Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2584-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 2584, 2014 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 237-модда) билан тасдиқланган Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 январь,
2-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2023 йил 18 декабрь
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 15 декабрь
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 10 январдаги 2-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига киритилаётган қўшимчалар
1. 5-банд «паспорт» деган сўздан кейин «идентификация ID-картаси, туғилганлик ҳақида гувоҳнома (болалар учун)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 1-илова матни «Ф.И.О., паспорт» деган сўзлардан кейин «идентификация ID-картаси, туғилганлик ҳақида гувоҳнома (болалар учун)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/2584-2/0097-сон)