15.12.2023 йилдаги 4-18-2307/12-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов Ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 15.12.2023 йилдаги 4-18-2307/12-сон
Кучга кириш санаси
15.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — Ҳ. Турсунов

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Б.Н. Сайфуллаев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар В. Сатторова ва Р. Сагатовдан иборат таркибда, Б. Жўраевнинг котиблигида, «_____________» компанияси вакиллари Эркан Халил (раҳбар), Б. Машарипов (2022 йил 2 июндаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «______________» компаниясининг жавобгар «_____» масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар Қашқадарё вилоят давлат хизматлари марказига нисбатан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «_____» қўшма корхонаси иштирокчиларининг 2021 йил 8 февралдаги 3-сонли ҳамда 2022 йил 12 декабрдаги 3-сонли, 2023 йил 28 февралдаги 4-сонли умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳуқуқий оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори устидан «_____» масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«_____________» компанияси (Туркия) (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) «____» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда қўшимча жавобгар Қашқадарё вилоят давлат хизматлари марказига нисбатан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, масъулияти чекланган жамият шаклидаги «____» қўшма корхонаси иштирокчиларининг 2021 йил 8 февралдаги 3-сонли, 2022 йил 12 декабрдаги 3-сонли ҳамда 2023 йил 28 февралдаги 4-сонли умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳуқуқий оқибатларини қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 3 июлдаги ажрими билан Қашқадарё вилоят давлат хизматлари маркази унинг ҳуқуқий вориси Давлат хизматлари департаменти билан алмаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 14 июлдаги ажрими билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. «____» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси таъсисчиларининг 2021 йил 8 февралдаги 3-сонли қўшма мажлис баёни, 2022 йил 12 декабрдаги 3-сонли қўшма мажлис баёни ҳамда 2023 йил 28 февралдаги 4-сонли қўшма мажлис баённомаси ҳақиқий эмас деб топилган ва ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жамият бошқариш органларининг қарорлари устидан шикоят бериш муддати жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги, даъвогар вакиллари Х.Э ва Б.М Қашқадарё вилояти прокурори номига ёзган тушунтириш хатларида «18.05.2022 йилда расмий шаклда stat.uz электрон интернет сайтида ____ ҚК МЧЖ устав фондида ____ улуши 51 фоиз эмас, балки 50 фоиз эканлигини Э.Хга маълум қилинган» — деб, «2022 йил 4 декабрда orginfo.uz дан олинган «____» ҚК МЧЖ маълумотга кўра устав фондида таъсисчиларнинг улушлари 50/50 фоиз кўрсатилган» — деб, 2023 йил 20 февралда Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берган биринчи даъво аризасида «2022 йил 4 декабрда ва 2023 йил 12 январда ҳуқуқим бузилганлигини билдим» — деб, 2023 йил 17 майдаги даъво аризасида «2023 йил 14 мартда ҳуқуқим бузилганлигини билдим» — деб кўрсатганлиги, ушбу ҳолатлар даъвогар жамиятнинг бошқарув органларининг қарорларидан анча вақт аввал, яъни бир йил аввал хабардор бўлганлиги, лекин жамиятга баённомалар юзасидан бирор марта ўз эътирозларини билдирмаганлиги, даъвогар судга даъво муддати ўтиб кетганидан сўнг мурожаат қилганлиги, ушбу масалада биринчи инстанция суди даъво муддатини қўлламасдан, барвақт хулосага келганлиги ва жавобгарнинг даъво муддатини қўллашни сўраб берган илтимосномасини рад этиб, даъво муддатини тиклаганлиги, жамиятнинг 2017 йил 15 мартдаги Уставининг 6.1-бандида корхонага таъсисчи бўлиш учун унинг Устав фондига ҳисса киритиш билан асосланиши белгиланганлиги, даъвогар «____» ҚК МЧЖга Қонунда белгиланган ва таъсис шартномасида келишилган бир йил давомида бирор бир улуш киритмаганлиги ва улуш киритганлиги тўғрисида гувоҳнома олмаганлиги, шу боис даъвогарнинг судда корхонага улушдор сифатида ўзини таништириши асоссиз эканлиги, мажлис баённомаларида даъвогар улушини ўз вақтида киритмаганлиги муҳокама қилинганлиги, даъвогар томонидан эса жамиятдан улуш киритганлиги тўғрисида гувоҳнома олинмаганлиги, низо бўйича даъвогар томонидан талабнома юборилиши лозим бўлганлиги, бироқ жавобгарга даъво талаби қўйиб жўнатилган талабнома мавжуд эмаслиги, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул қилишда жавобгарга талабнома юборилмаганлигини инобатга олмаганлиги, даъвогар томонидан давлат божи белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса-да, даъво аризаси иш юритувга қабул қилинганлиги, шу билан бирга, даъво аризасида қўшимча жавобгар сифатида Қашқадарё вилоят давлат хизматлари маркази кўрсатилган