07.11.2023 йилдаги 4-2002-2301/722-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 07.11.2023 йилдаги 4-2002-2301/722-сон
Кучга кириш санаси
07.11.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья — С. Абдурасулов
Апелляция инстанцияси судида маузачи судья — Р. Сагатов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В. Сатторова ва Р. Сагатовдан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашаётган Бухоро вилоят суди ходими З. Усмонов, даъвогар вакили С.К. (2023 йил 18 майдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили З.Х. (2023 йил 25 октябрдаги 78-сонли ишончнома асосида), «BAU» МЧЖ вакили А.Х. (2023 йил 21 июндаги 21/06-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар A.P. (АҚШ фуқароси)нинг жавобгарлар Қ.Э. ва «BAU» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Қ.Э. ни жамият таъсисчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори устидан A.P. томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«BAU» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жамият деб юритилади) иштирокчиларининг 2022 йил 23 мартдаги умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ 2016 йил 25 мартда тадбиркорлик субъекти сифатида Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган. МЧЖнинг уставига кўра, унинг низом жамғармаси 1 500 000 000 сўмни ташкил қилган ва иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
A.P. (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) — 1 050 000 000 сўм (70 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қ.Э. (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) — 450 000 000 сўм (30 фоиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ низомнинг 7.4-бандида таъсисчилар жамиятнинг устав фондидаги улушларини пул, мол-мулк, асбоб-ускуна, кўчмас мулк, интеллектуал мулк билан киритишлари мумкинлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан таъсис шартномасида кўрсатилган 450 000 000 сўм улуш жамиятнинг устав жамғармасини шакллантириш учун тўланмаганлиги ва жавобгар таъсис шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарни МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқаришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгар «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 14-моддасининг еттинчи қисмида жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши кераклиги белгиланганлиги, бироқ 1 йилдан ортиқ вақт ичида жавобгар МЧЖ олдидаги мажбуриятларни бажармасдан келаётганлиги, 2022 йил 19 октябрда МЧЖнинг навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилганлиги, йиғилиш кун тартибида таъсисчи Э. Кни таъсисчилар сафидан чиқариш белгиланганлиги, жавобгар йиғилишда иштирок этган бўлса-да, йиғилиш баёнига имзо қўймасдан жамият фаолиятига тўсқинлик қилиб келаётганлиги, бундан ташқари, МЧЖ ўзининг устав фондини шакллантириш мақсадида банкнинг кредит ресурсларидан фойдаланиш учун 2023 йил 25 мартда «Ўзмиллийбанк» Бухоро вилоят филиалига 03/23-сонли хат билан мурожаат қилганлиги, МЧЖ устав фондининг шакллантирилмаганлиги асоси билан банк томонидан кредит маблағлари ажратилмаганлиги, ушбу ҳолат ҳам жамиятнинг фаолият олиб боришига ўз таъсирини кўрсатаётганлигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 июлдаги қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар Олий судга апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Қонун 14-моддасининг еттинчи қисмида жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши кераклиги белгиланганлиги, бироқ 1 йилдан ортиқ вақт ичида жавобгар МЧЖ олдидаги мажбуриятларни бажармаганлиги, жавобгар томонидан МЧЖга улуш сифатида 67 500 000 сўм киритилганлиги, ушбу ҳолат «Ўзмиллий банк»нинг Бухоро вилоят филиали томонидан берилган маълумотнома билан тасдиқланиши, фуқаро Э.К. номига берилган гувоҳнома МЧЖ раҳбари сифатида унинг ўзи имзолагани, суд қарорида жавобгар томонидан 467 450 000 сўмлик мол-мулк киритилганлиги кўрсатилганлиги, қурилиш материаллари кимдан олинганлиги, қачон олинганлиги ва МЧЖ бухгалтериясига кирим қилинган ёки қилинмаганлиги ўрганилмаганлиги, чунки, «БС» МЧЖдан олинган 467 450 000 сўмлик қурилиш материалларининг МЧЖга умуман алоқаси йўқлиги ва ҳисобварақ-фактуранинг асл нусхаси МЧЖга тақдим қилинмаганлиги, МЧЖдаги улушларни пулсиз киритиш тўғрисида умумий йиғилиш ўтказилмаганлиги ва қарор қабул қилинмаганлиги, жавобгар томонидан ўзига тегишли улуш бир йил мобайнида киритилмаганлиги сабабли МЧЖ мажбуран кредит олиб, устав фондини шакллантиришни мақсадга қилганлиги суднинг эътиборидан четда қолганлиги, жавобгар 2022 йил 13 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиб, кун тартибидаги масалалар бўйича ўз розилигини билдириб йиғилиш қарорини имзолаган бўлса-да, аммо ушбу қарорни Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказиш учун бормаганлиги, жавобгар МЧЖда раҳбар бўлиб ишлаган даврида жамиятнинг пул маблағларини талон-тарож қилганлиги, шартномаларга асосан етказиб берилган товар-моддий бойликларни жамият бухгалтериясига кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжларига ишлатганлиги суд томонидан эътиборга олинмаганлигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ва