Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фахрий ёрлиғи ва Ташаккурномаси билан тақдирлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Миллий парламентаризмни ривожлантиришда фаол иштирок этаётган, мамлакатда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшаётган шахсларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фахрий ёрлиғи ва Ташаккурномаси билан тақдирлаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фахрий ёрлиғининг тавсифи ва намунаси тегишинча 2 ва 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ташаккурномасининг тавсифи ва намунаси тегишинча 4 ва 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. Иноятов зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу Қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисига киритилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 декабрь,
3862-IV-сон