бўлса-да, суддан сўралган даъво талабида Қашқадарё вилоят давлат хизматлари марказидан нимани талаб этганлиги кўрсатилмаганлигини важ қилиб келтирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан апелляция шикоятига қўшимча тақдим этилиб, унда даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганлиги нотўғри бўлганлиги ҳақида важлар билдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида мажлис вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ҳамда Қашқадарё вилоят Давлат хизматлари департаментидан вакил иштирок этмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни улар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар томонидан 2016 йил 27 октябрда ҳиссадорларнинг йиғилиши ўтказилиб, ушбу йиғилишда 2017 йил январь ойидан бошлаб 49/51 фоиз ҳиссали ҳиссадорлик корхонаси тузиш ҳақида 1-сонли қарор қабул қилинган (и.в.17-19). Ушбу йиғилиш қарори даъвогар томонидан ягона таъсисчи сифатида Э.Х, жавобгар томонидан ҳам ягона таъсисчи сифатида А.Э томонидан имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхонанинг таъсис шартномаси ҳамда тарафларнинг таъсисчилигида ташкил этилган масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «____» қўшма корхона (бундан буён матнда Қўшма корхона деб юритилади)нинг устави 2017 йил 15 мартда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхонанинг уставига кўра, унинг устав фонди 800 000 АҚШ долларини, жумладан даъвогарнинг улуши 51 фоиз (408 000 АҚШ доллари), жавобгарнинг улуши эса 49 фоиз (392 000 АҚШ доллари) ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар раҳбари Э.Х томонидан 2020 йил 2 январда А.Эга 4-сонли ишончнома берилган. Ушбу ишончномада А.Эга унда унинг номидан вакил бўлиш, иш юритиш, унинг манфаатида ваколатли корхона ва ташкилотларга, божхона органларига мурожаат қилиш, хат ва баённомаларни имзолаш, савдо таклифларини, шартномаларни, счёт-фактураларни, далолатномаларни, қўшимча келишувларни, божхона ҳужжатларини имзолаш, судларга ариза ва шикоятлар бериш бўйича ваколатлар берилган (и.в.29).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2020 йил 4 январда Туркия Республикасида даъвогар раҳбари томонидан имзоланган ва А.Энинг номига берилган 4-сонли ишончномада ҳам унинг номидан вакил бўлиш, иш юритиш, унинг манфаатида ваколатли корхона ва ташкилотларга, божхона органларига мурожаат қилиш, хат ва баённомаларни имзолаш, савдо таклифларини, шартномаларни, счёт-фактураларни, далолатномаларни, қўшимча келишувларни, божхона ҳужжатларини имзолаш, судларга ариза ва шикоятлар бериш билан боғлиқ ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи қайд этилган (и.в.63).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 8 февралда даъвогар ва жавобгар таъсисчиларининг қўшма йиғилиши ўтказилган. Унда қўшма корхонаси устав фондидаги жавобгарнинг 49 фоиз улушини 50 фоизга (408 000 АҚШ доллари) кўпайтириш, даъвогарнинг 51 фоиз улушини эса 50 фоизга (408 000 АҚШ доллари) камайтириш ҳақида 3-сонли қарор қабул қилинган ва қўшма корхонанинг устави давлат рўйхатидан қайта ўтказилган. Ушбу йиғилиш баённомаси даъвогар номидан 2020 йил 4 январдаги 4-сонли ишончнома асосида А.Э томонидан имзоланган (и.в.30).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек 2021 йил 12 декабрда даъвогар ва жавобгар таъсисчиларининг қўшма йиғилиши ўтказилган. Унда қўшма корхона таъсисчилари таркибидан даъвогарни чиқариш ҳақида 3-сонли қарор қабул қилинган ҳамда жамият устави қайта давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу йиғилиш баённомаси ҳам даъвогар номидан 2020 йил 4 январдаги 4-сонли ишончнома асосида А.Э томонидан имзоланган (и.в.31,32).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йиғилиш қарорида даъвогарга қўшма корхонанинг устав фондига натура кўринишида киритган металлоконструкция ва сендвич панеллари, плазма кесиш, гильотина ва лист букиш пресси ускуналарини унга (даъвогарга) қайтарилиши, топшириш-қабул далолатномаси расмийлаштирилиши, «____» МЧЖ қўшма корхонанинг 100 фоиз улушга эга таъсисчиси деб ҳисобланиши, қўшма корхона устав фонди миқдори 205 166 025 сўм деб ўзгартирилиши қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, А.Э томонидан 2023 йил 28 февралда қўшма корхона ва жавобгарнинг қўшма йиғилиши ўтказилган. Йиғилишда қўшма корхонани жавобгарга қўшиб олиш, қўшма корхонага тегишли ҳужжатлар ва товарларни топширишни тегишли далолатнома билан расмийлаштириш ҳақида 4-сонли қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган йиғилишлар Қонун ҳамда Қўшма корхона устави талабларига риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳамда қарорлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 33-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда юқорида қайд этилган ҳар учала йиғилишни чақиришда ҳам Қонуннинг ушбу талабига риоя қилинмаган. Яъни, иш ҳужжатларида даъвогар ушбу йиғилиш ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинганлиги ҳақида далиллар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг ушбу йиғилишда даъвогар номидан юқорида қайд этилган ишончномалар асосида А.