Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 47-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1090-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 47-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 47-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 47-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1090-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 47-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 декабрь,
3780-IV-сон