Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги Битимни (Вашингтон, 2023 йил 9 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1103-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 19 декабрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги Битимни (Вашингтон, 2023 йил 9 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1103-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 декабрь,
3859-IV-сон