15.12.2023 йилдаги 4-1905-2203/2240-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 15.12.2023 йилдаги 4-1905-2203/2240-сон
Кучга кириш санаси
15.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — З. Тожиев
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья — Ж. Хомидов
Кассация инстанциясида маърузачи судья — Б.Н. Сайфуллаев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И. Таджиев ва Р. Сагатовдан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят суди ходими А. Рахмонов, Сурхондарё вилоят суди ходими Б. Турамуродовнинг кўмагида, «Д А» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари А.Ф, Х.Н, «Д Ф Т» масъулияти чекланган жамияти вакили Х.Н (2023 йил 9 сентябрдаги 13-сонли ишончнома асосида), «Д А» масъулияти чекланган жамиятининг собиқ раҳбари Ж.Д ва унинг вакили С.Н (2023 йил 30 ноябрда берилган 39-сонли ордер асосида), жавобгар АТ «Х б» вакили Э.Н (2023 йил 12 июлдаги 03-33-3/15-сонли ишончнома)нинг иштирокида, жавобгар таъсисчилари А.Ф ва Х.Н низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи, Давлат кадастрлар палатаси Денов туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар «Д А» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси А.М жавобгарлар АТ «Х б», «Д А» масъулияти чекланган жамияти ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус С.Ж.Ш. нисбатан 2021 йил 12 мартдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 сентябрдаги қарори устидан «Д А» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари А.М.Ф. ва Х.А.Н. томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Д А» масъулияти чекланган жамиятининг 27,37 фоиз улушга эга иштирокчиси М. А. Ё. (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгарлар Ўзбекистон Республикаси АТ «Х б» (бундан буён матнда банк деб юритилади), «Д А» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жавобгар ёхуд жамият деб юритилади) ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус С. Ж. Ш. нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, банк ва МЧЖ ўртасида 2021 йил 12 мартда тузилган Денов туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора нотариуси С.Ж.Ш. томонидан 202002009001276-сон рақам билан қайд этилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга жавобгарнинг 30 фоиз улушга эга таъсисчиси А.Ф. ва 10 фоиз улушга эга таъсисчиси «Д Ф Т» масъулияти чекланган жамиятининг ягона таъсисчиси Х.Н низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар сифатида, 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан Давлат кадастрлари палатаси Денов туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 14 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган ва даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилинган ва иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Денов туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчилари А.Ф. ва Х.Н. биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қароридан норози бўлиб, Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 сентябрдаги қарорини бекор қилиш ҳамда даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан қуйи судларга МЧЖнинг 2,40 (24000 м2) гектар ер майдони ипотека шартномасига киритилишидан олдин баҳолаш ҳисоботига киритилган ёки киритилмаганлигига ва ушбу ер майдони киритилган бўлса, баҳоланган ёки баҳоланмаганлигига аниқ ҳуқуқий баҳо берган ҳолда иқтисодий ишни кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма берилганлиги, бироқ биринчи ва апелляция инстанцияси суди кассация инстанциясининг кўрсатмалари мажбурийлигини эътибордан четда қолдириб, 2,40 (24000 м2) гектар ер майдони баҳолаш ҳисоботига киритилган ёки киритилмаганлиги ҳолатини ҳамда баҳоланган ёки баҳоланмаганлиги ҳолатини муҳокама қилмасдан, «ер майдони баҳолаш ҳисоботида акс эттирилганини тарафлар исботлаб бера олмади»-деган важ билан нотўғри қарор қабул қилганлиги, амалда МЧЖнинг 2,40 гектар ер майдони баҳолаш ҳисоботига мутлақо киритилмасдан ва умуман баҳоланмасдан, ипотека шартномасига киритилганлиги ва ипотека шартномаси ғайриқонуний имзоланганлиги ҳамда хусусий нотариусдан рўйхатдан ўтказилганлиги, МЧЖнинг собиқ раҳбари Ж.Д. 2021 йил 12 февралда «Д б» МЧЖга 2,40 гектар ер майдонининг 0,50 гектар (5000 м2) ер майдонини атайлаб, қасддан ҳисоботга киритмасдан, камайтириб кўрсатиб, 1,90 гектар (19000 м2) ер майдонини 6 014 178 075 сўмга баҳолатиб, 2,40 гектар ер майдонини ипотека шартномасига киритганлиги, «Ипотека тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасида мол-мулкни ипотекага қўйиш ҳуқуқи юзасидан қонун нормаси ёзилган бўлиб, унинг тўртинчи хатбошисида умумий биргаликдаги мулк (мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги умумий улуши белгиланмаган ҳолда) бўлган мол-мулк фақат барча мулкдорларнинг ёзма розилиги билан ипотекага қўйилиши мумкинлиги алоҳида белгиланган бўлишига қарамасдан, қуйи судлар томонидан мазкур Қонуннинг 10-моддаси, яъни ипотека тўғрисидаги шартнома билан чалкаштириб, иш ҳужжатларини таҳлил қилинмасдан ва ҳуқуқий баҳо берилмасдан, қонун нормалари нотўғри қўлланиб хатоликка йўл қўйилганлиги, бундан ташқари, қуйи судлар ипотека шартномасига киритилиши мўлжалланган ер ҳажми (м.