01.12.2023 йилдаги 4-1701-2201/4765-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 01.12.2023 йилдаги 4-1701-2201/4765-сон
Кучга кириш санаси
01.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқитисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1701-2201/4765-сонли иқтисодий иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья — Х. Абдураимов

Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Ш. Мирзаев

Кассация инстанциясида маърузачи судья — В. Сатторова

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р. Сагатов ва В. Сатторовадан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашаётган Андижон вилоят судининг ходими Ғ. Амирқулов, даъвогар вакили адвокат М. Юлдашев (2023 йил 18 апрелдаги ишончнома ва 2023 йил 9 майдаги 19-сонли ордерга асосан), жавобгар вакили Д.Т. (раҳбар), «Ў» АТБ вакили бош юрисконсульт З.А. (2022 йил 23 июндаги 04-16/18-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар «Q» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Л.Р. нинг жавобгар «Q» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2022 йил 22 апрелдаги 4-сонли умумий йиғилиш қарорини ва «Q» масъулияти чекланган жамияти ва «Ў» АТБ ўртасида 2022 йил 20 майда тузилган 7/1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 августдаги қарори устидан «Ў» АТБ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Q» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Л.Р. (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгарлар «Q» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади), «Ў» АТБ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар ёки банк деб юритилади), «EIG» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар таъсисчиларининг 2022 йил 22 апрелдаги 4-сонли умумий йиғилиш қарорини, жавобгар ва банк ўртасида 2022 йил 20 майда тузилган 7/1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 6 июндаги ажрими билан ишга «Q» масъулияти чекланган жамияти таъсисчи Б.Т.И. жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, МЧЖнинг 2022 йил 22 апрелдаги 4-сонли умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан қўшимча жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ва янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда биринчи инстанция суди томонидан даъво муддатини қўллаш бўйича аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилмаганлиги, апелляция инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддаси нотўғри талқин қилинганлиги, кафиллик шартномаси Д.Т. томонидан имзоланишида ваколатидан четга чиққанлиги ҳолати бўйича банкда шубҳа бўлмаганлиги, апелляция инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 134-моддаси нормасини қўлламасдан, кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб нотўғри хулосага келганлиги, даъво аризасида жавобгар сифатида «EIG» МЧЖ кўрсатилган бўлишига қарамасдан, суд харажатлари банк томонидан ундирилганлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва янги қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, умумий йиғилиш ўтказилмаганлиги, шошиб кетаётган вақтда ҳужжатларни ўқимасдан, имзолаб юборганлиги, қандай ҳужжатларга имзо қўйганлигини билмаслиги, шу билан бирга унга қарздор томонидан икки ярим миллиард сўмга кафиллик беришни сўраганлигини маълум қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, «EIG» масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни «EIG» масъулияти чекланган жамияти вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 августдаги қарорини бекор қилишни, Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг таъсис ҳужжатларига кўра, жамият устав фонди 449 828 000 сўмни ташкил этган ва таъсисчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Т.Д. — 138 660 000 сўм, яъни устав фондининг 30,83 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Р.Л. — 305 834 000 сўм, яъни устав фондининг 67,99 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Б.Т. — 5 333 000 сўм, яъни устав фондининг 1,19 фоизи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият уставининг 14.1-бандида жамиятнинг олий бошқарув органи бўлиб, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ҳисобланиши, уставнинг 14.2-бандида жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида жамият устав фондидаги ўз улушларига мутаносиб равишда овозлар сонига эга эканлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жамият таъсисчилари Л.Р. ва Т.Б. тегишли тартибда хабардор қилинмасдан ва уларнинг иштирокисиз жамият иштирокчиларнинг 2022 йил 22 апрелдаги 4-сонли умумий йиғилиши ўтказилиб, ушбу йиғилиш қарори билан банк томонидан «EIG» МЧЖга ажратилаётган 18 ой муддатга 10 000 000 000 сўм кредит маблағининг таъминоти учун 12 500 000 000 сўмга кафил бўлишга розилик билдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 33-моддасига асосан, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Қонуннинг 35-моддасида иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчилар умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилишда қатнашаётган иштирок этувчилар эга бўлган овозларнинг умумий сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ва улар бўйича овоз бериш якунлари, йиғилишда қабул қилинган қарорлар акс эттирилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли Қарорининг 20.1-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар иштирокчиларнинг 2022 йил 22 апрелдаги 4-сонли умумий йиғилиши жамият таъсисчилари Л.Р. ва Т.Б.