Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Прекурсорларни ишлаб чиқариш жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1109-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Прекурсорларни ишлаб чиқариш жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1109-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 25 декабрда киритилган «Прекурсорларни ишлаб чиқариш жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1109-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси бир ой ичида ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 8 январь,
3879-IV-сон