Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2004 07.04.2000 йилдаги 130-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2004
Ҳужжат 06.04.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига айлантириш тўғрисида» 2000 йил 7 февралдаги ПФ-2535-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг ташкилий тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги тизими штатдаги ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 240 кишидан, шу жумладан, марказий аппаратники 19 кишидан иборат этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини бош директор бошқаради, у мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, унинг ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликни, унинг тасарруфидаги органлар ва ташкилотларни маблағ билан жорий таъминлаш Давлат бюджети ва хизмат кўрсатиладиган корхоналар маблағлари, шунингдек, Агентлик хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг ўз фаолиятидан оладиган даромадлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги бош директорига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 5 кишидан иборат ҳайъат бўлишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг тасдиқланган ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 10 январдаги 17-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банд, 3-банднинг иккинчи ва учинчи хат бошилари ҳамда 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 ва 5-бандлардаги «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасига кўрсатмалар «Саноатконтехназорат» агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Агентликнинг марказий аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Раҳбарият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хавфли ишлаб чиқаришлар ҳамда объектларни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Техника бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия-иқтисодиёт бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Диспетчерлик хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Канцелярия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тармоқ инспекциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўмир, кон-руда ва норуда саноатини назорат қилиш инспекцияси, шу жумладан унинг доимий жойлашган давлат инспекторлари минтақавий гуруҳлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Олмалиқ кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ангрен кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ғарбий Ўзбекистон минтақавий кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Қизилқум минтақавий кон-техника инспекцияси*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Тошкент кон-техника инспекцияси*.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нефть ва газ саноатини назорат қилиш инспекцияси, шу жумладан унинг доимий жойлашган давлат инспекторлари минтақавий гуруҳлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Жанубий Ўзбекистон минтақавий кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Шарқий Ўзбекистон кон-техника инспекцияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кимё, металлургия, нефть-газни қайта ишлаш саноатини назорат қилиш инспекцияси, шу жумладан унинг доимий жойлашган давлат инспекторлари минтақавий гуруҳлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Фарғона кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Навоий кон-техника инспекцияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Газни назорат қилиш инспекцияси, шу жумладан унинг доимий жойлашган давлат инспекторлари минтақавий гуруҳлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Қорақалпоғистон кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Сурхондарё кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Жиззах кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Сирдарё кон-техника инспекцияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Буғқозонларни ва кўтариш иншоотларини назорат қилиш инспекцияси, шу жумладан унинг доимий жойлашган давлат инспекторлари минтақавий гуруҳлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Хоразм кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Бухоро кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Наманган кон-техника инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Темир йўл кон-техника инспекцияси**
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Геология-қидирув ишларини назорат қилиш инспекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Атомни назорат қилиш инспекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нефть маҳсулотларини ташиш ва сақлашни назорат қилиш инспекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хавфли юкларни ташиш шароитларини назорат қилиш инспекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ер ости бойликларини муҳофаза қилишни, минерал хом ашёни қайта ишлашни назорат қилиш ва геология-маркшейдерлик назорати инспекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Донни сақлаш ва қайта ишлаш технологик жараёнига риоя этилишини назорат қилиш инспекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кимёвий, бактериологик ва токсик қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциянинг ижросини назорат қилиш инспекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Электр станциялар, кичик станциялар ва тармоқлар ишини назорат қилиш инспекцияси**
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Инфратузилма бўлинмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Лаборатория» кичик корхонаси ***
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Коntехnаzorato'guv» илмий-техника маркази***
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сертификация маркази***
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми****
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*) Хизмат кўрсатиладиган корхоналар маблағлари ҳисобидан таъминланадиган штатсиз инспекторлар гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**) Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳисобидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
***) Хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
****) Хизмат кўрсатиладиган корхоналар маблағлари ҳисобидан таъминланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИ3ОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги — «Саноатконтехназорат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг саноатда ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ва меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг хавфсизлик техникаси, назорат остидаги объектларнинг техник хавфсизлиги, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари билан мувофиқлаштиради, халқаро битимлар асосида бошқа давлатларнинг давлат назорат органлари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик республика давлат бошқаруви органлари билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, ишларни бажарувчиларнинг хавфсизлик техникаси ва, назорат остидаги эҳтимол тутилган хавфли ишлаб чиқаришларнинг, юқори даражада хатарли объектларнинг хавфсизлик техникаси, саноат йўли билан ва тажриба-саноат жиҳатдан ишлашга, минерал хом ашёни қайта ишлашга ва металлургия жиҳатидан саралаш берилган конларда ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, шунингдек уларнинг бажарилишини давлат йўли билан назорат қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар, ускуналар ва эҳтимол тутилган хавфли ишлаб чиқаришлар ва технология объектларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатини белгилайди ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг саноатда ишларни бехатар олиб боришга, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга ва минерал хом ашёни металлургия жиҳатдан саралашга оид қонун ҳужжатлари ва меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизмати билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтимол тутилган хавфли ишлаб чиқаришларнинг (мулкчиликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар) хавфсизлик техникасига доир меъёрий ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмларига тезкор ва услубий раҳбарлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кўмир, кон-руда ва норуда, кимё, металлургия, нефть ва газ қазиб олиш, нефть ва газни қайта ишлаш саноатида, геология-қидирув ташкилотларида, магистрал нефть-газ ва уларнинг маҳсулотларини узатиш қувурларидаги ишларда, ишлаб чиқариш жараёнида газдан фойдаланишда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган дон сақловчи ҳамда уни қайта ишловчи (тайёр маҳсулот чиқарувчи) объектларда, ер ости транспорти ва гидротехника қурилишларини олиб боришда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектлари бўлган қурилишлар ва бошқа тармоқларнинг ўта хавфли объектларида хавфсизликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тайёрловчи корхоналарда портловчи моддалар ва портлатувчи воситалар ишлаб чиқариш, таркибида ионловчи нурланиш манбалари бўлган саноатда ишлатиладиган портловчи метариалларни сақлаш, фойдаланиш ва ҳисобга олиш, шунингдек, истеъмолчи корхоналарда энг оддий ва сувли портловчи моддалар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хавфлилиги эҳтимол тутилган саноат ишлаб чиқаришлари учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) газ, нефть ва уларнинг маҳсулотлари узатиладиган магистрал қувурларни, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини газ билан таъминлаш тизимларини, шунингдек нефть маҳсулотларини, табиий ва суюлтирилган (пропан-бутан) газларни ташиш, сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ объектларни лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) портлаш ва ёнғин хавфи бўлган ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар ва объектларни қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланиш ва тузатиш ишларининг хавфсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) радиоактив материаллар ва рудаларни ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва кўмиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда (ваколатига кўра), ядро объектларидан ва ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ёки уларни олувчи бошқа объектларнинг радиация хавфсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) босим остида ишлайдиган кўтариш иншоотлари, буғ ва сув иситиш қозонлари, идишлар, буғ ва иссиқ сув учун сув қувурлари ишлаб чиқариш, ўрнатиш, тайёрлаш, монтаж қилиш, тузатиш, шунингдек, Агентлик назорати остидаги бошқа объектлардан хавфсиз фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) корхоналарнинг электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиши, электр станцияларида, кичик станцияларда ва тармоқларда техник фойдаланиш қоидаларига, хавфсизлик техникасига риоя қилиниши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) алоҳида хавфли ва зарарли юкларни темир йўл транспортида ташиш шарт-шароитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари, талаблари ва қоидаларига риоя қилиниши (кон саноати корхоналарини лойиҳалаш, фойдали қазилмаларнинг захиралари ҳаракатини ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш, ер ости бойликларини қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш меъёрлари, минерал ва термал сувларни камайиб кетишдан ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш, кон ишларига геология-маркшейдер хизмати кўрсатиш қисми бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) ўз назорати