Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани (Рим, 2023 йил 8 июнь) ратификация қилиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 24 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 25 ноябрда маъқулланган
Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь) ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 3 январь,
ЎРҚ-894-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 03/24/894/0005-сон)