16.01.2024 йилдаги 4-1101-2203/4984-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 16.01.2024 йилдаги 4-1101-2203/4984-сон
Кучга кириш санаси
16.01.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С. Солиев

Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А. Арипов

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А. Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари — судьялар И. Юсупов ва А. Ариповдан иборат таркибда, Н. Сайфуллоевнинг котиблигида, даъвогар ишончли вакили XXXXX (2022 йил 21 июнда нотариал тасдиқланган ишончнома ва 2022 йил 22 июлдаги 492-сонли адвокатлик ордери асосида), жавобгар вакили XXXXX (2021 йил 14 декабрдаги 1-сонли ишончнома асосида), Тошкент вилоят адлия бошқармасининг вакили XXXXX (2023 йил 29 майдаги 2/524-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори ва ажрими устидан жавобгар XXXXX масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркия Республикасининг фуқаролари XXXXX ҳамда XXXXX 2018 йил 3 октябрдаги таъсис шартномасига асосан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида XXXXX МЧЖни таъсис этганлар, жамиятнинг уставига кўра, унинг манзили XXXXX этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг устав фонди 8 000 000 сўмни ташкил этиб, у ҳар икки иштирокчи ўртасида тенг улушларда — 4 000 000 сўмдан тақсимланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XXXXX тасдиқланган 2019 йил 3 июлдаги ишончнома билан XXXXX иккинчи таъсисчи ҳисобланмиш XXXXX га ўз номидан барча ҳаракатларни, шу жумладан улушлар, акциялар сертификатлар, займлар, фоиз тўловларини тўлаш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириши учун ишонч билдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ишончнома асосида жамиятнинг 2021 йил 4 майдаги XXXXX МЧЖнинг устав фондидаги улуш олди-сотди шартномаси тузилиб, унга кўра таъсисчи XXXXX ўз улушини бошқа бир таъсисчи — XXXXX га 4 000 000 сўм эвазига сотган, ушбу шартномани XXXXX ҳам сотувчи, ҳам харидор номидан имзолаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XXXXX МЧЖнинг 2021 йил 4 майдаги 5-сонли умумий йиғилиш баённомаси (қарори) билан таъсисчи XXXXX улуш олди-сотди шартномаси асосида таъсисчилар сафидан чиқарилган ва XXXXX жамиятнинг 100 фоизлик таъсисчиси этиб белгиланган. Мазкур умумий йиғилиш қарори ҳам ҳар икки таъсисчининг номидан XXXXX нинг ўзи томонидан имзолаган. Мазкур умумий йиғилиш қарори асосида жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида таъкидланган шартнома ва умумий йиғилиш қароридан хабардор бўлмаган таъсисчи XXXXX ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисоблаб, XXXXX МЧЖ ва Зангиота тумани давлат хизматлари марказига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2021 йил 4 майдаги XXXXX МЧЖнинг устав фондидаги улуш олди-сотди шартномаси, 2021 йил 4 майдаги XXXXX МЧЖнинг 5-сонли умумий йиғилиш қарори (баённомаси), шунингдек жамиятнинг 2021 йил 4 майдаги янги таҳрирдаги устави, 2021 йил 4 майдан кейинги жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид маълумотларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори билан XXXXX МЧЖнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, XXXXX МЧЖнинг 2021 йил 4 майдаги улуш олди-сотди шартномаси, 5-сонли умумий йиғилиш баённомаси (қарори) ва 2021 йил 4 майдан кейинги жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид маълумотлар ҳақиқий эмас деб топилган, даъво талабларининг қолган ва даъвонинг Зангиота тумани давлат хизматлари марказига нисбатан билдирилган қисми рад этилган, даъвонинг жамиятнинг 2021 йил 4 майдаги янги таҳрирдаги уставини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисми бўйича эса иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциянинг 2023 йил 11 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида янгидан кўриш учун юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 25 апрелдаги ажрими билан дастлабки жавобгар Зангиота туман давлат хизматлари маркази юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги боис, у тегишли жавобгар Тошкент вилояти адлия бошқармаси билан алмаштирилган, шунингдек XXXXX МЧЖнинг таъсисчиси XXXXX иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, XXXXX МЧЖнинг 2021 йил 4 майдаги улуш олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ҳамда ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, XXXXX МЧЖнинг 2021 йил 4 майдаги 5-сонли умумий йиғилиш қарори ва 2021 йил 4 майдан кейин жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақиқий эмас деб топилган. Даъвонинг қолган талаби бўйича иш юритиш тугатилган. XXXXX МЧЖ ҳисобидан XXXXX фойдасига 9 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳал қилув қарори ва ажримини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда иш юзасидан иккинчи жавобгар сифатида кўрсатилган XXXXX Туркия фуқароси бўлиб, Туркия Республикасида истиқомат қилиши, бироқ биринчи инстанция суди уни тегишли тартибда суд мажлисига