остидаги объектларнинг қурилиши, реконструкция қилиниши ва қайта жиҳозланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) ишлаб чиқаришларни портлаш, портлаш-ёнғин хавфи чиқишига кўра тегишли тоифаларга киритишнинг тўғрилиги ва ишлаб чиқаришларни бир тоифадан иккинчи тоифага ўтказишнинг тўғрилиги, шунингдек қўлланиладиган ускуналарнинг портлаш хавфи бўлган қоришмалар тоифалари ва гуруҳларига ҳамда портлаш хавфи бўлган зоналар классига мувофиқ келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) ўз назорати остидаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқариш жароҳатларининг олдини олиш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқилиши ва ўтказилиши ва корхоналарнинг, ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари, фонтанга қарши бўлинмалар, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматларининг эҳтимол тутилган авариялар ва уларнинг оқибатларини тугатишга тайёрлиги устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади, шунингдек, кўрсатилган бўлинмаларнинг жойлашиш схемасини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) хавфсизлик техникаси масалалари бўйича илмий-техник дастурлар бажарилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) саноатда ишларни бехатар олиб бориш, ускуналар тузилиши ва ишлатилиши, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланиш ва сақлаш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ҳамда металлургия жиҳатидан қайта ишлаш талабларидан иборат бўлган республика стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Агентлик ваколатига кирувчи алоҳида иш тартибда рухсатнома беради ва уни бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналар ва объектларни тугатиш ва консервациялашда ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши керак бўлган техник талабларни белгилайди (ишларнинг хавфсизлиги, фойдали қазилма конларини ишга туширишда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва халқ хўжалигида фойдаланишга яроқли бўлган кон маҳсулотларини сақлаш қисми бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш учун кон ажратиш ҳужжатларини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш корхоналари рўйхатидан чиқаради ва саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинги геология-қидирув ишларида ва конларни қазишда тасдиқланмаган захираларни ҳисобдан чиқариш учун хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) кон саноати ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник лойиҳаларини, ишларни бехатар олиб бориш юзасидан техник ечимларга доир кон ишлари режаларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва майдалаштирилиши меъёрларини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) шахталар (конлар)нинг бир тоифадан бошқа тоифага ўтказилишини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) газ назорати объектларини, босим остида ишловчи буғ ва сув иситиш қозонларини, идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини ва кўтариш иншоотларини рўйхатга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) турар жойлардаги маиший газ асбобларини ишлатувчи корхоналар ҳамда коммунал-маиший корхоналар газ ускуналарини ишлатувчи ва ушбу асбобларнинг техник аҳволини ва улардан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи хизматларнинг ишига услубий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ўз назорати остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари таркибида қатнашиш учун вакилларни тайинлайди, ушбу объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига қандай риоя этилаётганлигини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) саноатда, кон назоратида, ер ости бойликларини ишларида ишларни бехатар олиб бориш талабларига ва илмий тадқиқотларнинг ўта хавфли ишлаб чиқаришлар ва объектлар лойиҳаларининг тасдиқланган технологияларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) тегишли ўқув муассасаларида меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини тузишда ва келишиб олишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) ўз назорати остидаги объектлар ходимларини тайёрлаш ва ушбу объектларда ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича уларнинг билимларини текшириш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) Захиралар бўйича марказий комиссия томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосаларнинг ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) Ўзбекистон Республикаси Захиралар бўйича марказий комиссияси таркибига киритиш учун ўз вакилларини ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) Агентлик органлари назорати остидаги объектларда ишлаб чиқариш хавфсизлиги жиҳатидан хорижий технологияларни қўллаш мумкинлиги тўғрисида эксперт хулосасини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш, кон назорати атом энергетикаси ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан корхоналар ва объектларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар билан келишган ҳолда кўрсатилган текширишларни ўтказиш учун мутахассисларни, иш жойида иш ҳақини сақлаган ва хизмат сафари харажатларини Агентлик маблағлари ҳисобидан тўлаган ҳолда, жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз назорати остидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига, шунингдек Агентлик назорати остидаги объектлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар ва нормалар бузилганда уларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбур буйруқлар, қарорлар чиқариш, зарур ҳолларда Агентлик бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ёки улар келишган ҳолда қарорлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хавфсизлик ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари нормалари бузилган холда олиб борилаётган ишларни тўхтатиш, шунингдек одамлар ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолати вужудга келганда уларни иш жойларидан чиқариш, иш жойларини ёки ускуналарни муҳрлаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни бузганлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар учун ходимлар тайёрловчи курсларни, шунингдек кон ва портлатиш ишлари олиб борилишига жавоб бериш ҳуқуқи бериладиган мутахассислар тайёрловчи курсларни ташкил этиш, ўта хавфли ишларни бажариш учун тайёрланадиган шахслардан имтиҳон олиш ва уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ўз назорати остидаги объектларда мутахассисларнинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технологик регламентларни ва ишчиларининг меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаларини билишларини текшириш ўз назорати остидаги корхоналарнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини билишларини текширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ўз назорати остидаги корхоналар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари, йўриқномалари ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талабларини бузувчи шахсларни белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ёки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум этиш тўғрисида тақдимнома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) аварияларнинг ҳолатлари ва сабабларини, ишлаб чиқариш жароҳати, портловчи материалларнинг йўқолиши ҳолатларини белгиланган тартибда техник жиҳатдан текшириш натижалари юзасидан Агентлик ваколатига киритилган масалаларга оид бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) зарур ҳолларда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовлари, иш бажариладиган муҳит ва атроф табиий муҳит таҳлиллари, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизаси ўтказилишини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) тайёрловчи заводларда ва тузатиш корхоналарида ўз назорати остидаги саноат тармоқлари учун асбоб-ускуналарнинг хавфсизлик қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқлигини текшириш, стандартлар, хавфсизлик қоидалари ва нормалари ҳамда тасдиқланган лойиҳа ечимлари талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда уларни чиқаришни тўхтатиб қўйиш ва қўллашни ман этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) вазирликлар, идоралар, давлат бошқарувининг бошқа органларидан, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналардан ва фуқаролардан Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) мансабдор шахсларда ва фуқароларда ишларни бажариш ва уларнинг бажарилишига техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар борлигини, шунингдек ўта хавфлилик билан боғлиқ ишлар учун махсус белгиланган талабларга риоя қилинишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник, эксперт ва бошқа хизмат турларини кўрсатувчи корхоналар, ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик органлари ходимлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий шахсни суғурта қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар Агентлик инспекторларини хизмат хоналари, алоқа воситалари, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, белгиланган вазифаларни бажариш учун транспорт билан таъминлашга мажбурдир. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек доимий жойлашган инспекторларга коммунал хизматлар кўрсатиладиган, телефон алоқаси бўлган турар жой ажратишда кўмаклашишга, мактабгача тарбия болалар ва санаторий-курорт муассасаларида жой беришга, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминот масалаларини ҳал қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентликнинг мансабдор шахслари юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва мазкур Низомда белгиланган функциялар амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган бош директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, ўринбосар эса — тегишлича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик бош директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка ва унга қарашли органлар фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмларининг аварияга учраган одамларни қутқаришга, юз бераётган аварияларни бартараф этишга ва корхоналарда авария-техника ишларини бажаришга тайёрлигини таъминлаш бўйича ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари штаби устидан назоратни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида Агентлик бошқаруви аппарати штат жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси Кенгашига бошчилик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди, Агентликнинг ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари тўғрисидаги Низом бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентликда таркибида Агентлик бош директори (ҳайъат раиси), лавозими бўйича унинг ўринбосари, шунингдек Агентликнинг бошқа раҳбар ходимлари бўлган 5 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат мунтазам ўтказиладиган ўз мажлисларида ишларнинг бехатар олиб борилиши устидан давлат назоратини такомиллаштириш, ўзига қарашли ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш, қарорларининг бажарилишини текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқади, ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўзига қарашли ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисоботларини эшитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Агентлик буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади. Бош директор билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, бош директор вужудга келган ҳар хил фикрлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб, ўз қарорини ҳаётга жорий этади. Ҳайъат аъзолари, ўз навбатида, ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт тармоқларида портловчи моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун Агентлик ҳузурида бош директор бошчилик қиладиган портлатиш ишлари бўйича идоралараро кенгаш тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портлатиш ишлари бўйича идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Агентлик бош директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентликка юкланган назорат функциялари Агентликнинг таркибий бўлинмалари — тармоқ инспекциялари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда бош директорнинг буйруғи билан давлат бош инспекторлари бошчилик қиладиган доимий жойлашган минтақавий давлат инспекторлари гуруҳлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекторлар таркибига ва Агентлик органлари ходимларига белгиланган тартибда фарқлаш белгилари бўлган кийим-бош ва ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тармоқ инспекциялари ва давлат инспекторлари минтақавий гуруҳлари раҳбарлари, шу жумладан ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми бошлиғи Агентлик ҳайъати қарори билан тасдиқланадилар, кейинчалик Агентлик бош директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентлик Агентлик томонидан тасдиқланган низомга биноан ишлайдиган ва сарф-харажатлари ўз назорати остидаги корхоналар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига қопланадиган штатдан ташқари инспекторлар тармоғини ташкил этади. Штатдан ташқари инспекторлар лавозимга Агентлик бош директорининг тақдимномаси бўйича тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агентликни ва унинг тасарруфидаги органлар ва ташкилотларни маблағ билан таъминлаш Давлат бюджети ва хизмат кўрсатиладиган корхоналар маблағлари, шунингдек Агентлик хўжалик ҳисобидаги ташкилотларининг ўз фаолиятидан оладиган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герб тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминлаш, ишларнинг бехатар олиб борилиши ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишнинг аҳволи устидан давлат назорати самарадорлигини ошириш, хавфсизлик техникаси мутахассислари ва инспекторлар таркиби малакасини ошириш, ҳисоблаш техникаси негизида меҳнатни автоматлаштириш ва Агентлик тизимида алоқа воситаларини ривожлантириш, ходимлар ва штатсиз инспекторларни моддий рағбатлантириш мақсадида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Агентлик томонидан солинадиган жарималар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар, хайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг улуш қўшиш сифатидаги маблағлари ва ихтиёрий бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқламаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма маблағларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш нормалари ва қоидаларининг бузилиши туфайли келиб чиққан салбий оқибатларни компенсация қилиш ёки уларнинг олдини олиш билан бевосита боғлиқ бўлган тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича техника ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича техника ва технологияларни, тизимларни, приборлар ва асбоб-ускуналарни яратиш ва такомиллаштиришга доир илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-қидирув, тажриба-конструкторлик ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича илмий-техникавий дастурлар, меъёрий-услубий ҳужжатлар, республика стандартлари, норма ва қоидаларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик техникаси, меҳнатни ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибани тарғиб қилиш, Агентлик тизими ва корхоналар ходимлари билимларини ошириш, кўриклар, танловлар, конференциялар ўтказиш, рекламалар ташкил этиш, ноширлик фаолиятни амалга ошириш, якка тартибдаги ҳимоя воситалари, хавфсизлик приборлари ва қурилмалари кўргазмаларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ташкилотлари томонидан меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма раҳбарлик қилиш, унинг ишларини ташкил этиш ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Агентлик бош директори бошқарадиган Жамғарма кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма кенгаши таркибига Агентлик тизими ходимлари, меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасидаги таниқли олимлар, йирик мутахассислар, жамоат ташкилотлари вакиллари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси кенгашининг шахсий таркиби Агентлик ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма кенгаши жамоатчилик асосида ишлайди ва Жамғарма ишларининг муҳим масалалари, Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш, хавфсизлик техникаси маблағ билан таъминлашнинг энг мақсадга мувофиқ шакллари ва шартларини белгилаш юзасидан қарорлар қабул қилувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма маблағлари махсус банк ҳисоб рақамида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма маблағларидан Жамғарма кенгаши томонидан ишлаб чиқиладиган ва Агентлик ҳайъати томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурга мувофиқ фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг 15 фоизгача миқдори ишлаб чиқариш жамоаларини, фуқароларни, шунингдек, жароҳатланиш ва авария ҳолларини камайтиришда юқори натижаларга эришган Агентлик тизими ходимларини мукофотлаш ва тақдирлаш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди, келгуси йилга ўтказилади ва мазкур Низомда назарда тутилган мақсадлар учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги Жамғарма маблағларининг фойдаланилиши тўғрисида ҳар йили бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.