23.01.2024 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи, 23.01.2024 йилдаги 17-сон
Кучга кириш санаси
08.02.2024
Ҳужжат 08.02.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШНҚ 2.05.03-22 «Кўприклар ва қувурлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 8 февралда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 233]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ШНҚ 2.05.03-22 «Кўприклар ва қувурлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ мазмундаги 51-боб билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 23 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДAШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири A. КУЛДAШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 16 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт вазири И. МAХКAМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 29 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 23 январдаги 17-сон буйруғига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«51-боб. Кўприклар ва қувурларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221. Кўприклар ШНҚ 2.01.20-16 га мувофиқ имкон қадар тектоник ёриқлар зоналаридан ташқарида, геологик тузилиши жиҳатидан барқарор грунтга эга бўлган ҳудудларда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
222. Кўприкларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, сейсмик юкларни таянчларга ўтказишнинг оқилона схемаларини қўллаш, ҳисоб-китоблар бўйича юк кўтарувчи конструкцияларни кучайтириш ҳамда унинг тизимини тўғри танлаш мазкур ШНҚ ва ШНҚ 2.01.20-16 да белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, кўприкларни лойиҳалашда пластик деформацияларнинг ривожланишига имкон берувчи енгил ва мустаҳкам материалларни қўллаш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифатли амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223. Кўприкларни лойиҳалаш ва қуришда дарё ўзанлари, терасса, қияликлардаги кўтарилмалар, тўсилмаларга эга сейсмотектоник дислокациялар майдонларда (тектоник кесимлар ва тўсиқлар) ҳамда сейсмик хавфли ҳудудларда антисейсмик қурилмалар қўллаган ҳолда жойлаштирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
224. Катта дарёлар устидан ўтувчи кўприк кечувларнинг таянчлар пойдеворини ўрнатиш имконини берадиган, мустаҳкам ва нисбатан паст сиқилувчи грунтларда ҳамда муҳандислик геологик шароитларга эга бўлган дарёли водийларнинг тўғри ҳудудларда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225. Тектоник ёриқ билан кесишган жойларда кўприк қурилиши режалаштирилганда, таянчларнинг пойдевори тоғ жинсларининг тектоник майдаланиш зонаси чегараси ташқарисидаги ёриқлар чеккаларига олиб чиқилиши, таянчларнинг фермаости майдончалари кенгайтирилиши, кўприкнинг ўқи бўйлаб алоҳида таянчларнинг силжиши пайтида конструкцияларнинг қулашига тўсқинлик қилувчи узликли оралиқ қурилмаларни занжирли боғланишларга бирлаштирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
226. Сейсмик жиҳатдан барқарор бўлмаган қияликларда кўприкларни лойиҳалашда ҳисобий интенсивликдаги зилзилада грунтнинг устуворлигини таъминлайдиган чора-тадбирлар мажмуасини (дренлаш, сувчиқариш, тиркама деворларни ўрнатиш ва бошқалар) кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
227. Емирилган қоятош жинсларидан ташкил топган тик ёнли водийлар орқали ўтадиган виадукларни лойиҳалашда унинг камарида сейсмик қулашларга қарши чораларни кўриш, шунингдек нураш хавфи бор тош бўлакларини олиб ташлаш ва қияликларни бетон ёки тўрли қоплама билан мустаҳкамлашни кўзда тутиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
228. Кўприкларни сел хавфи мавжуд дарё водийсидан ўтказганда уларнинг таянчлари муҳандислик-геологик тадқиқотлар асосида аниқланган охирги 100 йилдаги максимал сел оқими даражасидан юқорида жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
