Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз амалга ошириш ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатилишини яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1081-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 15 ноябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз амалга ошириш ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатилишини яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1081-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 ноябрь,
3732-IV-сон