15.12.2023 йилдаги 4-18-2307/13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов Ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 15.12.2023 йилдаги 4-18-2307/13-сон
Кучга кириш санаси
15.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ҳ. Турсунов

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р. Сагатов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В. Сатторова ва Р. Сагатовдан иборат таркибда, Б. Жўраевнинг котиблигида, «______» компанияси вакиллари Э.Х (раҳбар), Б.М (2022 йил 2 июндаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «______» компаниясининг жавобгар «______» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «______» қўшма корхонаси иштирокчиларининг 2021 йил 8 февралдаги 1-сонли ва 2-сонли умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори устидан «______» масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«______» компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) «______» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «______» қўшма корхонаси иштирокчиларининг 2021 йил 8 февралдаги 1-сонли ва 2-сонли умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 3 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 14 июлдаги ажрими билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. «______» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси таъсисчиларининг 2021 йил 8 февралдаги 1-сонли ва 2-сонли қўшма йиғилиш қарори (баёни) ҳақиқий эмас деб топилган ва ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жамият бошқариш органларининг қарорлари устидан шикоят бериш муддати жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги, даъвогар вакиллари Х.Э ва Б.М Қашқадарё вилояти прокурори номига ёзган тушунтириш хатларида «18.05.2022 йилда расмий шаклда stat.uz электрон интернет сайтида ______ устав фондида ______ улуши 51 фоиз эмас, балки 50 фоиз эканлигини Э.Х га маълум қилинган» — деб, «2022 йил 4 декабрда orginfo.uz дан олинган «______» ҚК МЧЖ маълумотга кўра устав фондида таъсисчиларнинг улушлари 50/50 фоиз кўрсатилган» — деб, 2023 йил 20 февралда Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берган биринчи даъво аризасида «2022 йил 4 декабрда ва 2023 йил 12 январда ҳуқуқим бузилганлигини билдим» — деб, 2023 йил 17 майдаги даъво аризасида «2023 йил 14 мартда ҳуқуқим бузилганлигини билдим» — деб кўрсатганлиги, ушбу ҳолатлар даъвогар жамиятнинг бошқарув органларининг қарорларидан анча вақт аввал, яъни бир йил аввал хабардор бўлганлиги, лекин жамиятга баённомалар юзасидан бирор марта ўз эътирозларини билдирмаганлиги, даъвогар судга даъво муддати ўтиб кетганидан сўнг мурожаат қилганлиги, ушбу масалада биринчи инстанция суди даъво муддатини қўлламасдан, барвақт хулосага келганлиги ва жавобгарнинг даъво муддатини қўллашни сўраб берган илтимосномасини рад этиб, даъво муддатини тиклаганлиги, жамиятнинг 2017 йил 15 мартдаги Уставининг 6.1-бандида корхонага таъсисчи бўлиш учун унинг Устав фондига ҳисса киритиш билан асосланиши белгиланганлиги, даъвогар «______» ҚК МЧЖ (бундан буён матнда қўшма корхона деб юритилади)га Қонунда белгиланган ва таъсис шартномасида келишилган бир йил давомида бирор бир улуш киритмаганлиги ва улуш киритганлиги тўғрисида гувоҳнома олмаганлиги, шу боис даъвогарнинг судда корхонага улушдор сифатида ўзини таништириши асоссиз эканлиги, мажлис баённомаларида даъвогар улушини ўз вақтида киритмаганлиги муҳокама қилинганлиги, даъвогар томонидан эса жамиятдан улуш киритганлиги тўғрисида гувоҳнома олинмаганлиги, низо бўйича даъвогар томонидан талабнома юборилиши лозим бўлганлиги, бироқ жавобгарга даъво талаби қўйиб жўнатилган талабнома мавжуд эмаслиги, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул қилишда жавобгарга талабнома юборилмаганлигини инобатга олмаганлигини важ қилиб келтирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан апелляция шикоятига қўшимча тақдим этилиб, унда даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганлиги нотўғри бўлганлиги ҳақида важлар билдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида мажлис вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ҳамда Қашқадарё вилояти адлия бошқармасидан вакил иштирок этмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни улар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар томонидан 2016 йил 27 октябрда ҳиссадорларнинг йиғилиши ўтказилиб, ушбу йиғилишда 2017 йил январь ойидан бошлаб 49/51 фоиз ҳиссали ҳиссадорлик корхонаси тузиш ҳақида 1-сонли қарор қабул қилинган (и.в.15-17). Ушбу йиғилиш қарори даъвогар томонидан ягона таъсисчи сифатида Э.Х, жавобгар томонидан ҳам ягона таъсисчи сифатида А.