229. Сейсмик ҳудудларда қуйидаги турлардаги кўприклар қурилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўсинли узлукли ва узлуксиз оралиқ қурилмалардан ташкил топган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рама (ром) тизимидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оралиқ қурилмалари таянчларга шарнирли тиркалган аркали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
осма ва вантли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ҳисобий сейсмиклиги 9 балл бўлган ҳудудларда лойиҳаланаётган узунлиги 18 метрдан катта бўлган тўсинли узлукли оралиқ қурилмали кўприкларнинг таянчларидан оралиқ қурилмаларни тушиб кетишининг олдини олувчи антисейсмик қурилмалар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2210. Қоятошли заминлар мавжуд бўлган ҳудудларда аркали кўприклардан фойдаланишга йўл қўйилади, бунда гумбаз ва аркаларнинг товонлари массив таянчларга таяниши ҳамда мумкин бўлган энг паст сатҳга жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2211. Кўприк вариантларини таққослашда, ўта узун оралиқларни ёпишга хизмат қиладиган, зилзила пайтида узлукли оралиқ қурилмаларга нисбатан таянчлар устидан уларни ағанаб тушмасдан устуворлигини таъминлайдиган узлуксиз конструкциявий тизимни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2212. Баланд эстакадаларни лойиҳалашда эгилувчан, жуфтлаштирилган, устунли темирбетон таянчлардан ва бўйламасига ҳаракатланмайдиган таянч қисмлари мавжуд таянчларга тиргакланган узлуксиз оралиқ қурилмалардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2213. Мазкур ШНҚ талабларига мувофиқ лойиҳаланган барча кўприк тизимларининг оралиқ қурилмаларини жойлашиш ҳолати фойдаланишда ўзгармасдан қолиши, бунда оралиқ қурилмаларнинг силжиш ва ағдарилишга қарши устуворлиги ҳамда мустаҳкамлиги таянчлар, сейсмик таянч қисмлари ва таянч билан боғланган антисейсмик қурилмалар орқали таъминланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2214. Монолит ядроли контур блоклардан иборат йиғма-монолит бетонли таянчларнинг лойиҳаларида пойдеворга ва фермаости плитасига боғланган ядросини ишчи арматура билан мустаҳкамлаш кўзда тутилиши, шунингдек арматура чиқишлари ёрдамида контур блокларни ядро билан бирлаштиришни ёки йиғма элементларни ишончли боғланишини белгиловчи усуллар орқали таъминлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2215. Кўприк иншоотларининг таянчларида саёз жойлашган пойдеворнинг тагларини ёки қозиқлар, устунлар ва қобиқларнинг пастки учларини асосан қоятош ёки катта донали тошсимон грунтларда, шағалли зич қумларда, қаттиқ ва ярим қаттиқ туркумли гилли грунтларда ўрнатиб лойиҳалаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2216. Ҳисобий сейсмиклиги 9 балл бўлган ҳудудларда, қоятошсиз пойдеворлардаги кўприкларнинг кўндаланг ромли таянчлари умумий саёз жойлашган пойдеворга эга бўлиши ёки барча қозиқлар (устунлар, қобиқлар) каллакларини бирлаштирувчи плитага таяниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2217. Саёз жойлашган пойдеворларнинг пастки қисми горизонтал бўлиши, поғонали пойдеворлар конструкциялари фақат қоятошли асослар учун ишлатилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2218. Ўрта ва катта кўприклар учун замин устида жойлашган пойдевор плитаси (ростверк) бўлган қозиқ таянчларини кесимлари 400х400 mm гача ёки диаметри 600 mm гача бўлган қия қозиқлар ёрдамида лойиҳалашга йўл қўйилади, бунда ўрта ва катта кўприкларнинг таянчлари, шунингдек ҳисоблаш йўли билан аниқланган ва статик, динамик синовлар натижаларига кўра, ростверк плитаси грунтга кўмилган ҳолда, квадрат ёки доира кесимли вертикал қозиқлар билан лойиҳаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2219. Сейсмик ҳудудларда тўсинли кўприк таянчлари асосан монолит, йиғма ва йиғма-монолит темирбетон, шунингдек олдиндан зўриқтирилган конструкциялардан фойдаланиб лойиҳаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, темирбетон