Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
қарори
Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья — С. Рустамов
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Д. Убайдуллаев
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Д. Убайдуллаев
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Т. Атабоевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У. Холиков ва Д. Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И. Ахмаджонованинг котибалигида, ХХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Н. А.нинг вакили ХХХХХХХХХ (ордер ва ишончнома асосида) ХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти вакили ХХХХХХХХ (ишончнома асосида), «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки вакили Ж.Қ. (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар — ХХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Н.А.нинг жавобгарлар — ХХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти, ХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти ва ХХХХХХХХХХ акциядорлик тижорат банкига нисбатан 2020 йил 15 апрелдаги ХХХХХХХХХХХХХ ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ХХХХХ-сонли иш юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни Андижон вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
ХХХХХХХХХ (бундан буён матнларда — «даъвогар» деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти, ХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда — «жавобгар» деб юритилади) ва «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкига (бундан буён матнларда — «банк» деб юритилади) нисбатан 2020 йил ХХХХХХХХХ кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга ХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда — «МЧЖ» деб юритилади) ишга жавобгар сифатида, ХХХХХХХХХХХХХ ХХХХХХХХХХХХ ва ХХХХХХХХХХХХ суғурта компанияси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, ХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти, ХХХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти ва ХХХХХХХХХ акциядорлик тижорат банки ўртасида 2020 йил ХХХХХХХХХХХ кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, банк томонидан киритилган апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, жумладан, кафиллик шартномаси кредит шартномасининг таъминоти сифатида расмийлаштирилганлиги, кафиллик шартномаси жамиятнинг собиқ раҳбари ХХХХХХХХХ томонидан имзоланганлиги ва жамиятнинг муҳри билан тасдиқланганлиги, шартнома тузиш эркин эканлиги, Фуқаролик кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунига мувофиқ тузилганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиб, даъво аризасини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Банк вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, шикоятда келтирган важларини қувватлаб, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга бир томонлама баҳо берганлигини, кафиллик шартномаси ихтиёрий тузилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, шикоятда келтирилган важлар асоссизлигини, ХХХХХХХХХХХ кафиллик шартномаси тузилган пайтда МЧЖдаги улуши 80 фоизни ташкил қилганлигини, қолган 20 фоиз улуш жамият раҳбари ХХХХХХХХХ тегишли бўлганлиги, бироқ жамият раҳбари томонидан умумий йиғилиш ўтказилмаган ҳолда, яъни ХХХХХХХХХХХХХХ розилиги олинмасдан ХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти томонидан олинаётган кредит учун кафиллик шартномасига имзо қўйганлиги, бу ҳақида банкнинг ХХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан кредит маблағини ундириш, ундирувни кафиллик шартномасига асосан кафилдан солидар тартибда ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилганидан кейин хабардор бўлганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
МЧЖ вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, банкнинг апелляция шикоятини ҳал этишни суднинг ҳукмига ҳавола қилди.
Жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлиси ўтказилиши ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида улардан вакил иштирок этмади. Аввалги суд мажлисларида жавобгар раҳбари тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномасининг таъминоти сифатида мулклар гаровга тақдим этилганлигини, кредитни тўлаш чорасини кўраётганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнларда — «ИПК» деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига биноан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Юқоридаги қонун нормасига асосан судлов ҳайъати, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафларнинг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, ХХХХХХХХХХ чекланган жамияти 2015 йил ХХХХХХХХХХХ маркази томонидан ХХХХХХХХ рўйхатга олинган.
ХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти уставига биноан, А.Н.Қ. 80 фоиз, Х.Р.И. 20 фоиз улуш билан жамият иштирокчилари ҳисобланган.
2022 йил 12 сентябрда МЧЖнинг уставига ўзгартириш киритилиб, унга кўра даъвогар МЧЖнинг 100 фоиз улушига эга бўлган.
Банк ва жавобгар ўртасида 2020 йил ХХХХХХХХХХ шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, банк жавобгарга 36 ой муддатга, олти ой имтиёзли давр билан 12 фоиз устама тўлаш шарти билан ХХХХХХХХХХ доллари миқдорида кредит маблағи ажратиб берган.
Кредит таъминоти сифатида банк ва жавобгар ўртасида тузилган ХХХХХХХХХХ гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган Андижон тумани, Хортум қишлоғи, Жевачи маҳалласида жойлашган ишлаб чиқариш биноси ХХХХХХХХХ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» кафиллиги ХХХХХХХХХХ, «Кафолат суғурта» суғурта компанияси суғурта полиси ХХХХХХХХХХ жавобгар томонидан кредит маблағи ҳисобига сотиб олаётган дори ишлаб чиқариш дастгоҳи тақдим қилинган.