МЧЖнинг вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, жавобгар ўз улушини 1 йил давомида киритмай келганлиги, жавобгар томонидан тақдим этилган 2022 йил 30 июндаги ҳисобварақ-фактурадаги 467 450 000 сўм қурилиш материаллари МЧЖ устав фондига улуш сифатида бухгалтерия балансига кирим қилинмаганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, Қонуннинг 8-моддасида жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлилиги кўрсатилганлиги, лекин жавобгар бундай ҳаракатларни қилмаганлиги ва ўз улушини тўлиқ шакллантирганлигини баён қилиб, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига биноан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига асосан жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жамият иштирокчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 14-моддасининг еттинчи қисмида жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши кераклиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият устави 5.2-бандининг иккинчи хатбошисида жамият қатнашчилари жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари, 7.3-бандида жамият таъсисчилари ўз улушларини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларга шакллантириши ва рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 23 мартдаги умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ 2022 йил 25 мартда тадбиркорлик субъекти сифатида Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 1114107-сон реестр рақами билан рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖнинг таъсис шартномаси ҳамда уставига кўра, унинг устав капитали 1 500 000 000 сўмни ташкил қилиб, шундан даъвогар — 1 050 000 000 сўм (70 фоиз) ва жавобгар — 450 000 000 сўм (30 фоиз) миқдорида улуш киритиши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар МЧЖга улуш сифатида пул кўринишида ўз улушини тўлиқ шакллантирган. Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ Бухоро вилоят филиалининг 2023 йил 12 июлдаги 02 вилоят филиалининг 2023 йил 12 июлдаги 02-3401/11-сонли, 02-5402/13-сонли ва 2023 йил 24 июлдаги 02/04-3577/13-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар ўз улушини (ҳисса) МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари ва Қонунда белгиланган муддат ва тартибда шакллантирмасдан, ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузган бўлса-да, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жавобгарнинг 2022 йил 30 июндаги ҳисобварақ-фактура асосида МЧЖ устав фондига 467 450 000 сўм қурилиш материалларини улуш сифатида киритилганлиги ҳақидаги важи билан келишмайди. Чунки, ушбу ҳисобварақ-фактурага кўра, жавобгар «БС» МЧЖдан 467 450 000 сўмлик қурилиш материалларини олган. Бироқ, уларни МЧЖдаги ўз улушини шакллантириш учун ушбу мулкларни бухгалтерияга кирим қилинганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолаверса, жавобгарнинг жамият устав фондидаги улушига 467 450 000 сўм қурилиш материаллари киритилганлиги ҳақидаги 2022 йил 20 июлдаги жамият гувоҳномаси жавобгарнинг ўзи томонидан имзоланган. Яъни, ушбу қурилиш материаллари жамият бухгалтериясига кирим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат жавобгар томонидан тақдим этилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 8-моддасида жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлилиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яъни, Қонуннинг 8-моддасида иштирокчининг жамиятдан чиқариш учун 2 та асос келтирилган бўлиб, биринчиси — ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги, иккинчиси эса — ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги. Мазкур ҳолатда, жавобгарни жамиятдан чиқариш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилиш учун жавобгар томонидан ўз мажбуриятлари, яъни улуш киритилмаганлиги асос бўлган. Жавобгар ўз улушини тўлиқ шакллантириш учун жамиятнинг бухгалтериясига мол-мулкларни кирим қилганлиги ёки ҳисоб-рақамига пул маблағларини ўтказганлиги ҳолати мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд. Яъни биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ишни биринчи ва апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ даъвогар томонидан тўланган 4 950 000 сўм давлат божи ва 66 000 сўм почта харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади. Жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«BAU» масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчиси A.P нинг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
A.P. нинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«BAU» масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчиси Қ.Э. жамият таъсисчилари сафидан чиқарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«BAU» масъулияти чекланган жамияти жавобгарликдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«BAU» масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчиси Қ.Э. дан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«BAU» масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчиси A.P. фойдасига 4 950 000 сўм давлат божи ва 66 000 сўм почта харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақалари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р. САГАТОВ