чақиртириш чоралари кўрилмасдан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, шунингдек тарафлар олди-сотди шартномаси умумий йиғилишда маъқулланганлиги, суд томонидан низоли олди-сотди шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаби рад этилиши лозимлиги, бундан ташқари биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини даъво муддатини қўллаган ҳолда рад этиши лозимлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида қатнашган жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, олди-сотди шартномаси ноқонуний деб ҳисобланган тақдирда ҳам даъвонинг қолган талабларини қаноатлантиришнинг имкони йўқлиги, сабаби йиғилиш қарорининг қонунийлигини низолашиш учун қонунда белгиланган махсус даъво муддати даъвогар томонидан узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини таъкидлаб, даъвони рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвогар жавобгар билан бирга ушбу жамиятни тенг улушлар асосида таъсис этганликлари, даъвогар томонидан унинг номидан барча ҳаракатларни олиб бориш учун нотариал идорада ишончнома расмийлаштирганлиги, ишончноманинг бир нусхаси нотариал идорада, қолган икки нусхаси эса даъвогарнинг ўзида қолганлиги, бундан келиб чиқиб жавобгар G.C. нинг барча ҳаракатлари ишончномасиз амалга оширилганлиги, улуш олди-сотди шартномасини имзолашда ҳам ушбу ишончномага асосан ҳаракат қилгани, асосийси улуш олди-сотди шартномаси фуқаролик қонунчилиги талабларига зид эканлигини таъкидлаб, суд ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Шунингдек, биринчи инстанция судида даъвони таъминлаш мақсадида жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш сўралган, бироқ кўриб чиқилмаганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан жамиятга тегишли мол-мулкни хатлаб қўйишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти адлия бошқармасининг вакили иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган иккинчи жавобгар XXXXX МЧЖнинг таъсисчиси XXXXX суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, жавобгар вакили иккинчи жавобгар XXXXX нинг ёзма фикрномасини судлов ҳайъатига тақдим қилди, ушбу ёзма фикрномада апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда «ИПК» деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, судлов ҳайъати низони иккинчи жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 11 ва 113-моддаларига, шунингдек ИПКнинг 26-моддасига кўра, суд битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъволарни кўриб чиқишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 8-моддасида жамият иштирокчиларининг бир қатор ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ жамият иштирокчилари жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 134-моддасининг биринчи қисмига кўра, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 129-моддасига кўра, ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 116-моддасига кўра қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 114-моддасига асосан ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 24-бандида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмаслиги ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек юқорида қайд этиб ўтилган 269-сонли Пленум қарорининг 6-бандида ФК ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво бериш имкониятини истисно этмаслиги ҳақида тушунтириш берилган бўлиб, бу билан жавобгар вакилининг даъвогар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш талабини қўйганлиги боис ҳам даъво рад этилиши шарт деган эътирози инкор этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20.1-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 43-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунда белгиланган ҳолларда эса — давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ана шундай ўзгартишлар ҳақида хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга эга бўлади. Юридик шахслар ва уларнинг муассислари мазкур ўзгартишларни ҳисобга олиб иш юритган учинчи шахслар билан муносабатларда ана шундай ўзгартишлар рўйхатга олинмаганлигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра агар иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанцияси суди иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормасини тўғри қўллаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятида иш юзасидан иккинчи жавобгар сифатида кўрсатилган XXXXX Туркия фуқароси бўлиб, Туркия Республикасида истиқомат қилиши, бироқ биринчи инстанция суди уни тегишли тартибда суд мажлисига чақиртириш чоралари кўрилмасдан унинг иштирокиси кўриб чиқилганлиги, шунингдек тарафлар олди-сотди шартнома умумий йиғилишда маъқуллагани, суд томонидан низоли олди-сотди шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаби рад этилиши лозимлиги, бундан ташқари биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини даъво муддатини қўллаган ҳолда рад этиши лозим бўлгани важ қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги важлар билан қуйида қайд этилган асосларга кўра келишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, биринчи инстанция судининг суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили иш бўйича иккинчи жавобгар XXXXX суд мажлисида иштирок эта олмаслиги, аммо суд муҳокамасида шахсан иштироки муҳимлиги, агар суд муҳокамани июль ойига қадар қолдириб турса, ўша ойда Ўзбекистонга келишни режалаштираётганлигини маълум қилганлигининг ўзи ҳам иккинчи жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, иш жилдида (и.