Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Раматовнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Раматов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Раматовнинг ёзма жавобида парламент сўровида қўйилган саволларга етарли даражада тушунтириш берилмаганлиги қайд этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Раматов парламент сўровига жорий йилнинг 1 декабрига қадар қўшимча равишда жавоб берсин.
4. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Раматовга юборилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 ноябрь,
3688-IV-сон