Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А. Худаяровнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А. Худаяров томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасига фармацевтика соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан доимий парламент назоратини амалга ошириш топширилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 23 январь,
3943-IV-сон