Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1079-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳамда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳамда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1079-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 декабрь,
3772-IV-сон