20.01.2024 йилдаги СҚ-861-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза ҳақидаги ахборотини эшитиб, мамлакатда коррупцияга қарши курашиш соҳасида 2022 йилда муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳисобот даврида коррупцияга қарши курашиш соҳасини такомиллаштириш, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида соҳага тааллуқли 13 та, шунингдек, бошқа соҳаларда коррупция омилларини қисқартиришга қаратилган 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг натижасида давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш ҳамда очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича «E-Antikorrupsiya» лойиҳаси ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти тартибга солиниб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, чекловлар ҳамда коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар қонунчиликда мустаҳкамланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури доирасида коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот, шунингдек, «1253» қисқа рақамли «Call-markaz» фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматчилари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун 80 дан ортиқ ўқув курси, семинар, тренинг ташкил этилиб, унда 15 мингдан ортиқ иштирокчининг коррупцияга қарши курашиш йўналишида малакаси оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатиш сифати яхшиланиб, ортиқча тартиб-таомиллар қисқартирилган ҳамда электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари сони оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 73 турдаги ҳужжат ва маълумотларни аҳолидан талаб қилиш бекор қилиниб, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар сони 95 тагача (43 фоиз) қисқартирилган ҳамда 6 та лицензия ва рухсатномада белгиланган 17 та талаб ва шартлар бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 30 кундан 90 кунгача муддатда кўрсатилган 59 турдаги давлат хизматларининг муддатлари 1 кундан 30 кунгача қисқартирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида 2022 йил учун «Transparency International»нинг коррупцияни қабул қилиш индекси янги рейтингида Ўзбекистон 14 поғонага кўтарилиб, индекс баҳосида қаторасига 9 йил давомида барқарор ўсишига эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишларга қарамасдан, соҳада ечимини кутаётган айрим муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, давлат харидлари билан боғлиқ бюджет маблағининг талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан 225 та, субсидиялар ажратиш жараёнларидаги ноқонуний ҳаракатлар билан боғлиқ 215 та жиноят иши қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида назорат органлари томонидан 747 та тадбиркорлик субъекти фаолияти ноқонуний текширувдан ўтказилган бўлса, 15 280 та ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби бузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупциянинг олдини олиш бўйича превентив чора-тадбирлар етарли даражада амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2022 йилда очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати атиги 2 тага кенгайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятларда фаолият юритаётган 1 625 нафар давлат хизматчиси давлат хизмати билан бирга (раҳбар ёки таъсисчи сифатида) тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун киритилган 2 256 та лойиҳанинг 391 таси (17 фоизи) бўйича қонунчилик талабларига зид равишда чеклист тўлдирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилмасдан туриб, Адлия вазирлигига киритилган энг кўп лойиҳалар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳисобига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб, коррупциявий омиллар мавжуд эмаслиги тўғрисида чеклист тўлдирилган ҳолда Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилган 293 та лойиҳада 457 та коррупциявий омил аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кўп коррупциявий омиллар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ички ишлари вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этилган лойиҳаларда аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат буюртмачилари томонидан кўплаб шартномалар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган ҳолда ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказмасдан тузиш орқали амалга оширилган. Давлат буюртмачилари томонидан қонунни бузган ҳолда рақобатли харид шаклларини (танлов, тендер) амалга оширмасдан шартномалар тузиб, уларни ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказмасдан бажарилган иш ёки товарлар етказиб берилгандан кейин ушбу шартнома бўйича тўловларни суд орқали ундириш амалиёти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргина 2021-2022 йилларда республика бўйича судлар томонидан шу турдаги 592 та иш юзасидан 427,2 млрд сўмлик тўловни ундириш бўйича суд қарорлари чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилмаган шартномаларнинг асосий қисми Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Андижон, Хоразм вилоятлари (туман ва шаҳар) ҳокимликлари ҳиссасига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими бўйича 63 та давлат органи ва ташкилоти, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини баҳолаш белгиланган бўлиб, баҳолаш натижаларига кўра 20 тасининг фаолияти «қониқарсиз» баҳоланган бўлса, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти баҳоланмасдан қолинган (маълумотлар тақдим этилмаган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (11 балл), Сув хўжалиги вазирлиги (13 балл), Андижон вилояти ҳокимлиги (18 балл) томонидан коррупцияга қарши курашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича умуман ишлар амалга оширилмаганлиги натижасида баҳолаш бўйича энг паст натижа қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу каби «Uzbekistan Airports» АЖ, «Микрокредитбанк» АТБ, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, «Алоқабанк» АТБ, Автомобил йўллари қўмитаси, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг ушбу йўналишдаги фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқлик индекси бўйича 86 та давлат органи ва ташкилотининг 2022 йил иккинчи ярим йиллиги бўйича фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра, 27 та давлат органи ва ташкилотининг очиқликни таъминлаш фаолияти «қизил», яъни паст самарадорлик кўрсаткични қайд этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳудудлар бўйича Самарқанд, Сирдарё ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари фаолияти қониқарсиз баҳоланган бўлса, республика миқёсидаги ташкилотлар бўйича энг паст кўрсаткични Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Йўлқурилиш» АЖ, «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК, «Алоқабанк» АТБ, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятида қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган ҳолатлар коррупцияга қарши курашишга қаратилган фаолиятни янада кучайтириш борасида тегишли чора-тадбирлар кўриш зарурлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 82-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 252-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини янада кенгайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашда белгиланган бешта йўналишда ишларни самарали равишда ташкил этилишини таъминласин. Бунда асосий эътиборни амалга ошириладиган ишларнинг натижадорлигига қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизмати билан бирга тадбиркорлик фаолиятини (раҳбар ёки таъсисчи сифатида) амалга ошираётган давлат хизматчиларига давлат хизматини ўташ билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган чекловлар тўғрисида тушунтириш ўтказсин ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги ПФ-200-сонли Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижросини мониторинг қилиб, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги доимий равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупция билан боғлиқ тезкор тадбирлар ўтказиш амалиётини тизимли равишда давом эттирсин, бунда алоҳида эътиборни фуқаролар мурожаатларидаги ҳар бир ҳолатни ўрганишга қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиялар ва давлат харидлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ва содир этилган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан ўз вақтида жавобгарликни таъминлаш бўйича назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ноқонуний текшириш ҳолатларининг олдини олиш ва ноқонуний текширишга йўл қўйган назорат органлари мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатдор вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан сўзсиз ва ҳар томонлама ўтказилишини таъминласин. Бунда асосий эътиборни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича чеклистни сифатли тўлдиришга қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга масъул бўлган ходимларнинг малакаси ҳамда масъулиятини ошириш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Андижон, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талабларини бузган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар тузиб, ушбу шартномаларни ғазначилик идораларидан рўйхатдан ўтказмасдан давлат харидларини амалга ошириш ҳолатларини таҳлил қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни кўриб, натижаси бўйича Сенатга батафсил ахборот киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминласин ҳамда ушбу соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг масъулиятини янада кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда коррупциянинг олдини олишда оила институтини кенг жалб қилиш бўйича механизмларни ишлаб чиқиб, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг раиси Н. Умаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 20 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-861-IV-сон