Бундан ташқари, кредитнинг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2020 йил 15 апрелда 15-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан жавобгарга ажратилган кредит маблағининг 100 фоизи миқдорида кафиллиги МЧЖ томонидан тақдим қилинган.
Даъвогар даъво аризасида кафиллик шартномасини тузишга розилик бериш учун МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказилмаганлиги ҳамда розилиги олинмаганлиги, шундай бўлса-да, кредит шартномасининг таъминоти сифатида кафиллик шартномаси тузилганлиги каби важларни баён этиб, низодаги битимни йирик битим сифатида баҳолаб МЧЖ, банк ва жавобгар ўртасида 2020 йил 15 апрелда тузилган 15-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига биноан, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади.
Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
МЧЖ томонидан берилган кафиллик миқдори эса ХХХХХХХХ долларини ташкил қилиб, ушбу миқдор 2020 йил 15 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан бўлган қиймати ХХХХХХ сўмни ташкил қилиб, кафиллик даражаси ХХХХХХХ сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган солиқ ҳисоботларида кўринишича, жамиятнинг охирги ҳисобот давридаги активлари ХХХХХХХХХ сўмни ташкил қилган.
Бундан кўринадики, кафиллик шартномаси тузилганда кафиллик мажбурияти йигирма беш фоиздан ортиқ бўлган.
Кафиллик шартномаси бўйича олинган мажбурият йирик битим ҳисобланса-да, ХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти томонидан йирик битим тузиш, яъни ХХХХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти томонидан олинган кредит учун кафиллик шартномаси тузиш тўғрисида умумий йиғилиш ХХХХХХХХХХХ «Микрокредитбанк» АТБ бошқарув йиғилишининг 2020 йил 6 январдаги 2-1-сонли йиғилиш қарори билан тасдиқланган «Микрокредитбанк» АТБ тизимида кредит йиғма жилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш Регламентининг 3-боби, 8-банди, «в» кичик бандида, юридик шахсларнинг кафиллиги расмийлаштирилганда кафил корхона раҳбарининг кафиллик шартномасини имзолашга юридик ваколати борлиги талаб этилиши белгиланган.
Ушбу Регламентнинг 7-бандида, кафил корхонанинг молиявий ҳолати ҳам тўлиқ таҳлил қилиниши зарурлиги, бунинг учун кафиллик берувчи корхона ўзининг розилик хатига корхонанинг кафиллик бериш ҳуқуқи ва ваколатини ўрганиш учун зарур бўлган ҳужжатлар (корхона таъсис шартномаси, устави, таъсисчилар ёки акциядорлар қарори ва бошқалар) банк филиалига тақдим этиши лозимлиги белгиланган.
Бундан кўринадики, банк кредит таъминоти сифатида учинчи шахсларнинг кафиллигини қабул қилиш чоғида ушбу битим йирик битим эканлиги (эмаслиги) ҳолатини бухгалтерия ҳужжатлари асосида ўрганиши лозим.
Низоли битим тузилиш вақтида банк кафилнинг тўловга қобилиятини текширган бўлса-да, лекин жамият раҳбарининг битим тузиш вақтидаги бухгалтерия баланси асосида активлар (мол-мулк) қийматининг йигирма беш фоизидан ошганлигини билиши лозим эди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 269-сонли қарорининг 17-бандида, ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди битимни ҳақиқий эмас деб топиб асосли хулосага келган.
Баён этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги важлари билан келишмайди ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Зотан, ИПКнинг 278-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини кўриш натижалари бўйича суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати, «Микрокредитбанк» АТБнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, «Микрокредитбанк» АТБ томонидан олдиндан тўланган 1 650 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларини қўллаб, қарор қилади:
ХХХХХХХХХХХХХХ апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
ХХХХХХХХХХХХХХХ йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Олдиндан тўланган ХХХХХХХХХ давлат божи ва ХХХХХХХХ почта харажати ХХХХХХХХ зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор устидан бир йил муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш мумкин.
Раислик қилувчи Т. АТАБАЕВ
Ҳайъат аъзолари У. ХОЛИКОВ
Д. УБАЙДУЛЛАЕВ
Андижон ш.,
2024 йил 18 январь,
4-1701-2301/7281-сон