Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз амалга ошириш ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатилишини яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1081-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз амалга ошириш ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатилишини яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1081-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 15 ноябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз амалга ошириш ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатилишини яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1081-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 ноябрь,
3718-IV-сон