Э томонидан имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхонанинг таъсис шартномаси ҳамда тарафларнинг таъсисчилигида ташкил этилган масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «______» қўшма корхона (бундан буён матнда Қўшма корхона деб юритилади)нинг устави 2017 йил 15 мартда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхонанинг уставига кўра, унинг устав фонди 800 000 АҚШ долларини, жумладан даъвогарнинг улуши 51 фоиз (408 000 АҚШ доллари), жавобгарнинг улуши эса 49 фоиз (392 000 АҚШ доллари) ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар раҳбари Э.Х томонидан 2020 йил 2 январда А.Э га 4-сонли ишончнома берилган. Ушбу ишончномада А.Э га унда унинг номидан вакил бўлиш, иш юритиш, унинг манфаатида ваколатли корхона ва ташкилотларга, божхона органларига мурожаат қилиш, хат ва баённомаларни имзолаш, савдо таклифларини, шартномаларни, счёт-фактураларни, далолатномаларни, қўшимча келишувларни, божхона ҳужжатларини имзолаш, судларга ариза ва шикоятлар бериш бўйича ваколатлар берилган (и.в.29).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2020 йил 4 январда Туркия Республикасида даъвогар раҳбари томонидан имзоланган ва А.Э нинг номига берилган 4-сонли ишончномада ҳам унинг номидан вакил бўлиш, иш юритиш, унинг манфаатида ваколатли корхона ва ташкилотларга, божхона органларига мурожаат қилиш, хат ва баённомаларни имзолаш, савдо таклифларини, шартномаларни, счёт-фактураларни, далолатномаларни, қўшимча келишувларни, божхона ҳужжатларини имзолаш, судларга ариза ва шикоятлар бериш билан боғлиқ ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи қайд этилган (и.в.27).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 8 февралда даъвогар ва жавобгар таъсисчиларининг қўшма йиғилиши ўтказилган. Унда қўшма корхонасининг Китоб тумани, Гулистон МФЙ, Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган «______» бино иншоотлари балансдан чиқарилиши ҳақида 1-сонли қарор қабул қилинган. Ушбу йиғилиш баённомаси даъвогар номидан 2020 йил 4 январдаги 4-сонли ишончнома асосида А.Э томонидан имзоланган (и.в.28).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек 2021 йил 8 февралда даъвогар ва жавобгар таъсисчиларининг қўшма йиғилиши ўтказилган. Унда қўшма корхонанинг Китоб тумани, Гулистон МФЙ, Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган «______» бино иншоотлари жавобгарнинг балансига ўтказилиши, қўшма корхона ҳамда жавобгар ўртасидаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва шартномалар расмийлаштирилиши ҳақида 2-сонли қарор қабул қилинган ҳамда жамият устави қайта давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу йиғилиш баённомаси ҳам даъвогар номидан 2020 йил 4 январдаги 4-сонли ишончнома асосида А.Э томонидан имзоланган (и.в.29,30).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган йиғилишлар Қонун ҳамда Қўшма корхона устави талабларига риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳамда қарорлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 33-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда юқорида қайд этилган ҳар иккала йиғилишни чақиришда ҳам Қонуннинг ушбу талабига риоя қилинмаган. Яъни, иш ҳужжатларида даъвогар ушбу йиғилиш ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинганлиги ҳақида далиллар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг ушбу йиғилишда даъвогар номидан юқорида қайд этилган ишончномалар асосида А.Э иштирок этганлиги ҳақидаги важлари ушбу йиғилишлар қонуний ўтказилганлигидан далолат бермайди. Чунки, биринчидан, Қонун 34-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишда шахсан ёки ўз вакиллари орқали иштирок этишга ҳақлидирлар. Жамият иштирокчиларининг вакиллари ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни (ишончномани) кўрсатишлари лозим. Жамият иштирокчисининг вакилига берилган ишончнома қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. А.Э га берилган ишончнома нотариал тартибда тасдиқланмаган. Иккинчидан, Қонун 20-моддасининг биринчи қисмида жамият иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини жамиятнинг бир ёхуд бир неча иштирокчисига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан дастлаб (2022 йил 8 февраль куни) қўшма корхонага тегишли бўлган «______» бино иншоотлари корхона балансидан чиқарилиши ва жавобгар балансига ўтказилишига розилик бермаган. Умумий йиғилиш қарорларида кўрсатилган ишончнома билан даъвогар томонидан А.Э га бундай қарор қабул қилиши, ёки бундай қарор учун овоз бериши учун ваколат берилмаган. Шунинг учун ишончномада А.