06.12.2023 йилдаги 4-2304-2302/206-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 06.12.2023 йилдаги 4-2304-2302/206-сон
Кучга кириш санаси
06.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Н. Балтабаева
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья У. Сабиров
Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Р. Сагатов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В. Сатторова ва Р. Сагатовдан иборат таркибда, Б. Жўраевнинг котиблигида, даъвогарлар вакили Ё.Н. (2023 йил 19 апрелдаги 012, 013, 014-сонли ордер ва 2023 йил 31 январдаги ишончнома асосида), жавобгар вакиллари З.Г. (2023 йил 3 мартдаги 121-сонли ишончнома ва ордер асосида), Н.С. (2023 йил 4 мартдаги 123-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогарлар Д.Х.Р., Д.Ф.Р. ва Д.М.Р.нинг жавобгар «KS» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасига нисбатан таъсисчиларнинг умумий йиғилишини чақириш ҳамда таъсисчи Р.М.нинг улуши меросхўрларига ўтиши ҳақидаги таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогарлар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д.Х.Р., Д.Ф.Р. ва Д.М.Р. (бундан буён матнда даъвогарлар деб юритилади) «KS» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг таъсисчи Р.М.нинг вафот этганлиги муносабати билан унинг меросхўрлари, яъни даъвогарларни жамиятнинг таъсисчилари қаторига киритиш масаласини кун тартибига қўйган ҳолда таъсисчиларнинг умумий йиғилишини чақириш, таъсисчи Р.М.нинг улуши меросхўрларига ўтиши ҳақидаги таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогарлар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгарнинг таъсисчиси М.Р.Д. 2022 йил 25 июлда вафот этганлиги, у ўлимига қадар МЧЖ устав фондидаги 26,14 фоиз улушга эга бўлганлиги, 73,86 фоиз улуш эса А.Ш.га тегишли бўлганлиги, Р.М.га тегишли бўлган жамият устав фондидаги 26,14 фоиз улуш унинг меросхўрлари, яъни даъвогарларга меросга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси асосида ўтказилганлиги, амалдаги жамият уставининг 4.9, 4.10-бандлари ва таъсис шартномасида жамиятнинг вафот этган таъсисчиларининг улуши меросхўрларига ўтиши белгиланганлиги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 30-моддасига мувофиқ, таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кириши, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган масалалар жамиятнинг ижро этувчи органига ҳал этиш учун топширилиши мумкин эмаслиги, даъвогарлар 2022 йил 2 ноябрда меросхўрларни жамият таъсисчилари қаторига қўшиш ва таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ҳақида ариза билан жавобгарга мурожаат қилганлиги, аммо ариза эътиборсиз қолдирилганлиги ва меросхўрлар ушбу мурожаатга жавоб ололмаганлиги, ўтган барча суд жараёнларида жавобгар вакили жамият иштирокчиси А.Ш. даъвогарларни жамият иштирокчилари сафига киритишга рози эмаслигини билдирганлиги, даъвогарларга йил якуни бўйича ўтказиладиган ҳисобот бўйича уларнинг улушга бўлган қисми тўлаб берилиши маълум қилинганлиги, судлар ишни бир томонлама кўриб чиққанлигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида даъвогарлар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарларнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб уни қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Қараузяк тумани Давлат хизматлари марказида 2021 йил 25 февралда 343601-рақам билан рўйхатга олинган МЧЖ уставининг 1.2-бандига мувофиқ, жавобгарнинг таъсисчилари «CCS» компанияси (Буюк Британия); Ш.А.И. ва М.Р.Д. ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар таъсисчиси Р.М. 2022 йил 25 июлда вафот этганлиги сабабли, унга тегишли бўлган 26,14 фоиз улуш унинг меросхўрлари, яъни даъвогарларга мерос ҳуқуқи асосида ўтказилган. Бу ҳолат 2022 йил 31 октябрда нотариус Б.И. томонидан расмийлаштирилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг, 2022 йил 1 ноябрда даъвогарлар жавобгарга ариза билан мурожаат қилиб, жамият уставининг 4.10-бандига асосан 3 кун ичида таъсисчиларнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиб, даъвогарларнинг меросхўрларини таъсисчилар сафига киритишни сўрашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, мурожаатга жавобгар томонидан жавоб берилмаганидан сўнг, даъвогарлар жавобгарга нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, таъсисчиларнинг умумий йиғилишини чақириш ҳамда таъсисчи Р.