14.11.2023 йилдаги 3690-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 14.11.2023 йилдаги 3690-IV-сон
Кучга кириш санаси
14.11.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг «Мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолати ва истиқболи тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг «Мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолати ва истиқболи тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, кейинги йилларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, соҳага янги бошқарувни жорий этиш, аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда тиббиётнинг бирламчи бўғинини мутлақо янги ёндашувлар асосида ташкил этиш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармон ва қарорлари, ҳукуматнинг ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида 2022 йилдан бошлаб ҳар бир маҳаллада «хонадонбай» ишлайдиган 17 400 та тиббиёт бригадаси ташкил этилган, аҳолига сифатли тиббий ёрдамни кенгайтириш, малакали тиббий хизматнинг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли хонадонларигача кириб боришини таъминлаш мақсадида бирламчи тизимга ўрта тиббиёт ходимлари учун 20 000 та штат бирлиги ажратилган. Тиббиёт бригадалари таркибига жорий йилдан қўшимча 8500 штат берилиб, патронаж-доя лавозими жорий этилган. Олис ҳудудларда жойлашган 801 та оилавий поликлиника замонавий УТТ ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқлар ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилиб, саломатлик кўрсаткичлари бўйича хавф гуруҳига кирган 12 млн. нафар фуқаро мақсадли скринингдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирламчи тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб тиббий-санитария ёрдами муассасаларини янгидан ташкил этиш йўлга қўйилган. Натижада жорий йилнинг ўтган даврида оилавий поликлиникалар сони 2022 йилга нисбатан 1 046 тадан 1 074 тага, оилавий шифокорлик пунктлари 1 062 тадан 1 234 тага етказилган. Йил якунига қадар яна 8 та оилавий поликлиника, 17 та оилавий шифокорлик пункти фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши учун йўлланманинг оилавий шифокор томонидан берилиши, поликлиникалардаги кундузги стационарларнинг соат 20:00 га қадар хизмат кўрсатиш тартиби йўлга қўйилганлиги натижасида аҳолининг бундай муассасаларга қатновлари сони ошган, беморларнинг стационар хизматдан фойдаланиш қулайлиги таъминламоқда. Хусусан, ўтган вақт давомида жами 620 минг нафардан ортиқ бемор кундузги стационарда даволанган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати ишлаб чиқилиб, унда оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникалар ҳамда туман, шаҳар марказий шифохоналарида ёрдам кўрсатиладиган нозологиялар, лаборатория ва инструментал текширувлар ҳамда дори-дармон турлари назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга таҳлиллар соҳада ҳануз айрим камчиликлар ва эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган қатор ҳужжатларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун устама ва қўшимча тўловлар тўланиши белгиланган бўлса-да, айрим ҳудудларда бундай тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Хусусан, Тошкент шаҳрида 40 та, Қорақалпоғистон Республикасида 25 та, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 20 та, Самарқанд вилоятида 14 та, Хоразм вилоятида 11 та, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 10 та, Қашқадарё вилоятида 9 та муассасада ходимларга белгиланган устама тўловлар умуман тўланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада фаолият кўрсатаётган 209 та кўп тармоқли марказий поликлиникадан 16 таси (7,6 фоиз), 1 074 та оилавий поликлиникадан 268 таси (24,6 фоиз), 1 234 та оилавий шифокорлик пунктидан 297 таси (24,0 фоиз) бугунги кунда таъмирга муҳтож.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257-сонли Қарори билан 2022 — 2025 йиллар давомида 377 та тиббиёт муассасасини ичимлик суви билан таъминлаш белгиланган бўлса-да, жорий йилга режалаштирилган 71 та муассасадан 53 таси ёки 74,6 фоизи ичимлик суви билан таъминланган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек жойларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг «Мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолати ва истиқболи тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2023 йилларда оилавий шифокорлик пунктларини ва оилавий поликлиникаларни ташкил этиш бўйича ўз вақтида амалга оширилмаган лойиҳаларни якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун устама ва қўшимча тўловлар тўланиши борасидаги ишларни танқидий ўрганиб чиқиб, тегишли маблағлар тўлиқ тўлаб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва шифохоналарни электрон иш юритишга ўтказиш, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича бошланган ишларни охирига етказиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71 та тиббиёт муассасасининг ичимлик суви билан таъминланиш ҳолатини хатловдан ўтказиб, жорий йилда бу ишларни якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якунига қадар яна 8 та оилавий поликлиника ҳамда 17 та оилавий шифокорлик пункти фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги таъмирталаб бўлган кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларининг белгиланган тартибда таъмирланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олис ва чекка ҳудудларда сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган тиббиёт ходимларини рағбатлантириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида жорий йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. Иноятов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 14 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3690-IV-сон