Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2025 12.04.2000 йилдаги 142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2025
Ҳужжат 12.04.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАВҚУЛОДДА КОМИССИЯСИ ТАРКИБИНИ ВА КОМИССИЯ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 539-сонли «Республика ва ҳудудий фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Эпидемияга қарши кураш республика фавқулодда комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1990 йил 19 январдаги 41-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 декабрдаги 314-сон ва 1992 йил 15 апрелдаги 189-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 апрелдаги 142-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликларни профилактика қилиш, ушбу касалликлар эпидемияларининг (ВИЧ инфекцияни (СПИД), вабо, грипп ва бошқаларнинг) одамлар ўртасида тарқалишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, озиқ-овқатлардан оммавий равишда заҳарланиш ҳолларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар, жамоат ташкилотлари орқали амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, жамоат ташкилотларининг инсоннинг юқумли касалликлари эпидемияларининг, озиқ-овқатлардан оммавий равишда заҳарланиши ҳолларининг олдини олишга, тарқалишига йўл қўймасликка ва уларни бартараф этишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув билан таъминлашни ташкил этиш ҳамда коммунал ва идоравий сув қувурларидаги, ичимлик сув билан таъминлашнинг марказлаштирилмаган манбаларидаги ичимлик сув сифатини ошириш тадбирлари устидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятларнинг эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиялари фаолиятига услубий раҳбарлик қилади ва уни мувофиқлаштириб боради, зарурият бўлганда уларга юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни камайтириш тадбирларини бажаришда амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади ҳамда Комиссия раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, бошқа манфаатдор ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Функциялари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясига одамлар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни йўқотиш, аҳолини яхши сифатли ичимлик сув билан таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, аҳоли яшайдиган жойларни канализация тармоқлари билан таъминлаш ва санитария жиҳатидан тозалаш, вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар ва муассасаларнинг, шунингдек, вилоятлар эпидемияга қарши курашиш комиссияларининг ушбу масалалар бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасини юқумли касалликларнинг оммавий равишда тарқалиши ва аҳоли ўртасида озиқ-овқатлардан заҳарланиш ҳоллари ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида хабардор қилиш вазифалари юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия юқумли касалликлар тарқалгани ва озиқ-овқатлардан оммавий равишда заҳарланиш ҳоллари қайд этилган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар маблағларини эпидемияга қарши аниқ тадбирларни бажариш учун жалб қилади ва уларни амалга ошириш учун масъул шахсларни тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагиларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни, марказлаштирилган сув манбаларини ва очиқ сув ҳавзаларини, озиқ-овқат маҳсулотларини мақсадли текширувдан ўтказиш ҳамда инфекция тарқалишига сабаб бўлган сув ва озиқ-овқатлар сотилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли ичак касалликларига чалинган беморларни жадал аниқлайди ва стационар даволашга жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гигиена бўйича ўқитишни ҳамда уй-жой-коммунал хўжалиги, гўшт, сут ва озиқ-овқат саноати, савдо ва умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий таъминот, қурилиш ва транспорт, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, муассасалари ва корхоналари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар ходимлари томонидан бажариладиган санитария нормалари ва қоидаларига амал қилиш тадбирларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария жиҳатидан яхши бўлмаган ҳудудда яшовчи аҳолини яхши сифатли ичимлик сув билан тўлиқ таъминлашга қаратилган санитария-коммунал ва тиббий тадбирлар комплексини амалга ошириш, шунингдек, аҳоли пунктларини канализация тармоқлари билан таъминлаш, очиқ сув ҳавзаларига оқизиладиган оқова сувларни пухта тозалаш ва зарарсизлантириш, ҳудудларни хўжалик-маиший ахлатлардан доимий равишда тозалаш, ахлатхоналарни зарур тартибда сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ва сотадиган корхоналарда санитария режимига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаллик тарқалган жойларда шошилинч ялпи профилактика ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва тегишли хизматлар орқали сувдан хўжалик-ичимлик ва маданий-маиший мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклаш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул шахсларнинг эпидемияга қарши тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини мунтазам равишда эшитади ва уларнинг натижалари бўйича ташкилий ва амалий қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликлар тарқалиши ёки озиқ-овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолларининг сабаблари ва уларни бартараф этиш натижалари тўғрисидаги барча материалларни кўриб чиқади, ушбу касалликларнинг пайдо бўлишига ёки заҳарланишларга сабабчи шахсларни аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ўртасида алоҳида хавфли касалликларга чалинишлар қайд этилган тақдирда Комиссия зарур ҳолларда қўшимча равишда қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфекция пайдо бўлган жойларда карантин-чеклаш чора-тадбирларини ёки карантинни жорий этиш ва бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфекция манбаини йўқотиш бўйича муваққат қўмитани ва унинг иш режасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфекция манбаини бартараф этиш чора-тадбирлари амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги масалани мунтазам равишда эшитиш ва унинг натижалари бўйича зарур қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий юқумли касалликлар ва одамларнинг озиқ-овқатдан заҳарланиши ҳоллари тўғрисида вазирликлар ва идоралардан ахборотлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда юқумли касалликлар ва овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш ишларининг аҳволини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамлар ўртасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда, алоҳида аҳоли пунктлари ва ҳудудларда карантин-чеклаш чора-тадбирлари ҳамда карантин жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалардан ҳужжатлар талаб қилиш ҳамда уларнинг раҳбарларининг юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, санитария-профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини Комиссия мажлисларида эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг айби билан юқумли касалликлар эпидемияси авж олишига ёки озиқ-овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолларига йўл қўйган вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларининг мансабдор шахсларини ишдан четлатиш, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани тегишли органлар олдига қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликларнинг олдини олиш ва улар даражасини пасайтириш, шунингдек, озиқ-овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг кўриб чиқиши учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур санитария ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилгунгача сув қувурларни, канализация, гидротехника иншоотлари ва бошқа коммунал иншоотлардан, озиқ-овқат, умумий овқатланиш, савдо корхоналаридан, маданий-маиший мақсаддаги бинолардан ва бошқа объектлардан фойдаланиш, шунингдек, марказлаштирилган сув манбалари ва очиқ сув ҳавзаларининг ифлосланган сувларидан, озиқ-овқат маҳсулотларидан, қониқарсиз санитария ҳолатида ёки уларнинг одамлар соғлиғига хавфли таъсири мавжуд бўлган ҳолларда ҳаракатланадиган составдан ва самолётлардан фойдаланишни давлат санитария назорати органларининг тақдимномаси бўйича тақиқлаш ёки вақтинча тўхтатиб қўйиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ишларни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси режа бўйича иш олиб боради ва у қуйидаги жорий ва истиқболдаги масалалар ҳал этилишини назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликлар ва озиқ-овқатдан заҳарланишнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар томонидан ВИЧ инфекцияси (СПИД) ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларининг, шунингдек, Комиссия қарорларининг бажарилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси раиси вужудга келаётган эпидемияга қарши вазиятни ҳисобга олган ҳолда Комиссиянинг режали ва навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши ва ўтказилишини таъминлайди ҳамда қабул қилинадиган қарорларининг бажарилиши устидан назоратни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси мажлисига, кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига қараб, вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва меҳнат жамоаларининг раҳбарлари ёки вакиллари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисида протокол юритилади, протокол кўчирма тарзида манфаатдор ташкилотларга ва мансабдор шахсларга, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протоколни мажлисда раислик қилган шахс ва масъул котиб имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси аъзолари ўз вазифаларини, қоидага кўра, иш вақтида амалга оширадилар. Асосий иш билан боғлиқ бўлмаган топшириқларни бажариш даврида Комиссия аъзоларига доимий иш жойи бўйича иш ҳақи сақланиб қолади.