05.12.2023 йилдаги 4-1802-2202/1692-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими, 05.12.2023 йилдаги 4-1802-2202/1692-сон
Кучга кириш санаси
05.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А. Қодиров
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ. Турсунов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М. Бозоров раислигида, судьялар Д. Рахимов ва Х. Турсуновдан иборат таркибда судья катта ёрдамчиси Б. Тошмуродовнинг котиблигида жавобгар «K» хусусий корхонасининг Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар вакили А.А. (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида), даъвогар Г.А.В.нинг вакили М.Ж. (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида)лар иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар Г.А.В. жавобгарлар «K» хусусий корхонаси ва таъсисчи Қ.С.Б.га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «K» ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 2 майдаги қарорига асосан биринчи судининг 2023 йил 11 январдаги ажрими бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 18 июлдаги қарорига кўра «K» хусусий корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирилиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ажрими ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 2 майдаги қарори бекор қилинган ҳамда иш кўриш учун Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 августдаги ажрими билан иш Чироқчи туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга асос сифатида даъво талаби корпоратив низолар тоифасига кирмаслиги, низо мерос мол-мулк билан боғлиқ эканлиги, суд томонидан Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги нормалари нотўғри қўлланилганлиги, даъво талабида умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўралганлиги, Пленум қарори тушунтириш бўйича умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб ҳақидаги ишлар бўйича фуқаролик қонунчилиги нормалари қўлланилмаслиги, даъвогар таъсисчи эмас эканлиги, умумий йиғилиш қарори «K» хусусий корхонаси томонидан қабул қилинмаганлиги, корпоратив низо юридик шахс иштирокчилари ўртасида келиб чиқиши лозимлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида қайд этилган важларни қўллаб-қувватлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, низо корпоратив ишлар тоифасига кирмаслиги сабабли иш юритишни тугатишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини, процессуал қонунчиликда бошқа низолар ҳам корпоратив низо бўлиши мумкинлиги белгиланганлигини, корпоратив низолар тоифаси тугал эмаслигини, умумий йиғилиш қарори ноқонуний ўтказилганлигини, даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлигини, ушбу йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилмас экан мерос ололмаслигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда — ИПК деб юритилади)нинг 30-моддасига мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар, бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) юридик шахс иштирокчиларининг (муассисларининг, аъзоларининг) юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича низолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қимматли қоғозлар эмиссияси билан, шу жумладан эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш билан, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимлар, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча равишда чиқариш) натижалари бўйича ҳисоботлар (хабарномалар) юзасидан низолашиш билан боғлиқ низолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қимматли қоғозларни номинал сақловчиларнинг акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, қонунда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни қимматли қоғозларни жойлаштириш ва (ёки) уларнинг муомаласи муносабати билан қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари томонидан амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятидан келиб чиқадиган низолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги низолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, даъво аризасида низо умумий йиғилиш қарори ғайриқонуний қабул қилинганлиги оқибатида даъвогар — меросхўрнинг мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги натижасида келиб чиққанлиги билан боғлиқ ҳолатлар келтирилган. Шунингдек, ҳақиқий эмас деб топиш сўралаётган «K» ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорида собиқ мулкдор Қ.Б.Н. вафот этганлиги сабабли фирма таъсисчилигини ҳамда фирма низомида барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича бошқаришни «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига кўра собиқ мулкдор ўғли Қ.С.Б.нинг жавобгарлигига топшириш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳолбуки, «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига кўра мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 8-моддасига асосан хусусий корхона мулкдор томонидан тузилади, мулкдор унга тегишли мол-мулк беради ва унинг уставини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузиладиган хусусий корхона корпоратив муносабатлар субъектига кирмайди деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабига нисбатан Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги нормаларини қўллаб хатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисми 5-бандига мувофиқ агар иш судга тааллуқли бўлмаса, иш юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 276-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, низо судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ҳамда биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган давлат божини даъвогарга қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни, почта харажатини зиммасида қолдиришни ва апелляция шикояти бўйича суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 30, 66, 68, 72, 30, 110, 118, 194-195, 274, 278 — 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ажрим қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар «K» хусусий корхонасининг апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар Г.А.В. жавобгарлар «K» хусусий корхонаси ва таъсисчи Қ.С.Б.га нисбатан «K» ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар Г.А.В.га биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар Г.А.В. ҳисобидан жавобгар «K» хусусий корхонаси фойдасига апелляция шикояти бўйича тўланган 1 500 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрим қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи М. БОЗОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Д. РАХИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳ. ТУРСУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1802-2202/1692-сон