Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларининг солиқ муносабатларида аниқ ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 127-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1080-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларининг солиқ муносабатларида аниқ ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 127-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1080-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 15 ноябрда киритилган «Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларининг солиқ муносабатларида аниқ ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 127-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1080-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси бир ой ичида ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 ноябрь,
3693-IV-сон