М.нинг улуши меросхўрларига ўтиши ҳақидаги таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 20-моддасининг ўн тўртинчи қисмига кўра, жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар жисмоний шахсларнинг меросхўрларига ва жамиятнинг иштирокчилари бўлган юридик шахсларнинг ҳуқуқий ворисларига ўтади. Мазкур қоида МЧЖ уставининг 4.10-бандида ҳам қайд қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур модданинг ўн еттинчи қисмида жамиятнинг вафот этган иштирокчисининг меросхўри томонидан мерос қабул қилингунига қадар жамиятнинг вафот этган иштирокчисининг ҳуқуқлари васиятномада кўрсатилган шахс томонидан амалга ошириши, унинг мажбуриятлари эса шу шахс томонидан бажарилиши, бундай шахс бўлмаган тақдирда эса нотариус тайинлаган бошқарувчи томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 32-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг уставида белгиланган ҳолларда, шунингдек, агар бундай умумий йиғилишни ўтказишни жамиятнинг ва унинг иштирокчиларининг манфаатлари тақозо этса, бошқа ҳолларда ҳам ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда, даъвогарлар таъсисчи Р.М.нинг меросхўрлари сифатида МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиртириш ҳуқуқига эга бўлган. Бироқ, судлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш унинг ижро этувчи органининг ваколатида эканлиги ҳақида нотўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун суд қарорлари бекор қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, даъво аризаси киритилгунга қадар жавобгар даъвогарларнинг МЧЖ таъсисчиларининг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш ҳақидаги аризасига жавоб бермаган бўлса-да, кейинчалик даъвогарларнинг аризаси асосида 2023 йил 2 октябрда жавобгар иштирокчиларининг йиғилиши чақиртирилган. Ушбу йиғилишда меросхўрларнинг даъво талабидаги масала юзасидан қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун судлов ҳайъати, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 11-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади. Бундай қоида уставининг 5.1.2., 7.2.2-бандларида ҳам назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 30-моддасининг иккинчи қисмида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари қаторида таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсисчи Р.М.нинг улуши унинг меросхўрларига ўтиши масаласида таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ҳақида МЧЖ иштирокчиларининг қарори қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, даъвогарларнинг таъсисчи Р.М.нинг улуши меросхўрларига ўтиши ҳақидаги таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклаш талаби асоссиз ҳисобланади ва даъво талабининг ушбу қисмини ҳам қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда, судлар томонидан даъвогарларнинг дастлабки талабини муҳокама қилишда моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, даъвогарларнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб даъвогарларнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талабларининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилади. Даъвогарлар томонидан биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7 500 000 сўм тўланган. Даъво талаби қисман асосли ҳисобланса-да, даъво аризаси берилгандан ушбу йиғилиш ўтказилганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогарлар фойдасига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилади. Даъвогарлар томонидан ишни апелляция инстанцияси суди учун 1 500 000 сўм ортиқча тўланганлиги сабабли унга давлат божи қайтарилиши ҳақида маълумотнома берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 301, 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарлар Д.Х.Р., Д.Ф.Р. ва Д.М.Р.нинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарлар Д.Х.Р., Д.Ф.Р. ва Д.М.Р.нинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«KS» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан даъвогарлар Д.Х.Р., Д.Ф.Р. ва Д.М.Р. фойдасига 1 500 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарлар томонидан ортиқча тўланган 1 500 000 сўм давлат божи унга қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-2304-2302/206-сон