Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги Битимни (Вашингтон, 2023 йил 9 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1103-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги Битимни (Вашингтон, 2023 йил 9 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1103-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 19 декабрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги Битимни (Вашингтон, 2023 йил 9 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1103-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 25 декабрь,
3824-IV-сон