01.02.2024 йилдаги ПФ-25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда рақамли технологиялар бозорининг инвестиция жозибадорлигини ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, рақамли технологиялар соҳасидаги корхоналарнинг экспорт фаолиятини жадаллаштириш ва уларнинг халқаро бозорлар билан интеграциялашувини кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-300-сон қарори билан IT соҳада хизматлар экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга, яратилган иш ўринлари сонини 100 мингтага етказиш, IT-паркда хорижий компаниялар учун янада қулай шароитлар яратиш ва уларнинг ваколатхоналари сонини 1 000 тага етказиш вазифаси белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IT-парк резидентлари сони 1 652 тани, шу жумладан хорижий капитал иштирокида 426 тани ташкил этиб, улар томонидан 12,5 триллион сўмлик маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарилганлиги ва 344 миллион долларлик экспорт амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг етакчи хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IT-парк ҳудудида рақамли технологиялар соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитларга эга бўлган махсус ҳудуд сифатида Рақамли технологиялар халқаро марказини (International Digital Technology Center — «ENTERPRISE UZBEKISTAN», кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-233-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/233/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-233-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/233/1094-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рақамли технологиялар вазирлигига Марказ ҳудудида хорижий IT компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режимни жорий қилиш мақсадида қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли технологиялар соҳасида тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун илғор халқаро тажрибаларга асосланган қулай шароитлар яратиш орқали мамлакатда рақамли иқтисодиётга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари, шунингдек, бошқа корхоналар ва ташкилотлар учун консалтинг, ҳуқуқий, молиявий ва бошқа хизматларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ва ташкилотларнинг рақамли технологиялари ҳамда хизматлари экспортини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташқи бозорлардаги фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ҳудудида замонавий инфратузилмани ривожлантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-233-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/233/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-233-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/233/1094-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар экспериментнинг дастлабки натижасини инобатга олган ҳолда «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилиши таъминлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ бошқаруви ҳамда унинг мақоми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли технологиялар соҳасида инвестицияларни жалб этиш ва экспорт фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, божхона ва солиқ соҳасини тартибга солиш, меҳнат муносабатлари ҳамда бошқа шартларнинг алоҳида тартиби ва ҳуқуқий нормаларни белгиловчи махсус ҳуқуқий режим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ва банк фаолиятини амалга ошириш, шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, шунингдек, тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқишнинг алоҳида тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни молиялаштириш манбалари ва бошқа масалалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб, рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-25-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-233-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/233/1094-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2024 й., 06/24/25/0081-сон; 27.11.2025 й., 06/25/233/1094-сон)