Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
«Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларга электрон рақамли имзо калитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 10 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2349-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2012 йил 5 мартдаги 5-ю-сон «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларга электрон рақамли имзо калитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2349, 2012 йил 5 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 14-сон, 160-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 декабрь,
262-мҳ-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 12 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Раиси Ш. КУДБИЕВ
2023 йил 18 декабрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2024 й., 10/24/2349-1/0072-сон)