элементларида ГОСТ 5781-82 ва ГОСТ 10922-2012лар бўйича узилишдан кейин нисбий узайиши 2 фоиздан ва эгилиш бурчаклари белгилангандан кам бўлмаган пўлатли арматураларни ишлатилмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2220. Ҳисобий сейсмиклиги 7 ва 8 балли ҳудудларда, қўшимча антисейсмик конструктив элементлари мавжуд бўлган йиғма, йиғма-монолит ва монолит бетон таянчлар ишлатилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сейсмик юкларни қабул қилувчи кўприк ва қувурларнинг арматураланмаган бетонли юк кўтарувчи элементларини ишлатилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2221. Ҳисобий сейсмиклиги 7, 8 ва 9 балл бўлган ҳудудларда оралиқ қурилмалар жойлашувининг устуворлигини сейсмик кўрсаткичлар бўйича таъминлашнинг иложи бўлмаганда, кўприк конструкцияларини ҳимоя қилиш учун антисейсмик қурилмалар ёки сейсмик изоляциялаш қурилмаларини қўллаган ҳолда лойиҳаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2222. Антисейсмик қурилмалар оралиқ қурилмаларнинг қулашини (йиқилишини) олдини олиш, асосий тўсинларни кейинчалик тиралиш майдончаларига қулаб тушиши оқибатида шикастланишини олдини олиш, оралиқ қурилмаларнинг таянч усти қисмларига зарбаларини камайтириш, таянч қисмлари ва деформацион чокларни нормал ишлашини таъминлаш учун таянч ва оралиқ қурилма конструкцияларига жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2223. Сейсмик изоляциялаш қурилмалари зилзилалар пайтида иншоотга таъсир этаётган энергияни тарқатиш ва камайтириш, кўприкларга сейсмик таъсирларни сезиларли даражада камайтириш учун кўприкнинг оралиқ ёки чекка таянчлари юқори қисмидаги оралиқ қурилма ости майдони юзасига ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2224. Сейсмик таъсирга чидамли таянч қисмлар кўприкнинг бўйлама ва кўндаланг ўқи бўйича таъсир қилувчи ҳисобий юкларни оралиқ қурилмалардан таянчларга ўтказилиши, шунингдек оралиқ қурилмаларни таянч тугунларидан тушиб кетишини ҳимоялаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2225. Сейсмик таъсирга чидамли таянч қисмлар деформацион чоклар билан ажратилган кўприкнинг қўшни участкаларини мустақил тебранишларига, шунингдек кўприк таянчлари каллакларининг тебраниш амплитудаларидаги фарқи туфайли оралиқ қурилмаларни деформацияланиши ва буралишига тўсқинлик қилмасликлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2226. Деформацион чокларнинг кенглигини аниқлашда ушбу чок билан ажратилган оралиқ қурилмаларнинг чеккаларидаги нисбий силжишларни зилзила пайтида ҳисобга олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2227. Ҳисобий сейсмикликлиги 9 балли ҳудудларда иложи борича темирбетон пойдеворли ва ёпиқ контурли жамланмалардан ташкил топган қувурлар қўлланилиши, бунда жамланмалар узунлиги 2 м дан кам бўлмаган ҳолда лойиҳаланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2228. Ҳисобий сейсмикликлиги 9 балли ҳудудларда, ясси ёпмали индивидуал темирбетон тўртбурчакли қувурлардан фойдаланилганда қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурларнинг тик деворчалари пойдевор билан бикр ҳолда бирлашган ва конструкция эса арматураланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилаётган ораёпма плиталари темирбетон тиргакли таянч деворчаларда қотирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка пойдеворлар ораларида тиргаклар ўрнатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2229. Кичкина кўприкни қувур билан алмаштиришда сув ўтказгич томонидан ҳисобий сув оқимини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2230. Сейсмик ҳудудларда кичик кўприклар ва кўтармалар остидаги қувурларни лойиҳалаш улар орқали ўтадиган сув оқимининг ҳисобий сарфини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2231. Кўприклар ва қувурларни зилзилабардошликка ҳисоблаш ҳамда сейсмик ҳудудларда лойиҳалаш ШНҚ 2.01.20-16 да келтирилган талабларга мувофиқ бажарилиши керак.».