21.12.2023 йилдаги 4-10-2306/417-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 21.12.2023 йилдаги 4-10-2306/417-сон
Кучга кириш санаси
21.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Р. Бердияров
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И. Таджиев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б. Сайфуллаевнинг раислигида ва ҳайъат аъзолари Р. Сагатов ва И. Таджиевдан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили — адвокат С.Б. (2023 йил 28 августдаги 24-сонли ордер ва 2023 йил 9 августдаги ишончнома асосида), жавобгар Т.К. нинг вакили — Н.Ғ. (2023 йил 9 ноябрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, МЧЖ таъсисчилари Н.А. ва А.Р. ҳамда Шайхонтоҳур туман Давлат хизматлари маркази ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Х.И. нинг жавобгарлар Т.К. ва «DG» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан шартномани бекор қилиш ва жамият устав жамғармасидаги улуш ҳуқуқини даъвогарга қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар Т.К. томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«DG» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жамият деб юритилади) 2018 йил 5 январда Шайхонтохур тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 562150-сонли реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилган бўлиб, унинг дастлабки таъсисчилари фуқаролар Х.И. ва Р.М. бўлган МЧЖ устав фонди 600 000 000 сўмни ташкил қилган бўлиб, Х.И.нинг улуши 50,0 % (300 000 000 сўм) ва Р.М.нинг улуши 50,0 % (300 000 000 сўм)ни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖнинг устави ва таъсис шартномасига 2018 йил 26 февралда ўзгартириш киритилиб, МЧЖнинг устав фонди миқдори ўзгармаган ҳолда таъсисчиларининг сони икки кишидан тўрт кишига ўзгартирилиб, устав фонди қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т.К.нинг улуши 30 %, яъни 180 000 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н.А.нинг улуши 24 %, яъни 144 000 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р.М.нинг улуши 23 %, яъни 138 000 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х.И.нинг улуши 23 %, яъни 138 000 000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 2 февралда МЧЖ таъсисчиларининг 1-сонли йиғилишида жамиятнинг устави ва таъсис шартномасига ўзгартириш киритилиб, МЧЖнинг устав фонди 1 374 000 000 сўм миқдорга оширилиб қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х.И.нинг улуши 55,8 %, яъни 1 102 000 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н.А.нинг улуши 18 %, яъни 354 000 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р.М.нинг улуши 17,1 %, яъни 338 000 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т.К.нинг улуши 9,1 %, яъни 180 000 000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 3 февралда Р.М. ва А.Р. ўртасида улушни олди-сотди шартномаси имзоланган ва унга кўра сотувчи Р.М. сотиб олувчи А.Р.га МЧЖ устав фондидаги номинал қиймати 338 000 000 сўм бўлган 17,1 % улушини сотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 3 февралда Х.И. ва Т.К. ўртасида улушни олди-сотди шартномаси имзоланиб, унга кўра сотувчи Х.И. сотиб олувчи Т.К.га МЧЖ устав фондидаги номинал қиймати 313 500 000 сўм бўлган 15,89 % улушини сотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 3 февралда Х.И. ва А.Р. ўртасида улушни олди-сотди шартномаси имзоланиб, унга кўра сотувчи Х.И. сотиб олувчи А.Р.га МЧЖ устав фондидаги номинал қиймати 155 500 000 сўм бўлган 7,88 % улушини сотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2021 йил 3 февралда Х.И. ва Н.А. ўртасида улушни олди-сотди шартномаси имзоланиб, унга кўра сотувчи Х.И. сотиб олувчи Н.А.га МЧЖ устав фондидаги номинал қиймати 139 000 000 сўм бўлган 7,07 % улушини сотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ иштирокчиларининг 2021 йил 3 февралдаги 2-сонли умумий йиғилиши қарорига кўра, Р.М. МЧЖнинг таъсисчилари қаторидан чиқарилиб, А.Р. МЧЖнинг таъсисчилари қаторига киритилган ҳамда МЧЖнинг устав фонди қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х.И.нинг улуши 25 %, яъни 493 500 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т.К.нинг улуши 25 %, яъни 493 500 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н.А.нинг улуши 25 %, яъни 493 500 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А.Р.нинг улуши 25 %, яъни 493 500 000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчилари Х.И. ва Т.К. ўртасида тузилган 2021 йил 3 февралдаги улушни олди-сотди шартномасининг 4-бандига кўра, сотиб олувчи Т.