23.01.2024 йилдаги 4-1203-2301/1131-сон
ONLINE TRANSLATE
Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов Ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 23.01.2024 йилдаги 4-1203-2301/1131-сон
Кучга кириш санаси
23.01.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов Ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — Ў. Йўлдошев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья — А. Совунқулов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Э. Соибназаров раислигида, ҳайъат аъзолари — судьялар Н. Сангиров ва А. Сувонқуловлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А. Хамдамовни суд мажлиси котиблигида, даъвогар «ДДД» масъулияти чекланган жамияти вакили Ж.Н (2024 йил 12 январдаги ишончнома асосида), жавобгар «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти вакили А.А (2024 йил 12 январдаги № 01/01-01-сонли ишончнома асосида) ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Р.Нлар иштирокида, даъвогар «ДДД» масъулияти чекланган жамиятининг Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 4-1203-2301/1131-сонли иши бўйича 2023 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб келтирган апелляция шикояти ва унга илова қилинган иш ҳужжатларини, вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар «ДДД» масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ЖЖЖ» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 10 июлдаги акциядорлар умумий йиғилиши қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топишни ва даъво муддатини даъвогар томонидан ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиб тиклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантиришдан рад этилиб, даъвогардан 82 500 сўм ВКА харажати ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисига низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган «УШШ» хусусий корхонаси ва «БББ» АИТБ ўз вакилларини иштирокини таъминламади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қонун нормасига асосан судлов ҳайъати, ишни қайд этилган шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган шахслар вакили апелляция шикоятида келтирган важларини қувватларини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз фикрларини билдириб, даъвогар акциядорлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор этилганлигини, бу ҳақида корпоратив ахборотнинг ягона порталида эълон берилганлигини, бундан ташқари корхонани мулкини гаровга қўйилганидан даъвогарнинг хабари борлигини, лекин ўтган беш йил давомида ушбу ҳолат бўйича ҳеч қандай эътироз билдирмаганлигини, ушбу кунда корхонанинг иқтисодий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли тугатиш жараёни кетаётганлигини, пахта тозалаш корхонаси кластерга ижарага берилганлигини, барча ишчи-ходимлари кластерга ишга жойлашганлигини, фақат корхонанинг бир нечта ишчиси тугатиш жараёнини якунлаш учун фаолият юритиб келишаётганлигини, шу сабабли қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили жавобгар «ЖЖЖ» акциядорлик жамиятининг 94 фоиз акцияси давлат улуши эканлигини, ушбу кунда корхонани тугатиш жараёни кетаётганлигини, барча акциядорларнинг ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя қилиниши кераклигини, шу сабабли қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва ўтказилган мажлис баёни билан тасдиқланган Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг 30-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ховос туманида жойлашган «УШШ» хусусий корхонаси томонидан 10 гектар ер майдонига Корея технологияси асосида гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилиниши белгиланган ва бунга «ППП» АЖнинг Сирдарё вилояти «ПППП» МЧЖ тизими корхоналари томонидан берилган кафиллик расмийлаштирилиши белгилаб берилган ҳамда «БББ» АИТБ томонидан 3 500 000 (уч миллион беш юз минг) АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши ва ажратилаётган кредитнинг гаров билан таъминланмаган қисми, яъни 2 187 500( икки миллион бир юз саксон етти минг беш юз) АҚШ долларига «ЖЖЖ» акциядорлик жамиятининг кафиллиги розилик беришга қарор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга асосан «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти акционерларининг умумий йиғилиши 2018 йил 30 июн куни соат 10-00 да Боёвут тумани, «Марказ» МФЙда жойлашган «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилиши тўғрисида 2018 йил 20 июнь куни жамиятнинг http:boyovutptaj.uz/eʼlonlar/ электрон сайтига ҳамда корпоратив ахборотнинг ягона тизимига эълон берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жамият акциядорининг навбатдаги умумий йиғилишида кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 10 июль куни соат 10-00га қолдирилганлиги тўғрисида http:boyovutptaj.uz/eʼlonlar/ электрон сайтига ва корпоратив ахборотнинг ягона порталига эълон берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЖЖЖ» акциядорлик жамияти акционерларининг 2018 йил 10 июлда ўтказилган умумий йиғилишида 92 449 дона овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар ва уларнинг вакиллари рўйхатдан ўтган ва бу ўз навбатида жамият томонидан жами жойлаштирилган оддий акцияларга нисбатан 53,25 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур йиғилиш кун тартибида 24 та масала бўйича қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилиш кун тартибидаги 24 чи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва ўтказилган мажлис баёни билан тасдиқланган Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг 30-банди ижросини таъминлаш юзасидан бўлиб, унда Ховос туманида жойлашган «УШШ» хусусий корхонаси томонидан 10 гектар ер майдонига Корея технологияси асосида гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилиниши белгиланганлиги, «ППП» АЖнинг Сирдарё вилояти «ПППП» МЧЖ тизими корхоналари томонидан берилган кафиллик расмийлаштирилиши лозимлиги ҳамда «БББ» АИТБ томонидан 3 500 000 (уч миллион беш юз минг) АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши ва ажратилаётган кредитнинг гаров билан таъминланмаган қисми яъни 2 187 500( икки миллион бир юз саксон етти минг беш юз) АҚШ долларига «ЖЖЖ» акциядорлик жамиятининг кафиллиги розилик берилиши муҳокама қилиниб, овозга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу масала юзасидан акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашган 92 449та овоз берувчи жамиятнинг кафиллигига розилик бериб овоз беришган, қарши ва бетарафлар бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва ўтказилган мажлис баёни билан тасдиқланган Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг 30-банди ижросини таъминлаш ижро учун қабул қилинган ҳамда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида «УШШ» хусусий корхонаси томонидан 10 гектар ер майдонига Корея технологияси асосида гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилиниши учун 3 500 000 АҚШ доллари миқдоридаги банк кредитининг 2 187 500 АҚШ долларига «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти томонидан кафиллик шартномаси тузилишига розилик берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада тарафлар ўртасида ххх йил 11 июль куни № МБРР-АБР-II-1/18-2 сонли кафиллик шартномаси тузилган ва «БББ» АИТБ томонидан «ЖЖЖ» акциядорлик жамиятинг 47 500 АҚШ доллари миқдорида кафиллиги асосида Ховос туманида жойлашган «УШШ» хусусий корхонасига 10 гектар ер майдонига Корея технологияси асосида гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилиши учун кредит маблағи ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«УШШ» хусусий корхонаси томонидан ўз вақтида олинган кредит маблағлари тўлиқ қайтарилмаганлиги сабабли «БББ» АИТБ Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган ва жавобгар «УШШ» хусусий корхонаси ҳамда қўшимча жавобгарлар «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти ва «Гулистон пахта тозалаш» акционерлик жамиятидан 2 187 500 АҚШ доллар миқдоридаги кредит қарзини солидар тартибда ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 27 майдаги 4-1001-2012/1238-сонли ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган ва жавобгар «УШШ» хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгарлар «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти ҳамда «Гулистон пахта тозалаш» акционерлик жамиятидан банк фойдасига 2 187 500 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлиги солидар тартибда ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти 2020 йил 18 августда Тошкент шаҳар иқтисодий судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилган ва биринчи инстанция судининг 2020 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари «БББ» АИТБнинг жавобгар «УШШ» хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгарлар «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти ҳамда «Гулистон пахта тозалаш» акционерлик жамиятидан 1 021 801,24 АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарздорлик, 90 714 97 АҚШ доллари миқдоридаги фоиз қарздорлигини солидар тартибда ундириш тўғрисидаги навбатдаги даъво аризаси 2022 йил 13 июлда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилган ва даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган қўшимча жавобгар «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти томонидан киритилган апелляция шикояти 2023 йил 20 апрель куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилган ва апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг қўшимча жавобгар «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти томонидан мазкур иш юзасидан кассация тартибида шикоят берилган ва иш 2023 йил 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида кўриб чиқилган ва кассация шикояти рад этилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ххххх йил 20 апрелда қабул қилган қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кунда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 27 майдаги 4-1001-2012/1238-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар «УШШ» хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгарлар «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти ҳамда «Гулистон пахта тозалаш» акционерлик жамиятидан банк фойдасига 2 187 500 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлиги солидар тартибда ундириш ҳамда 2022 йил 13 июлдаги 4-1001-2217/13663-сонли жавобгар «УШШ» хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгарлар «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти ҳамда «Гулистон пахта тозалаш» акционерлик жамиятидан банк фойдасига 1 021 801,24 АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарздорлик, 90 714 97 АҚШ доллари миқдоридаги фоиз қарздорлигини солидар тартибда ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари қонуний кучда ва тегишли тартибда ижро этишлик учун мажбурий ижро бюросига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 262-сонли қарорининг 14-бандига кўра «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 60-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, агар акциядор узрли сабабларга кўра акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган акциядор томонидан акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси берилганда, судлар даъвогар мазкур йиғилишда иштирок этмаганлигининг сабабини аниқлашлари, йиғилишда иштирок этилмаганлигининг сабаби узрли деб топилганда эса умумий йиғилиш қарорининг қонунийлигини текширишлари, бундай сабаблар узрли деб топилмаганда эса даъвони қаноатлантиришни рад этишлари лозимлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорнинг 14.1-бандида эса акциядорлар умумий йиғилишининг қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти акциядорларнинг 2018 йил 10 июлда бўлиб ўтган умумий йиғилишида қатнашган 92 449 та овоз берувчи