кв) ва киритилиши мўлжалланган иморатларнинг миқдорини (сўмда) қонун нормасига кўра, жамият таъсисчилари, яъни мулк эгалари билан навбатдаги умумий йиғилиш чақириб, келишган ҳолда, умумий йиғилиш қарори асосида, ипотека шартномасини имзолаши кераклиги ҳолатига эътибор қаратмаганлиги, шунингдек, қуйи судлар даъвогар А.М ёки унинг вакилини суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилмасдан, уларнинг иштирокисиз ишни кўрганлигини важ қилиб келтирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган А.Ф. ҳамда Х.Н. (МЧЖ вакили сифатида ҳам) кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, судга Ж.Д. нисбатан чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 2023 йил 7 ноябрдаги ҳукмини тақдим этиб, ушбу ҳукмда Ж.Д. айбини тўлиқ бўйнига олиб, кредит олиш пайтида ҳужжатларни расмийлаштириш пайтида гаровга қўйилган мулкларни банк билан 6 250 000 000 сўмга (12 541 422 032 сўмга баҳоланган жамият мулкини атайлаб икки баравар кам нархда кўрсатиб, далолатнома имзолаган) баҳолаш ҳақидаги гаров объекти қийматининг келишув далолатномасидаги имзо ўзига тегишли эканлиги ҳақида кўрсатма берганлиги, шунингдек ипотека шартномаси МЧЖга нисбатан йирик битим ҳисобланишини, бироқ ушбу шартномани тузишда «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 44-моддасида белгиланган тартибга риоя қилинмаганлигини билдиришди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган банк вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган МЧЖнинг собиқ раҳбари Ж.Д. ва унинг вакили судга тақдим этилган Жиноят ишлари бўйича Денов туманлараро судининг ҳукми устидан апелляция шикояти берилганлиги ва ушбу ҳукм қонуний кучга кирмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида МЧЖ таъсисчиси даъвогар А.М. ёки унинг вакили ҳамда хусусий нотариус Ж.С., низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Давлат кадастрлари палатаси Денов туман бўлимидан вакил иштирок этмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, банк ва МЧЖ ўртасида 2021 йил 12 февралда 138-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит шартномасининг шартларига кўра, банк МЧЖга жамиятни капитал таъмирлаш мақсадида 60 ой муддатга, 12 ойлик имтиёзли давр билан, 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиш, МЧЖ эса ажратилган кредит маблағларини мақсадли ишлатиш, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва тўлиқ қайтарилиши ва тўланишини таъминлаш, кредит қайтарилишини таъминлаш учун таъминотга оид ҳужжатларни расмийлаштириш мажбуриятини олган (кредит шартномасининг 1.1, 4.2.1., 4.2.2., 4.2.9-бандлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартномага асосан банк томонидан МЧЖга 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 6.1-бандида МЧЖ кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ўзига тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳрида жойлашган 19:04:18:01:18:0803-кадастр рақам билан рўйхатга олинган ер участкасининг майдони 2,40 га бўлган бино ва иншоотларни ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйиш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ томонидан олинган кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банк ва МЧЖ ўртасида 2021 йил 12 мартда ипотека шартномаси тузилган ва у нотариал тартибда тасдиқланган. Ушбу шартнома МЧЖ раҳбари Ж.Д. томонидан имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖнинг 27,37 фоиз улушга эга иштирокчиси даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ ва Банк ўртасида 2021 йил 12 мартда Денов туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ж.Ш.С. томонидан 202002009001276-сонли рақам билан қайд этилган ипотека шартномаси (бундан буён матнда ипотека шартномаси деб юритилади)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека шартномаси қонун талабларига риоя этилган ҳолда тузилганлиги сабабли биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасида ва кассация шикоятида келтирилган ҳамда суд мажлисида билдирилган важлар ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 43-моддасининг биринчи қисмига кўра, тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 44-моддасининг биринчи — учинчи қисмларига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса — таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил 4 февралдаги умумий йиғилишида МЧЖ томонидан банкдан кредит олиш учун рухсат бериш, олиниши режалаштирилаётган банк кредитига гаров манбаси сифатида МЧЖ кўчмас мулкларидан гаров таъминоти сифатида фойдаланишга рухсат бериш, қарор ижросини бажаришни жамият ижрочи директори Ж.