Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИНГ ИЧКИ ЭРКИН АЛМАШУВИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Пул муомаласини мустаҳкамлаш, миллий валюта—сўмнинг харид қобилиятини ошириш ва ички эркин муомалада бўлишини босқичма-босқич таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахслар қўлидаги нақд сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштириш таъминлансин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ана шундай алмашувни ўзларига қарашли ихтисослаштирилган алмашув пунктлари орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк икки ҳафта муддатда вакил қилинган тижорат банкларига нақд сўмларни ўзларининг валюта ресурслари ҳисобидан эркин муомаладаги валюта (ЭМВ)га алмаштириш учун рухсатнома (лицензия)лар бериш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — тақдим этиладиган нақд сўмларгина ЭМВга алмаштирилади;
сўмлар ЭМВга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган курс бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган тартибда воситачилик ҳақини ундириб олиш йўли билан алмаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштириш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бир жисмоний шахсга (ёки унга тенглаштирилган резидентларга) алмаштириш 1994 йилнинг охиригача 250 АҚШ долларига қадар миқдорни ташкил этиши мумкин;
резидент бўлмаган шахсларга сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштириш улардан илгари сотиб олинган алмаштирилган ЭМВ миқдори доирасида, алмаштириш пунктининг тегишли маълумотномаси тақдим этилгандан кейин амалга оширилади;
алмаштириш пунктлари жисмоний шахслардан ЭМВни чекланмаган миқдорда сотиб олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги билан биргаликда нақд пул муомаласини тартибга солиш чоғида эҳтиёж ва таклифни ҳисобга олган ҳолда сўм билан ЭМВ миқдори ўртасидаги энг мақбул нисбатни таъминласин.
4. Шу йилнинг 1 августидан бошлаб эркин муомаладаги валютани қуйидаги миқдорларда республикадан ташқарига олиб чиқиб кетишга рухсат этилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бир жисмоний шахс (ёки унга тенглаштирилган резидентлар)га 500 АҚШ долларигача миқдорда;
резидент бўлмаган шахсга — божхона декларациясига мувофиқ республикага олиб келинган ЭМВ миқдорида.
Кўрсатилган миқдорлардан ортиқча ЭМВга олиб чиқиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг рухсати билан йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Сўм билан бир қаторда ЭМВга товарлар сотиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида амалдаги тартиб сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахслар:
Ўзбекистон Республикасининг вакил қилинган банкларида чет эл валютаси учун счётлар очиш;
ўзларининг валюта счётларидан маблағ, шунингдек, улар юзасидан фоизларни белгиланган тартибда чет эл валютасида ёки операция бажарилган куни амалда бўлган курс бўйича сўмларда олиш ҳуқуқига эгадирлар.
7. Белгилаб қўйилсинки,
сўмларни ЭМВга нақд пулсиз алмаштириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган тартибда, Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида савдо ўтказиш йўли билан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлатлараро ҳисоб-китоблар клиринг асосида товарлар ва хизматларни эркин муомаладаги валютада баҳолаш йўли билан амалга оширилади;
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган Алмаштириш пункти тўғрисидаги низом ва Эркин муомаладаги нақд валюта билан операцияларни амалга ошириш қоидалари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ички ишлар вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган алмаштириш пунктларининг тегишлича ишлашларини, уларнинг зарур ускуналар билан жиҳозланиши ва қўриқланишини, малакали кадрлар билан бутланишини, алмаштириш операциялари қоидаларига риоя этиш қаттиқ назорат қилинишини таъминласинлар.
11. Белгилаб қўйилсинки, хўжалик ҳисобидаги корхоналарга, ташкилотлар ва муассасаларга иш ҳақи белгиланган тартибда уларнинг ўз маблағлари доирасида тўланади.
Фавқулодда ҳолларда корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун кредитлар бериш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида махсус комиссиялар тузилсин, уларнинг зиммасига пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги)га тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш вазифаси юклансин. Ушбу масала бўйича узил-кесил қарорни республика комиссияси қабул қилади.
Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда юқорида кўрсатилган махсус комиссияларнинг ташкил этилишини таъминласин.
Тижорат банклари ушбу қарор чиққан кундан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларга иш ҳақи тўлаш учун мақсадли кредитларни фақат республика комиссиясининг қарорига биноан берсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур топшириқнинг бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Прокуратураси валюта операцияларини амалга оширишда белгиланган, тартибга оғишмай риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар, қоидабузарларни амалдаги қонунларда кўзда тутилган қатъи жавобгарликка тортсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг валюта қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни, шу жумладан, жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида таклифлар тайёрласин.
13. Вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда ўзларининг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқ ҳолга келтирсинлар.
14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 21 июль,
379-сон