жамиятнинг кафиллигига розилик бериб овоз беришган ва бу йиғилишда қатнашган акциядорларнинг 100 фоизини ҳамда жамият томонидан жами жойлаштирилган оддий акцияларга нисбатан 53,25 фоизни ташкил этган. Бу эса акциядорлар йиғилиши амалдаги қонун талабларида белгиланган тартибда ўтказилганлигини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга асосан «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти акционерларининг навбатдаги йиллик умумий йиғими бўйича саноқ комиссияси Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 68-моддасига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50 фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтганлиги, акцияларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлиши белгиланганлиги сабабли ушбу йиғилишни ваколатли деб топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти томонидан акциядорлик жамияти акционерларининг умумий йиғилиши 2018 йил 30 июнь куни соат 10-00да Боёвут тумани, «Марказ» МФЙда жойлашган жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилиши тўғрисида 2018 йил 20 июнь куни жамиятнинг http:boyovutptaj.uz/eʼlonlar/ электрон сайтига ҳамда корпоратив ахборотнинг ягона порталига эълон берилганлиги, лекин кворум бўлмаганлиги сабабли йиғилиш 2018 йил 10 июль куни соат 10-00га қолдирилганлиги тўғрисида http:boyovutptaj.uz/eʼlonlar/ электрон сайтига ҳамда корпоратив ахборотнинг ягона порталига қайтадан эълон берилганлиги тўғрисида маълумотларга асосан даъвогарнинг акционерлар йиғилиши ўтказилишидан бехабар қолдик деган важларини асоссиз эканлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг «ЖЖЖ» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 10 июлдаги акциядорлар умумий йиғилишининг 24-чи масала бўйича қабул қилинган қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад этиш тўғрисида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида суд томонидан даъво талаблари асосли бўлса-да, шунингдек жавобгар томонидан даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза берилмаган бўлса-да асоссиз даъво муддатини қўллаган деган важларини ҳам муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг ушбу важларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, даъвогар ўз даъво аризасида «ЖЖЖ» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 10 июлдаги акциядорлар умумий йиғилишининг 24-чи масала бўйича қабул қилинган қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда «ЖЖЖ» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил 10 июль куни акциядорлар 1-сонли умумий йиғилишини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича даъво муддатини даъвогар томонидан ўтказиб юборилганлигини узрли деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 123-моддасининг биринчи қисмига кўра эса, суд ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси бўйича ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатининг ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди деб қатъий белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда даъвогар ххх йил 10 июлда ўтказилган «ЖЖЖ» акциядорлик жамиятининг акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор этилганлиги, бундан ташқари 2019-2022 йилларда ушбу кафиллик билан боғлиқ низолар бир неча маротаба иқтисодий суднинг барча инстанцияларида кўриб келинганлиги ва ушбу кафилликнинг ҳақиқий эканлиги суд қарорлари билан тасдиқлан-ганлиги, даъвогар ўтган муддатда бу ҳақида эътироз билдирмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг процессуал муддатнинг ўтказиб юборилишида даъвогарнинг айби мавжуд деб ҳисоблаб, ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 116-моддасида «Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тарғибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади» деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 114-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда даъвогарнинг «ЖЖЖ» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 10 июлдаги акциядорлар умумий йиғилиши 24-масала бўйича қабул қилинган қарорини (қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби қонуний асосга эга эмаслиги биринчи инстанция суди томонидан тўғри хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга асосланган ҳолда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд далилларга тўғри баҳо бериб, даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида тўғри ва адолатли хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) қўриш натижалари бўйича: 1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга; 2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга; 3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга; 4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга; 5) ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал қонунбузилишларига йўл қўйилмаганлигини, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рахх хххххни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, судлов ҳайъатининг118-моддасига мувофиқ, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ, олдиндан тўлаб чиқилган 825 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 85 000 сўм суд харажатини даъвогардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга кўра, ИПК 68,118, 274, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар «ДДД» масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ДДД» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 85 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ДДД» масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 825 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Э. СОИБНАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Аъзолари Н. САНГИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. СОВУНҚУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 23 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1203-2301/1131-сон