Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1056-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»)
(«Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1056-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 декабрь,
3840-IV-сон