08.11.2023 йилдаги 3674-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 08.11.2023 йилдаги 3674-IV-сон
Кучга кириш санаси
08.11.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2023 йил тўққиз ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён матнда давлат дастури деб юритилади) 2023 йил тўққиз ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни ўз вақтида ҳамда самарали ижро этиш борасида ҳукумат томонидан қатор ташкилий-амалий чоралар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг устувор йўналишлари ва мақсадларида белгиланган вазифалар ижроси ҳар ойда таҳлил қилинган ҳамда танқидий муҳокама қилиб борилган. Бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш тартиби йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида давлат дастурида белгиланган вазифалар доирасида жами 110 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, 2 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 та фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 11 та қарори ҳамда 79 та бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар таҳлили мамлакатимизда ислоҳотларнинг изчиллиги ва самарадорлигини таъминлаш борасида муайян натижаларга эришилганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш борасида белгилаб берилган устувор йўналишлар доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларни қисқартириш бўйича ишлар изчил олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 310 тага, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 501 тага етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек давлат субсидияларини ажратишга қаратилган махсус ягона электрон платформа («subsidiya.mf.uz») ишлаб чиқилган. Мазкур тизим орқали субсидиялар ажратиш учун аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, субсидиялар бериш, уларнинг ҳисобини юритиш ва субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини текширишнинг электрон тизими жорий қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ҳамда зарур шартига айлантириш борасидаги устувор мақсадлар доирасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабни тўлиқ қаноатлантириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган «Юридик кутубхона» электрон тизими ва унинг мобиль иловаси яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг устувор йўналишлари доирасида кўрилган чоралар туфайли ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларга товарлар ва хизматлар экспорти 12 млрд. АҚШ долларига, ўсиш 106,1 фоизга етган. Шунингдек 13,3 млрд. АҚШ долларига тенг хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз кўрсаткичлар 103 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли иқтисодиётни асосий «драйвер» соҳага айлантириш мақсадида иқтисодиётга сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш бўйича умумий қиймати 33,6 млрд. сўмга тенг 20 та лойиҳа молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликларини тадбиркорга, ер эгасига айлантириш, бунинг ҳисобидан қишлоқларда ижтимоий муаммоларни, аввало, ишсизлик ва камбағаллик масаласини ҳал этиш мақсадида 88,6 минг гектар ер майдони «E-auksion» электрон савдо платформасида очиқ, электрон танловларга чиқарилган ҳамда қуввати 13,6 минг тонна бўлган 27 млрд. сўмлик 33 та омборхона ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш борасида ҳам муайян ишлар бажарилган. Жумладан, умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларини илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилган. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун республика бўйича 417 та мактабда инклюзив синфлар ташкил этилиб, уларда жами 734 нафар имконияти чекланган болалар қамраб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш учун 46 та туманлараро перинатал марказ 6 турдаги 460 та тиббий асбоб-ускуна билан жиҳозланган. Бирламчи тиббий-санитария хизматини аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 5,9 млн. нафар 18 — 40 ёшли фуқаролар профилактик тиббий кўриклардан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги стационар муассасаларда ҳам давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ишлари давом эттирилиб, ушбу амалиёт асосида беморларни ушбу муассасаларга ётқизиш, тиббий статистика маълумотларини электрон тарзда тўлдириш ҳамда давлат тиббий суғуртаси жамғармасига узатиш имконияти яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш соҳасидаги устувор йўналишлар доирасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш, шу жумладан, уларни касбга ўргатиш, тадбиркорликка ўқитиш, ўз бизнесини ташкил қилиш учун имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ўтган даврда меҳнат мигрантларининг 90,4 минг нафари доимий ва вақтинчалик иш билан таъминланган, 5,9 минг нафарига кредит ҳамда 2,1 минг нафарига субсидия ажратилишига кўмаклашилган, 15,6 минг нафари касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг бевосита «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да рўйхатга олинган оилалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва «Онлайн маҳалла» ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали қўшимча маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш соҳасида белгиланган устувор йўналишлар доирасида Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини ошириш чоралари кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан 178 та икки ва кўп томонлама халқаро шартнома ва ҳужжатлар имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича парламент ва ҳукумат ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар томонидан давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг жойларда ижро этилиши ҳолатини мунтазам равишда назорат-таҳлил тартибида ўрганишга ва аниқланган камчиликларни ҳукумат билан биргаликда ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ҳисобот даврида давлат дастуридаги бажарилиши белгиланган жами 250 та яхлит ва кичик банднинг 187 таси ижро этилган, 14 тасининг ижро муддати узайтирилган ва 49 тасининг ижросини таъминлашга доир ишлар якунланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш (159-банд), «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқитувчилари ва ходимлари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва ижтимоий ҳимоя кафолатларини татбиқ этиш ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳузуридаги Ўқув-маслаҳат офислари фаолиятини трансформация қилиш (146-банд) бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шу кунга қадар қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари давлат дастуридаги қатор бандларнинг ижро муддатлари йил давомида деб белгиланган бўлса-да, ушбу бандларнинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳисоботда етарлича акс эттирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир қаторда давлат дастурида муҳим тармоқ ва соҳаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилиниши белгиланган қонун лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ҳамда ўз вақтида парламент муҳокамасига киритиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, суд-тергов жараёнида иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳимоя қилишни таъминлашга (28-банд), жиноятларни тергов қилиш жараёнида «Хабеас корпус» институтини қўллаш амалиётини кенгайтиришга (30-банд) қаратилган қонун лойиҳалари давлат дастурида белгиланган муддатлардан кечиктириб парламент муҳокамасига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабаларни турар жой билан таъминлаш даражасини кўтариш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қиш мавсумида аҳолига энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада ошириш, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини рекультивация қилиш каби долзарб масалаларга ҳукумат томонидан келгусида алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2023 йил тўққиз ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида ижро муддати узайтирилган 14 та бандда ва бажарилиши якунланмаган 49 та бандда назарда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида назарда тутилган қонун лойиҳаларини белгиланган муддатларда тайёрлаш ва киритиш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда уларнинг ижро этилиши жараёнида натижадорликка алоҳида эътибор қаратиш бўйича мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу борадаги тарғибот ишларини янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиш мавсумида аҳоли хонадонлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, бюджет маблағлари ва инвестиция дастури доирасида талабалар учун турар жойлар қуриш бўйича бошланган ишларни якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурининг ижросини муҳокама қилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан қўшимча чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастуридаги мақсад ва вазифаларнинг жойлардаги ижро этилиши ҳолатини депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти давомида ўрганиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастуридаги устувор йўналишларнинг самарали ижро этилиши устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таъсирчан жамоатчилик ҳамда парламент назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари давлат дастуридаги ижроси тўлиқ таъминланмаган бандларнинг бажарилиши устидан ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, таъсирчан парламент назоратини кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 8 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3674-IV-сон