Э иштирок этганлиги ҳақидаги важлари ушбу йиғилишлар қонуний ўтказилганлигидан далолат бермайди. Чунки, биринчидан, Қонун 34-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишда шахсан ёки ўз вакиллари орқали иштирок этишга ҳақлидирлар. Жамият иштирокчиларининг вакиллари ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни (ишончномани) кўрсатишлари лозим. Жамият иштирокчисининг вакилига берилган ишончнома қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. А.Эга берилган ишончнома нотариал тартибда тасдиқланмаган. Иккинчидан, Қонун 20-моддасининг биринчи қисмида жамият иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини жамиятнинг бир ёхуд бир неча иштирокчисига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан дастлаб (2022 йил 8 февраль куни) ўз улушининг бир фоиз қисмини, кейинчалик эса қолган 50 фоиз улушини (2022 йил 12 декабрь куни) жавобгарга ўтказиш ва ўзи қўшма корхона иштирокчилари сафидан чиқишга розилик бермаган. Умумий йиғилиш қарорларида кўрсатилган ишончнома билан даъвогар томонидан А.Эга ўз улушини жавобгарга ўтказиш, қўшма корхона таъсисчилигидан чиқиш ҳақида қарор қабул қилиши, ёки бундай қарор учун овоз бериши учун ваколат берилмаган. Шунинг учун ишончномада А.Э даъвогар номидан «баённомаларни имзолаши» мумкинлиги назарда тутилганлиги, унга юқорида қайд этилган қарорларни қабул қилиш ваколати берилганлигини англатмайди. Қолаверса, қўшма корхона уставининг 11.3-бандида корхона уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, устав фонди миқдорининг ўзгариши, иштирокчилар томонидан киритилган қўшимча бадалларнинг тартиби ва шартларини белгилаш таъсисчиларнинг мутлақ ваколатига кириши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда қўшма корхона таъсисчиларининг мутлақ ваколатига кирувчи масалалар жавобгар таъсисчиси А.Э томонидан якка тартибда ҳал қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди таъсисчиларнинг низоли йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жавобгарнинг «2022 йил 4 декабрда orginfo.uz дан олинган «____» ҚК МЧЖ маълумотга кўра устав фондида таъсисчиларнинг улушлари 50/50 фоиз кўрсатилган»-деб, 2023 йил 20 февралда Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берган биринчи даъво аризасида «2022 йил 4 декабрда ва 2023 йил 12 январда ҳуқуқим бузилганлигини билдим»-деб, 2023 йил 17 майдаги даъво аризасида «2023 йил 14 мартда ҳуқуқим бузилганлигини билдим»-деб кўрсатганлиги, ушбу ҳолатлар даъвогар жамиятнинг бошқарув органларининг қарорларидан анча вақт аввал, яъни бир йил аввал хабардор бўлганлиги, лекин жамиятга баённомалар юзасидан бирор марта ўз эътирозларини билдирмаганлиги, даъвогар судга даъво муддати ўтиб кетганидан сўнг мурожаат қилганлиги, ушбу масалада биринчи инстанция суди даъво муддатини қўлламасдан, барвақт хулосага келганлиги ва жавобгарнинг даъво муддатини қўллашни сўраб берган илтимосномасини рад этиб, даъво муддатини тиклаганлиги, яъни даъвогар даъво муддатини ўтказиб юборганлиги ҳақидаги важлари билан келиша олмайди. Чунки, даъвогар юқоридаги тушунтиришларида ўзининг ҳуқуқи айнан 2022 йил 4 декабр ва 2023 йил 12 январда ёки 2023 йил 14 мартда бузилганлигини қайд этган бўлса-да, жавобгар ушбу саналарда низоли умумий йиғилиш қарорларининг ўзи (нусхаси) даъвогарда мавжуд бўлганлигини исботлаб бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 278-моддасининг 1-бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, биринчи инстанция суди ишни кўриш натижаси бўйича жавобгардан республика бюджетига ортиқча 990 000 сўм давлат божи ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бунда жавобгар томонидан ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун жавобгар томонидан 4 950 000 (9 900 000 : 2) сўм давлат божи тўланиши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан 660 000 сўм давлат божи тўланган. Шунинг учун жавобгардан 4 290 000 (4 950 000 — 660 000) сўм давлат божи ундириш лозим. Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгардан ортиқча 990 000 сўм давлат божи ундирган. Шунинг учун жавобгардан ушбу суммани чегирган ҳолда республика бюджетига 3 300 000 (4 290 000 — 990 000) сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «____» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«____» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 3 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор устидан Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда ва муддатда кассация шикояти берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-18-2307/12-сон