Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 3 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3028-8]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 25 ноябрь,
39/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 ноябрдаги 39/3-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Мазкур Йўриқнома мақсадлари учун тижорат банки, банк ва банк филиали деганда қонунчиликда ўрнатилган тартибда хос рақам (банк коди)га эга бўлган тижорат банки филиаллари, амалиёт бошқармалари, банк хизматлари офислари (марказлари) ва бошқа алоҳида бўлинмалар тушунилади.».
2. 18-банднинг биринчи хатбошидаги «ҳисоби Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль)» деган сўзлар «ўтказмалари ҳисоби Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 83-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, мазкур иш куни мобайнида қайта санаш кассасининг назоратчиси томонидан юк хатлари банк бўлинмасининг бухгалтерия бўлимига топширилиши ҳамда бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилиши лозим.».
4. 219-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«айланма кассадаги хорижий давлатларнинг нақд валюталари қолдиқларини 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги ҳар бир хорижий валюта қолдиғига ҳамда мазкур Йўриқноманинг 32-иловасида келтирилган 121-шаклдаги нақд чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари қолдиғини қайд этиш китоби ва 32а-иловасида келтирилган 121А-шаклдаги эскирган нақд чет эл валюталари қолдиғини қайд этиш китобида қайд этилган ёзувларга мос келишини;».
5. 296-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда, шубҳали нақд пуллар Марказий банкнинг инкассация хизмати орқали кузатув хатига илова қилинган ҳолда, конвертга солиниб, муҳрланган ҳолатда юборилади ҳамда юборилган шубҳали нақд пуллар Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҲККМга кирим қилинади.
Қабул қилинган ва юборилган шубҳали нақд пуллар бўйича Марказий банкнинг бош бошқармалари ХҲКМ томонидан тегишли бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.
Марказий банкнинг Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти томонидан шубҳали нақд пуллар тегишли фармойиш асосида «Давлат белгиси» ДУКга экспертизадан ўтказиш учун етказилади.
«Давлат белгиси» ДУК томонидан ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, нақд пуллар ҳақиқий деб топилса, экспертиза хулосаси ушбу нақд пулларни экспертизага юборган Марказий банкнинг бош бошқармаси ҲККМга ва Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаментига юборилади.
Ҳақиқий деб топилган нақд пуллар кузатув хатига илова қилинган ҳолда, конвертга солиниб, муҳрланган ҳолатда Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҲККМга етказилади.
«Давлат белгиси» ДУК томонидан шубҳали нақд пуллар «ҳақиқий эмас» ёки «қалбаки» деб топилган ҳолларда, кузатув хати орқали экспертиза хулосаси ва шубҳали нақд пуллар конвертга солиниб, муҳрланган ҳолатда Ички ишлар бўлинмаларига хабар бериш учун нақд пулларни юборган Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси ҲККМга жўнатилади.».
6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 32а-илова билан тўлдирилсин.
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага
32а-ИЛОВА
32а-ИЛОВА
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | | | | | |
121А-шакл | ||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
|
________________________________________ | |||||||||||||||||||
|
(банк / филиал номи) | |||||||||||||||||||
|
ЭСКИРГАН НАҚД ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАЛАРИ | |||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 20__ йил «___» _________________ да бошланди. | |||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 20__ йил «___» _________________ да якунланди. | |||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
|
Эскирган накд чет эл валюталарининг номлари |
Эскирган нақд чет эл валюталарининг қолдиқлари | ||||||||||||||||||
|
___.___ 20__ |
___.___ 20__ |
___.___ 20__ |
___.___ 20__ |
___.___ 20__ | |||||||||||||||
| АҚШ доллари | |||||||||||||||||||
| Евро | |||||||||||||||||||
| ... | |||||||||||||||||||
| Бошқарувчи: | |||||||||||||||||||
| Бош бухгалтер: | |||||||||||||||||||
| Касса мудири: | |||||||||||||||||||
|
(имзолар) |
(имзолар) |
(имзолар) |
(имзолар) |
(имзолар) | |||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 10/24/3028-8/0024-сон)