Э даъвогар номидан «баённомаларни имзолаши» мумкинлиги назарда тутилганлиги, унга юқорида қайд этилган қарорларни қабул қилиш ваколати берилганлигини англатмайди. Қолаверса, қўшма корхона уставининг 11.3-бандида корхона уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, устав фонди миқдорининг ўзгариши, иштирокчилар томонидан киритилган қўшимча бадалларнинг тартиби ва шартларини белгилаш таъсисчиларнинг мутлақ ваколатига кириши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда қўшма корхона таъсисчиларининг мутлақ ваколатига кирувчи масалалар жавобгар таъсисчиси А.Э томонидан якка тартибда ҳал қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди таъсисчиларнинг низоли йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жавобгарнинг «2022 йил 4 декабрда orginfo.uz дан олинган «______» ҚК МЧЖ маълумотга кўра устав фондида таъсисчиларнинг улушлари 50/50 фоиз кўрсатилган»-деб, 2023 йил 20 февралда Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берган биринчи даъво аризасида «2022 йил 4 декабрда ва 2023 йил 12 январда ҳуқуқим бузилганлигини билдим»-деб, 2023 йил 17 майдаги даъво аризасида «2023 йил 14 мартда ҳуқуқим бузилганлигини билдим»-деб кўрсатганлиги, ушбу ҳолатлар даъвогар жамиятнинг бошқарув органларининг қарорларидан анча вақт аввал, яъни бир йил аввал хабардор бўлганлиги, лекин жамиятга баённомалар юзасидан бирор марта ўз эътирозларини билдирмаганлиги, даъвогар судга даъво муддати ўтиб кетганидан сўнг мурожаат қилганлиги, ушбу масалада биринчи инстанция суди даъво муддатини қўлламасдан, барвақт хулосага келганлиги ва жавобгарнинг даъво муддатини қўллашни сўраб берган илтимосномасини рад этиб, даъво муддатини тиклаганлиги, яъни даъвогар даъво муддатини ўтказиб юборганлиги ҳақидаги важлари билан келиша олмайди. Чунки, даъвогар юқоридаги тушунтиришларида ўзининг ҳуқуқи айнан 2022 йил 4 декабр ва 2023 йил 12 январда ёки 2023 йил 14 мартда бузилганлигини қайд этган бўлса-да, жавобгар ушбу саналарда низоли умумий йиғилиш қарорларининг ўзи (нусхаси) даъвогарда мавжуд бўлганлигини исботлаб бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар суддан умумий йиғилиш қарорининг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган. Бироқ, қонун ҳужжатларида иштирокчиларнинг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш мумкинлиги назарда тутилмаган. Қолаверса, умумий йиғилиш қарорларининг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари нимадан иборат эканлиги асослантирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг МЧЖнинг умумий йиғилиш қарорларининг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш қисмини бекор қилишни, мазкур талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорини ўзгартириб, қўшма корхонанинг 2021 йил 8 февралдаги 1-сонли ва 2-сонли умумий йиғилиш қарорларининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш қисмини бекор қилиб уни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, биринчи инстанция суди ишни кўриш натижаси бўйича жавобгардан республика бюджетига ортиқча 990 000 сўм давлат божи ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бунда жавобгар томонидан ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун жавобгар томонидан 3 300 000 (6 600 000 : 2) сўм давлат божи тўланиши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан 660 000 сўм давлат божи тўланган. Шунинг учун жавобгардан 2 640 000 (3 330 000 — 660 000) сўм давлат божи ундириш лозим. Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгардан ортиқча 660 000 сўм давлат божи ундирган. Шунинг учун жавобгардан ушбу суммани чегирган ҳолда республика бюджетига 1 980 000 (2 640 000 — 660 000) сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Умумий йиғилиш қарорларининг оқибатларини қўллаш мулкий тусдаги талаб ҳисобланса-да, у нимадан иборат эканлиги даъво аризасида қайд этилмаганлиги учун мазкур талаб бўйича давлат божи ундирилмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278 — 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қароридаги ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш қисми бекор қилинсин. Мазкур талаб бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогарнинг 2021 йил 8 февралдаги 1-сонли ва 2-сонли умумий йиғилиш қарорларининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«_____» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«_____» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 980 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор устидан Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда ва муддатда кассация шикояти берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-18-2307/13-сон