Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
«Қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3213-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 368-сон «Чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 декабрдаги 14-сон «Қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3213, 2020 йил 24 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/3213/0078-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 декабрь,
1-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2023 йил 1 декабрь
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2023 йил 14 декабрь
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 12 декабрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2023 й., 10/23/3213-1/0982-сон)