13.04.2000 йилдаги 144-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.04.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорини бажариш юзасидан Қурилиш комплекси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан капитал қурилишни бошқариш таркибини ўзгартириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар буюртмалар портфелини шакллантириш ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш масалаларида пудрат ташкилотларининг мустақиллигини ошириш, пудрат ишлари бозорида рақобатни ривожлантириш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, комплекснинг ташкилий тузилмаси бозор муносабатлари шарт-шароитларига ҳали ҳам жавоб бермайди, бошқаришнинг ортиқча бўғинларини, кам қувватли ва зарар кўриб ишлаётган қурилиш корхоналарини тугатиш жараёни ниҳоясига етказилгани йўқ, акцияларнинг иккиламчи бозори шакллантирилмаган. Хусусий қурилиш ташкилотлари ҳали ҳам яхши ривожланмаган, қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасига хусусий ва хорижий сармоя суст жалб қилинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ташкилотларининг мустақиллигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси, Давлат мулки қўмитаси, қурилиш идоралари ва ташкилотларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ кам қувватли ва норентабель қурилиш ташкилотларини белгиланган тартибда тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарини юридик шахслар сифатида белгиланган тартибда пудрат идоралари, бирлашмалар ва трестлар таркибидан чиқариш ва уларга мустақил хўжалик фаолияти юритиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплексига кирувчи идоралар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда 2000 йилнинг биринчи ярим йили давомида акциядорлик жамиятларининг устав жамғармаларини мустаҳкамлаш, пудрат қурилиш ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзавтойўл» давлат концерни, «Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмаси ва тасарруфида қурилиш ташкилотлари бўлган бошқа вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2000 йил давомида уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилишини ва таркибини ўзгартирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ корхоналари таркибини ўзгартириш жараёнида жамоа корхоналарини қайта ўзгартиришга, пудрат қурилиш ташкилотларини ривожлантиришга, қурилиш соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга ва қўшма корхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам қувватли ва норентабель қурилиш ташкилотларини тугатишда бўшаб қоладиган давлат мулкининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш комплекси корхоналари ва ташкилотларининг устав жамғармаларидаги давлатга тегишли улуш миқдорлари тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144-сон