Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1098-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2023 йил 13 декабрда киритилган «Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1098-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. ТОЖИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 январь,
3910-IV-сон