в. 24) телеграм ижтимоий тармоғи орқали иккинчи жавобгарнинг суд муҳокамасининг бошқа кунга қолдирилганлиги тўғрисида хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ИПКнинг 127-моддасида иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, судлов ҳайъатининг Туркия Республикасига юборилган тегишли ажримлари иккинчи жавобгарни иштирокини таъминлаш мақсадида юборилган бўлиб, ушбу ажримлар тегишли тартибда қабул қилиб олинган. Қолаверса, биринчи инстанция судида бўлгани каби, такроран жавобгар вакили орқали иккинчи жавобгар ўзининг ёзма фикрномасини судлов ҳайъатига тақдим қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики, жавобгарнинг биринчи инстанция суди томонидан иккинчи жавобгарни тегишли тартибда суд мажлисига чақиртириш чоралари кўрилмасдан унинг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги важи асоссиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, жавобгарнинг даъво талабини даъво муддатини қўллаган ҳолда рад этиш тўғрисидаги важи билан ҳам судлов ҳайъати келиша олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 150-моддасига кўра умумий даъво муддати — уч йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 153-моддасига кўра бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 154-моддасида даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлаши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарорининг 5-бандида айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкинлиги, хусусан масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъволар бўйича «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида махсус даъво муддатлари белгиланганлиги, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ФКнинг 152 — 162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилиниши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20.2-бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги, бунда икки ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланиши, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланиши ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан умумий йиғилиши баённомасида унинг номидан ҳам иккинчи жавобгар томонидан имзоланганлиги ҳамда даъвонинг мазкур талаби умумий даъво муддати жорий этиладиган асосий талаб, яъни 2021 йил 4 майдаги XXXXX МЧЖнинг устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасининг ҳақиқий эмаслик оқибати сифатида қўйилганлигини инобатга олиб, махсус даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани рад этиб тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳолбуки, ИПКнинг 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бермади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддаси биринчи қисмига асосан, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 281-моддасига мувофиқ биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар вакили судлов ҳайъатига оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб, жамиятга тегишли мол-мулкни хатлаб қўйишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 169-моддасининг учинчи қисмида суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 93-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ажрими билан жавобгарга улушларни учинчи шахсларга ёки жамиятга сотиш ва бошқача тарзда воз кечишга қаратилган ҳаракатлар ҳамда Зангиота тумани давлат хизматлари марказига жамият таъсис ҳужжатларини рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тақиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолаверса, қонун ҳужжатларида даъвони таъминлаш чоралари фақат ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг оғзаки илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ҳамда суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори ва ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 274, 278-280-моддаларига асосланиб, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакилининг оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XXXXX масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори ва ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор устидан ИПКда белгиланган тартибда мазкур судлов ҳайъатига тафтиш шикояти бериш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: А. ИКРОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ҳайъат аъзолари: И. ЮСУПОВ

А. АРИПОВ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1101-2203/4984-сон