К. шартноманинг 1-бандида кўрсатилган суммани шартнома имзоланган санадан бошлаб уч банк куни ичида нақд шаклда тўлашга келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсисчи Т.К. томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги, яъни улуш учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли таъсисчи Х.И. 2023 йил 20 июлда талабнома-огоҳлантириш хати билан Т.К.га мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаларини бекор қилиш ҳамда 15,89 % миқдоридаги устав жамғармасидаги улуш ҳуқуқини сотувчи (Х.И.) га қайтариш ҳақида огоҳлантирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчиси Х.И. (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Т.К. (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан шартнома шартлари бузилганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 3 февралдаги шартномани бекор қилишни ҳамда 15,89 % миқдоридаги устав жамғармасидаги улуш ҳуқуқини даъвогарга қайтаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 15 августдаги ажрими билан ишга МЧЖ қўшимча жавобгар сифатида, МЧЖ таъсисчилари Н.А. ва А.Р., 2023 йил 29 сентябрдаги ажрими билан Шайхонтоҳур туман Давлат хизматлари маркази низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, Х.И. ва Т.К. ўртасида тузилган МЧЖнинг устав жамғармасидаги 15,89 % миқдоридаги улушни сотиш тўғрисида 2021 йил 3 февралдаги шартнома бекор қилинган ҳамда ушбу 15,89 % миқдоридаги МЧЖнинг устав фондидаги улуш ҳуқуқи таъсисчи Х.И.га қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан Т.К. апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда шартнома бўйича улуш қиймати нақд кўринишда тўланиши белгиланган бўлиб, жавобгар томонидан даъвогарга пулларни нақд шаклида берилганлиги, суд жамият иштирокчиларининг 2021 йил 3 февралдаги мажлис баённомаси ва жамият таъсис ҳужжатларини даъвогар шахсан имзоланганлигига эътибор қаратилмаганлиги, даъвогарга тўлов амалга оширилмаган бўлса-да, ушбу ҳужжатларга нима сабабдан имзо қўйганлиги шубҳа уйғотиши керак бўлганлиги, муқаддам бир неча маротаба улушлар таъсисчилар ўртасида олди-сотди бўлган бўлса-да, бирор-бир тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштирилмаганлиги, улушлар олди-сотдиси бўйича нақд пулда тўлов амалга оширилиши иштирокчилар учун иш муомаласи одатига айланганлиги, жамият иштирокчиларининг 2021 йил 4 февралдаги йиғилишида жавобгарга устав фондининг 30 фоизи ўрнига 25 фоиз берилганлиги, қолган 5 фоизни яқин кунларда берилишини имзо қўйиш орқали тасдиқланганлиги, иштирокчилар ўртасида улушлар бўйича ҳисоб-китобларда ҳеч қандай келишмовчиликлар мавжуд эмаслиги шахсан имзо билан тасдиқланганлиги, суд «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 20-моддасининг тўққизинчи қисми нормаларини асоссиз қўллаганлиги, мазкур иқтисодий иш ҳолатида улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқи бузилмаганлиги ва даъво предмети бошқа эканлиги, шартномани бекор қилиш унинг амал қилишнинг бутун муддатида йўл қўйилиши, низоли шартнома 3 банк иши куни давомида амал қилганлиги, шартнома амал қилиш муддати тугаганлиги аниқланганда даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида Олий суд Пленуми қарорида тушунтириш берилганлигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, даъвогар шартномани бекор қилиш талаби билан эмас, балки улуш қийматини фоизлар билан ундиришни сўраб судга мурожаат қилиши лозим бўлганлиги, суд амалиёти ўрганиб чиқилганда олдин шу ишга ўхшаш 4-1001-2211/20770-сонли иш кўрилганлиги ва суд даъвогарнинг талабини қаноатлантиришни рад этганлиги, бунга асос қилиб, қарорда даъвогар шартномани бекор қилиш талаби билан эмас, балки улуш қийматини фоизлар билан ундириш талаби билан судга мурожаат қилиши лозимлиги кўрсатилганлиги, суднинг ушбу қарорини судга тақдим қилишини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, жавобгар тўловни амалга оширмаганлиги, тўловни амалга оширилганлиги ҳақида судга тилхат ёки бошқа далилни тақдим қилмаганлиги, жавобгарнинг шикоятида келтирган шартноманинг муддати 3 кун бўлганлиги ва шартнома ушбу муддат давомида бекор қилиши мумкинлиги ҳақидаги важига қўшилиб бўлмаслиги, чунки, олди-сотди шартномаси бўйича пуллар тўланмаганлиги сабабли даъвогар шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли эканлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни МЧЖ ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234 ва 236-моддаларига кўра, мажбуриятлар — шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига биноан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 3 февралдаги улушни олди-сотди шартномасининг 4-бандига асосан сотиб олувчи Т.