Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3485]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 18 февралдаги 8-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3780, 19.02.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сон «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 21 декабрь,
23-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 21 декабрдаги 23-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8, 109-сон қарори (рўйхат рақами 1878, 2008 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 487-модда) билан тасдиқланган Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
6-банддаги «назорат тартибида» деган сўзлар «тафтиш тартибида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова матнидаги «назорат тартибида» деган сўзлар «тафтиш тартибида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 5 январдаги 1-мҳ-сон «Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2960, 2018 йил 5 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.01.2018 й., 10/18/2960/0513-сон) 1-илованинг матнидаги «назорат инстанциясида», «Назорат инстанцияси» ва «назорат тартибида» деган сўзлар тегишли равишда «тафтиш инстанциясида», «Тафтиш инстанцияси» ва «тафтиш тартибида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2023 й., 10/23/3485/0958-сон; 24.12.2024 й., 10/24/3588/1052-сон)