18.01.2024 йилдаги 4-1701-2303/7430-сон
ONLINE TRANSLATE
Андижон вилоят Суди Иқтиосодий ишлар бўйича судлов Ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 18.01.2024 йилдаги 4-1701-2303/7430-сон
Кучга кириш санаси
18.01.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов Ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья — У. Қурбонова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — У. Холиков
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Т. Атабаев раислигида, судьялар Д. Убайдуллаев ва У. Холиковдан иборат таркибда, судья ёрдамчиси И. Аҳмаджонованинг котибалигида, ________, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, ________ киритилган апелляция шикояти асосида Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
________ (кейинги ўринларда матнда «даъвогар» деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб ________)га нисбатан 2019 йил 4 декабрь кунги 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, ________ масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 4 декабрда тузилган 1-сонли кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур, ҳал қилув қароридан норози бўлиб, ________ томонидан берилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган банк вакили кўргазма бериб, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга бир томонлама баҳо берганлигини, кафиллик шартномаси ихтиёрий тузилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция ________ кафиллик шартномаси тузилган пайтда МЧЖдаги улуши 80 фоизни ташкил қилганлигини, қолган 20 фоиз улуш жамият раҳбари Хайдаров Рустамжонга тегишли бўлганлиги, бироқ жамият раҳбари томонидан умумий йиғилиш ўтказилмаган ҳолда яъни ________ томонидан олинаётган кредит учун кафиллик шартномасига имзо қўйганлиги, бу ҳақида банкнинг ________ масъулияти чекланган жамиятидан кредит маблағини ундириш, ундирувни кафиллик шартномасига асосан кафилдан солидар тартибда ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилганидан кейин хабардор бўлганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция суд мажлисида МЧЖ вакили қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ________ масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида иштирок этмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда «ИПК» деб аталади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги қонун нормасига асосан судлов ҳайъати, ишни ________ масъулияти чекланган жамияти иштирокисиз кўришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция судлов ҳайъати, тарафларнинг кўргазмаларини, ишга тақдим қилган ҳужжатларни, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб қуйидагиларга кўра, банкнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларига кўра, масъулияти ________ чекланган жамияти 2015 йил 21 апрелда Олтинкўл туман давлат хизматлари марказида 18535-сон билан рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
________ иштирокчилари ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 18 декабрда банк ва ________ масъулияти чекланган жамияти ўртасида 655-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига кўра, банк ________ масъулияти чекланган жамиятига 36 ой муддатга, олти ой имтиёзли давр билан 12 фоиз устама тўлаш шарти билан ________ миқдорида кредит маблағи ажратиб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит таъминоти сифатида: 1) ________ масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган ________ масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон шаҳар, Бобуршох кўчаси 34-Д-манзилда жойлашган 2 қаватли «Савдо ва маиший хизмат» бино-иншоотлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» кафиллиги, жавобгар томонидан кредит маблағи ҳисобига сотиб олаётган дори ишлаб чиқариш дастгоҳи, ________ масъулияти чекланган жамиятининг кредит маблағининг 100 фоизи учун кафиллиги тақдим қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ________ масъулияти чекланган жамияти, «Микрокредитбанк» АТБ ва ________ масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 4 декабрда тузилган 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъво талаби қаноатлантирилиб, ________ масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 4 декабрда тузилган 1-сонли кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ томонидан берилган кафиллик миқдори эса ________ ташкил қилиб, ушбу миқдор 2019 йил 4 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан бўлган қиймати ________.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган солиқ ҳисоботларида кўринишича, жамиятнинг охирги ҳисобот давридаги активлари ________ ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики кафиллик шартномаси тузилганда кафиллик мажбурияти йигирма беш фоиздан ортиқ бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафиллик шартномаси бўйича олинган мажбурият йирик битим ҳисоблансада, ________ масъулияти чекланган жамияти томонидан йирик битим тузиш яъни ________ масъулияти чекланган жамияти томонидан олинган кредит учун кафиллик шартномаси тузиш тўғрисида умумий йиғилиш қарори қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ________ АТБ бошқарувнинг 2019 йил 4 январдаги 11-сонли йиғилиш қарори билан маъқулланган, «________» АТБ Кузатув Кенгашининг 2019 йил 5 январдаги 1-сонли йиғилиш қарори билан тасдиқланган ________ АТБнинг 2019 йилга мўлжалланган кредит сиёсатининг 94-бандида юридик шахсларнинг кафиллиги расмийлаштирилганда шахснинг кафил номидан шартномага имзо қўйиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни олиши кераклиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
________ АТБ бошқарув йиғилишининг 2019 йил 28 февралдаги 17-4-сонли қарорига илова ҳисобланган ________ АТБ тизимида кредитлаш ва унга тенглаштирилган молиявий хизматларни амалга ошириш тартибининг 116-бандида, кафил корхонанинг молиявий ҳолати ҳам тўлиқ таҳлил қилиниши зарурлиги, бунинг учун кафиллик берувчи корхона ўзининг розилик хатига корхонанинг кафиллик бериш ҳуқуқи ва ваколатини ўрганиш учун зарур бўлган ҳужжатлар (корхона таъсис шартномаси, устави, таъсисчилар ёки акциядорлар қарори ва бошқалар) банк филиалига тақдим этиши лозимлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тартибнинг 122-бандида эса, кафиллик таъминоти сифатида қабул қилинишида чекловлар кўрсатилган бўлиб, кафил бўлиши кўзда тутилаётган корхона банк кредити (лизинг) бўйича кафил бўлиши учун етарли юридик ҳуқуқ ва ваколатга эга бўлиш ҳамда бу унинг таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси ва устав), бошқа ички меъёрий ҳужжатларида, унинг раҳбарларига берилган ишончномада аниқ белгиланган бўлиши лозим. Агар, кафил-корхонанинг таъсис ва бошқа ички ҳужжатларида бундай ҳуқуқ ва ваколат аниқ кўрсатилмаган, шунингдек розилик олиниши қонунчиликда ва кафилнинг таъсис ва бошқа ички ҳужжатларида ўрнатилган бўлса кафилнинг тегишли бошқарув органлари (Кузатув кенгаши, умумий акциядорлар (иштирокчилар) йиғилиши, юқори турувчи ташкилоти) кафиллик тақдим этилишига розилиги олиниши шарт. Кафилликни ҳақиқий эмас деб топиш ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида барча ҳолатларда кафилнинг тегишли бошқарув органлари розилиги олиниши тавсия этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики, банк кредит таъминоти сифатида учинчи шахсларнинг кафиллигини қабул қилиш чоғида ушбу битим йирик битим эканлиги(эмаслиги) ҳолатини бухгалтерия ҳужжатлари асосида ўрганиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоли битим тузилиш вақтида банк кафилнинг тўловга қобилиятини текширган бўлсада, лекин жамият раҳбарининг битим тузиш вақтидаги бухгалтерия баланси асосида активлар (мол-мулк) қийматининг йигирма беш фоизидан ошганлигини билиши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 269-сонли қарорининг 17-бандида, ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди битимни ҳақиқий эмас деб топиб мазмунан қонуний хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги важлари билан келишмайди ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зотан, ИПКнинг 278-моддаси мувофиқ, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини кўриш натижалари бўйича, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга қўра, судлов ҳайъати «Микрокредитбанк» АТБнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, «Микрокредитбанк» АТБ томонидан олдиндан тўланган 1 650 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларини қўллаб, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
________ АТБнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан тўланган ________.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор устидан бир йил муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Т. АТАБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат аъзолари Д. УБАЙДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У. ЧОЛИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон в.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1701-2303/7430-сон