К. шартноманинг 1-бандида кўрсатилган сумма (313 500 000 сўм)ни шартнома имзоланган санадан бошлаб уч банк куни ичида нақд шаклда тўлашга келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган ва даъвогардан сотиб олинган жамият устав фондидаги улуш учун тўловлар амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 382-моддасининг биринчи — учинчи қисмларига мувофиқ, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар фуқаролик қонунчилигининг ушбу нормаларига асосланиб жавобгар билан тузилган шартномани бекор қилишни сўраган ва шартноманинг предмети бўлган жамият устав жамғармасидаги улуш ҳуқуқини қайтаришни сўрган. Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Қонуннинг 20-моддасига ҳавола қилган, яъни, суд қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатини қўллаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган, бу эса қисман ноқонуний қарор қабул қилишга олиб келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда иккинчи қисмининг 2-бандига асосан қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги моддий ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилиши ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 278-моддасининг 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати Т.К.нинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмидан Қонуннинг 20-моддасига ҳавола қилган қисмини чиқариб ташлашни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади ва апелляция шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг даъвогарга сотиб олинган улуш учун пуллар нақд шаклда берилганлиги, жамият иштирокчиларининг 2021 йил 3 февралдаги мажлис баённомаси ва жамият таъсис ҳужжатларини даъвогар шахсан имзоланганлиги, муқаддам бир неча маротаба улушлар таъсисчилар ўртасида олди-сотди бўлган бўлса-да, бирор-бир тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштирилмаганлиги, улушлар олди-сотдиси бўйича тўлов нақд пулда амалга оширилиши иштирокчилар учун иш муомаласи одатига айланганлиги ҳақидаги важлари билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, даъвогар улуш қиймати тўланганлигини инкор қилмоқда, жавобгар эса даъвогарнинг тилхати ёки унга жавобгар томонидан 313 500 000 сўм топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни судга тақдим қилмади. Жамият иштирокчиларининг 2021 йил 3 февралдаги мажлис баённомаси ва жамият таъсис ҳужжатлари даъвогар томонидан имзоланганлиги ҳолати у (даъвогар) жавобгардан сотилган улуш қийматини олганлигини англатмайди. Чунки, низолашаётган шартнома ва ушбу ҳужжатлар бир кунда тузилган бўлиб, шартномага кўра жавобгар улуш қийматини шартнома имзоланган санадан бошлаб уч банк куни ичида тўлашга келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг шартномани бекор қилиш унинг амал қилишнинг бутун муддатида йўл қўйилиши, низоли шартнома 3 банк иши куни давомида амал қилганлиги, шартнома амал қилиш муддати тугаганлиги аниқланганда даъвони рад этиш тўғрисида Олий суд Пленуми қарорида тушунтириш берилганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган 3 банк куни, бу шартномани амал қилиш муддати эмас, балки жавобгар томонидан сотиб олинган улуш учун тўловларни амалга ошириш, яъни, мажбуриятни бажариш муддатидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар вакилининг даъвогар улушни талаб қилиш эмас, ФКнинг 419-моддаси талабига биноан, мажбуриятлар бажарилмаган бўлса, фақатгина пулини талаб қилиши мумкинлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда шартномада мажбуриятлар белгиланган муддат бузилган тақдирда сотувчи шартноманинг бажарилишига қизиқиш йўқолиши шартномадан аниқ билиниб турса, олди-сотди шартномаси уни қатъий белгиланган муддатда бажариш шарти жиддий бузилганлиги асоси билан уни бекор қилишни талаб қилиши ҳамда бузилган ҳуқуқларини аслича тикланишини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278 — 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ иштирокчиси Т.К.нинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмидан «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига ҳавола қилган қисми чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд харажатлари Т.К. зиммасида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ҳайъат аъзолари: Р. САГАТОВ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: И. ТАДЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-10-2306/417-сон