Даминов зиммасига юклаш ҳақида 1-сонли қарор (баённома) қабул қилинган. Ушбу йиғилишда МЧЖнинг 71 фоиздан ортиқ улушдорлари иштирок этган ва ушбу қарорга бир овоздан розилик билдиришган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яъни, кредит ҳамда ипотека шартномаларини тузиш учун жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилиги олинган. Шунинг учун даъво аризаси ҳамда кассация шикоятидаги ипотека шартномаси Қонуннинг юқоридаги нормаларига риоя қилинмасдан тузилганлиги ҳақидаги важлар билан келишиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 10-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ипотека нарсасини баҳолаш ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик (ипотека шартномаси имзоланган пайтда қонун ҳужжатларининг) талабларига мувофиқ ипотека нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган гаров объекти қийматини баҳолаш далолатномасида гаров мулки мустақил баҳоловчи томонидан 12 541 422 032 сўмга баҳоланганлиги, келишув суммаси эса 6 250 000 000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган. Яъни, гаров мулки тарафларнинг ўзаро келишуви билан 6 250 000 000 сўмга баҳоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда гаров мулкини баҳолаш ҳисоботига нисбатан бошқача нархда баҳолаш ҳақида келишиш мумкинлиги таъқиқланмаган. Шунинг учун даъво аризаси ҳамда кассация шикоятидаги ипотека шартномаси мол-мулк арзон баҳоланган ҳолда тузилганлиги ҳақидаги важлар ушбу шартномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, кассация шикоятидаги 2,40 гектар ер майдони баҳолаш ҳисоботига киритилмаганлиги тўғрисидаги важлар ҳам асоссиздир. Чунки, «Д. б.» масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 7 декабрдаги 22-сонли хатида 2021 йил 5 февралдаги 010/02-21-сонли ҳисоботида МЧЖга қарашли ердан фойдаланиш ҳуқуқи 19000 м2 ва қурилиш ости майдони 2728,0 м2 дан иборат бўлиб, бозор баҳосини аниқлашда фойдаланиб, МЧЖнинг 19000 м2 ер майдони ва қурилиш ости майдони 2728,0 м2 бўлган қисми бино-иншоотларга қўшиб баҳоланганлиги маълум қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятидаги кассация инстанциясининг 2023 йил 2 майдаги қарорида МЧЖнинг 2,40 гектар (24000 м2) ер майдони ипотека шартномасига киритилишидан олдин баҳолаш ҳисоботига киритилган ёки киритилмаганлигига ва ушбу ер майдони ҳисоботга киритилган бўлса, баҳоланган ёки баҳоланмаганлигига аниқ ҳуқуқий баҳо берган ҳолда иқтисодий ишни кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма берилганлиги, бироқ биринчи ва апелляция инстанцияси суди кассация инстанциясининг мазкур кўрсатмаларини бажармаганлиги ҳақидаги важлари суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, кассация инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарорида қуйи судлар томонидан ипотека шартномасида кўрсатилган кадастр рақами 19:04:18:01:18:0803 бўлган ер майдонига қўшиб алоҳида кадастр рақами, яъни 19:04:18:01:18:890га эга бўлган 2,40 гектар ер майдони баҳолаш ҳисоботига киритилганлиги ёки киритилмаганлигига, ушбу ер майдони киритилган бўлса, баҳоланган ёки баҳоланмаганлигига аниқлик киритилмаганлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўриш жараёнида биринчи инстанция суди томонидан ушбу масала юзасидан Кадастр агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси Денов туман филиалидан 2023 йил 25 июлдаги 11-11/1186-сонли маълумотнома олинган. Унда кадастр ҳужжатидаги 19:04:18:01:18:890 кадастр рақами техник хатолик сабабли нотўғри ёзилганлиги, МЧЖнинг мол-мулклари ва ер майдонининг кадастр рақами 19:04:18:01:18:0803 рақам билан 2002 йил 21 июлда 423-сонли рақам билан давлат рўйхатига олинганлиги, яъни 19:04:18:01:18:0803 рақами тўғри ҳисобланиши баён этилган. Демак, мазкур ҳолатда МЧЖнинг мол-мулклари ва ер майдони кадастр органи томонидан 19:04:18:01:18:0803-рақам билан рўйхатга олинган. Ипотека шартномасида ҳам ипотекага қўйилаётган мулкнинг кадастр рақами сифатида 19:04:18:01:18:0803 рақами кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, А.Ф. ҳамда Х.Н. Ж.Д. нисбатан чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 2023 йил 7 ноябрдаги ҳукмида Ж.Д. айбини тўлиқ бўйнига олиб, кредит олиш пайтида ҳужжатларни расмийлаштириш пайтида гаровга қўйилган мулкларни банк билан 6 250 000 000 сўмга (12 541 422 032 сўмга баҳоланган жамият мулкини атайлаб икки баравар кам нархда кўрсатиб, далолатнома имзолаган) баҳолаш ҳақидаги гаров объекти қийматининг келишув далолатномасидаги имзо ўзига тегишли эканлиги ҳақида кўрсатма берганлиги ҳақидаги важлари ҳам даъвони қаноатлантириш учун асос бўла олмайди. Чунки, ушбу ҳукмда ипотека шартномаси нотўғри ёки қонун талабларига зид равишда тузилганлиги кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ва апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун бундай асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари А.Ф. томонидан тўланганлигини инобатга олишни ва А.Ф. ҳамда Х.Н. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 85 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, А. М. Ф. ва Х. А. Н. кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. М. Ф. томонидан давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. М. Ф. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 42 500 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. А. Н. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 42 500 сўм ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақалари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари И. ТАДЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1905-2203/2240-сон