лар тегишли тартибда хабардор қилинмасдан ва уларнинг иштирокисиз ўтказилган ҳамда мазкур умумий йиғилиш қарори юқоридаги Қонуннинг 35-моддаси талаблари асосида расмийлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар таъсисчиларининг 2022 йил 22 апрелдаги 4-сонли умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан банкнинг даъво муддатини қўллаш юзасидан берган илтимосномаси билан қўшила олмаганлигини асосли деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 44-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, даъво бир неча даъвогар (шерик даъвогарлар) томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгарга (шерик жавобгарларга) нисбатан тақдим этилиши мумкин. Даъвогарлар ва жавобгарларнинг ҳар бири бошқа тарафга нисбатан суд процессида мустақил иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2015 йил 19 июндаги 282-сонли Қарорининг 8.2-бандида даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани беришга жавобгар ҳақлилиги, агар бундай ариза ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан берилган бўлса, у инобатга олинмаслиги кераклиги, 8.3-бандида эса агар ишда бир нечта жавобгар иштирок этаётган бўлиб, улардан қайси бири даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берса, даъво муддати фақат ўша шахсга нисбатан қўлланилиши ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг жавобгар таъсисчиларининг 2022 йил 22 апрелдаги 4-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби корпоратив низодан келиб чиққан бўлиб, ушбу талаб бўйича тараф (жавобгар) банк эмас, балки «Q» масъулияти чекланган жамияти ҳисобланган. ФК 153-моддасига кўра, ушбу даъво талаби бўйича даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилишга жавобгар ҳақли бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли Қарори 20.2-бандининг иккинчи қисмида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланиши ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида банк, «EIG» МЧЖ ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 20 май куни тузилган 7/1-сонли кафиллик шартномасини ҳам ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ апелляция инстанция суди моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво талабининг кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ва «EIG» масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 20 май куни 7-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ, банк қарз олувчига кўп қаватли уй қуриш учун қурилиш материаллари сотиб олишга дастлабки 6 ой имтиёзли давр билан 18 ой муддатга 26 фоиз ставкада 10 000 000 000 сўм кредит ажратиш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банк, «EIG» масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 май куни 7/1-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан 2021 йил 6 августдаги 95/3-сонли қарор билан тасдиқланган банк тизимида кредитлаш ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга ошириш тартибининг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талаб қилиб олинган. Яъни, кафил корхона таъсисчиларининг кафиллик тақдим этиш бўйича розилиги ҳамда кафиллик шартномасини имзолашга ваколатли шахснинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олинган. Бундан ташқари, банкка кафиллик шартномасига илова сифатида жавобгар ҳуқуқшуноси У.М.Д.нинг 2022 йил 20 майдаги юридик хулосаси ҳам тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики, банк жавобгарнинг кафиллик шартномаси тузишга бўлган ваколати чекланганлигини билмаган ёки олдиндан билиши лозим бўлмаган. Яъни, мазкур ҳолатда МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилиши, кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Апелляция инстанцияси суди эса моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини асоссиз ўзгартирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 118-моддасига асосан биринчи инстанция учун олдиндан тўланган 3 300 000 сўм давлат божини даъвогарнинг зиммасида қолдирилади ва жавобгардан даъвогар фойдасига 3 300 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундирилади, апелляция инстанция учун даъвогар томонидан олдиндан 1 650 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади, кассация инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 650 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати даъвогардан банк фойдасига ундирилади. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, кассация инстанцияси учун банкдан Республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи ундирилади. Ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 — 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ў» АТБнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 августдаги қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Q» масъулияти чекланган жамиятидан Р.Л. фойдасига 3 300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Q» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Р.Л.дан «Ў» АТБ фойдасига 1 650 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ў» АТБдан Республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Q» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Р.Л.дан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақалари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Q» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Р.Л. томонидан биринчи инстанция учун тўланган 3 300 000 сўм давлат божи, апелляция инстанция учун тўланган 1 650 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 августдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1701-2201/4765-сон