Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 15 август куни қабул қилинган «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2023 йил 24 ноябрь,
СҚ-816-IV-сон