02.11.2023 йилдаги 4-1001-2217/22626-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг қарори, 02.11.2023 йилдаги 4-1001-2217/22626-сон
Кучга кириш санаси
02.11.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М. Султанов
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р. Рашидов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил ноябрь ойининг 2 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раислик қилувчи — судья Р. Рашидов,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари — судьялар А. Усманов ва А. Мамараимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси З. Рахмонова котиблигида, К.А. вакили адвокат Б. Назиров, {{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{ директори ва жамият иштирокчиси {{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{, вакили Ф.Т. иштирокида {{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{нинг апелляция шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 августдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{ (МЧЖ) 2020 йил 16 мартда Тошкент шаҳар Сирғали туман давлат хизматлари маркази (ДХМ) томонидан рўйхатга олинган бўлиб, К.А. (даъвогар) 10 000 000 сўмлик устав фондидаги улуши билан жамиятнинг ягона таъсисчиси бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ва {{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{ ўртасида 2021 йил 17 апрелда рақамсиз жамият устав фондидаги улушини ҳадя қилиш шартномасига кўра даъвогар жамият устав фондидаги жами 100 фоизлик улушини {{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{га ҳадя қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ҳадя шартномада қўйилган имзо унга тегишли эмаслиги, сохтакорлик билан тайёрланган шартномага асосан даъвогарнинг улуши бошқа шахсга ўтганлиги важи асосида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, мазкур ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2022 йил 18 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими билан ДХМ ва 2022 йил 22 декабрдаги ажрими билан МЧЖ таъсисчиси {{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{ ишга низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция судининг 2023 йил 19 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 18 июлдаги ажрими билан жавобгар «BCB» МЧЖ ишга дахлдор бўлган МЧЖ таъсисчиси {{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{ билан алмаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 14 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда низолашилаётган 2021 йил 17 апрелдаги «Жамият устав фондидаги улушини ҳадя қилиш ҳақида»ги рақамсиз шартномадаги имзо даъвогарга тегишли эмаслиги суд-хатшунослик экспертиза хулосаси билан ўз тасдиғини топганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, МЧЖ ягона таъсисчиси даъвогарнинг 2021 йил 17 апрелдаги жамият таъсисчиси сафидан чиқиш, жамият устав фондидаги унинг 100 фоизлик улуши жавобгарга ўтказиш ҳақидаги 1-сонли қарори, тарафлар ўртасида тузилган улушни топшириш-қабул қилиш далолатномаларига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, даъвогар томонидан айни кўринишдаги имзолар бошқа бир қатор ҳужжатларда қўйилганлиги, улар бугунги кунда ўз кучида эканлиги, даъвогар ҳужжатларга доим ҳар хилимзо қўйиб келганлиги, суд-хатшунослик экспертиза белгиланган тартибда ўтказилмаганлиги боис экспертиза хулосасини ишончли деб бўлмаслиги, низоли шартномани тузиш фикри даъвогардан чиққанлиги ва шартномани уйига олиб келиб имзолатганлиги, агар даъвогар ўзини ушбу жамиятда таъсисчиси деб ҳисобласа, қандай қилиб 1,5 йил давомида МЧЖ таъсисчи сафидан чиқиб кетганлигини билмай қолиши мумкинлиги, даъвогар аввалдан режалаштирган ҳолда вақт ўтишини кутиб, жамият ночор аҳволдан чиққандан сўнг ушбу даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги ҳолатларини эътиборидан четда қолдириб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келиб, адолатсиз қарор қабул қилганлиги баён этилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган ДХМ ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор бўлса-да, апелляция инстанцияси суди мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахслар апелляция инстанцияси суди мажлисида иштирок этмаган ҳолларда, агар улар суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, шикоятни берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг апелляция инстанцияси судининг мажлисига келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 26-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар {{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{ ва МЧЖ вакили ўз тушунтиришларида апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, даъвогар МЧЖ таъсисчиси сафидан чиқиш ҳақидаги аризаси асосида МЧЖнинг таъсисчилари томонидан баённома расмийлаштириб, МЧЖдаги улушини жавобгарга топшириш қабул қилиш далолатномалари имзоланиб, ДХМда МЧЖ қайтадан рўйхатдан ўтказилган бўлиб, ушбу ҳужжатлар ҳозирда қонуний кучда эканлиги, бироқ даъвогар фақат ҳадя шартнома бўйича низолашаётганлиги, суд-хатшунослик экспертизага тақдим қилинган ҳужжатлар даъвогарининг иштирокида унинг имзо нусхалари олинмаганлиги боис эксперт хулосасини ишончли деб бўлмаслиги, даъвогар корхона ҳисобига туширилган пул маблағни нақдлаштириб олиб кетганлиги, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги, юзага келган жамият қарзларнинг жавобгар ўзи қоплаганлиги, МЧЖ фойдага кириб фаолият юритилаётганлигидан хабардор бўлган даъвогар шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво қилаётганлигини таъкидлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, даъвогарга нисбатан жиноят иши бошқа ҳолатлар бўйича қўзғатилганлиги ва мазкур ишга дахлдор эмаслиги, суд-хатшунослик экспертизасининг эксперт хулосаси билан низоли ҳадя шартномадаги имзо даъвогар томонидан бажарилмаганлиги тасдиқланганлиги, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, процессуал ва моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини билдириб, апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 113-моддасига асосан, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъий назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, МЧЖ даъвогар томонидан таъсис қилинган бўлиб, жамиятнинг 100 фоизлик улуши унга тегишли бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг 2020 йил 16 мартдаги 1-сонли қарори билан жавобгар жамият раҳбари этиб тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ ягона таъсисчиси даъвогар санаси кўрсатилмаган ариза билан жамият устав фондидаги 100 фоизлик улушини жавобгарга ўтказилиши ва таъсисчи сафидан чиқиш қайд қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ ягона таъсисчиси даъвогарнинг 2021 йил 17 апрелдаги 1-сонли қарорига кўра, жамият устав фондидаги унинг 100 фоизлик улуши жавобгарга ўтказилиши, жамиятнинг асосий инвентар ва имзо ҳуқуқи билан ҳужжатлари, муҳрини топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланиши, таъсис ҳужжатларини ДХМда қайта рўйхатдан ўтказилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 17 апрелда рақамсиз жамият устав фондидаги улушини ҳадя қилиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар жамият устав фондидаги жами 100 фоизлик улушини жавобгарга ҳадя қилиш, жавобгар эса улушни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар мазкур ҳадя шартнома мавжудлигини билмаганлиги, бундан хабар топгандан сўнг, низоли ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилганлиги натижасида мазкур низо келиб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 116-моддасига асосан, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 114-моддасига асосан, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг суд-хатшунослик экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази томонидан 2023 йил 24 майдаги 29/11(2793) 1.1.Z6860-сон билан расмийлаштирилган суд-хатшунослик экспертизаси бўйича давлат суд экспертининг хулосасига кўра тақдим этилган 2021 йил 17 апрелдаги «Жамият устав фондидаги улушини ҳадя қилиш ҳақида»ги рақамсиз шартнома ксеронусхасини 2 варағида «Ҳадя қилувчи:» графасида жойлашган А.К. номидан бажарилган имзо, — К.А. ни ўзи томонидан бажарилмаган, балки бошқа шахс томонидан унинг асл имзосига тақлид қилиб бажарилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 269-сонли қарорининг 12-бандига асосан, битимни тузган шахс томонидан амалга оширилган имзонинг асллиги бўйича шубҳа мавжудлиги сабабли битимнинг ҳақиқийлиги юзасидан низолашилганда, билдирилган талаб асосли бўлса, битим ФКнинг 116-моддасига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг низолашилаётган шартномадаги имзо даъвогарга тегишли эмаслиги суд тайинлаган суд-хатшунослик экспертизаси хулосаси билан тасдиқланганлигидан келиб чиқиб, юқорида қайд қилинган пленум ва қонунчиликка асосланиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 17 апрелда тузилган «Жамият устав фондидаги улушини ҳадя қилиш ҳақида»ги рақамсиз шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда ҳал қилув қарори моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари асосида қабул қилинган ҳамда уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг жавобгарнинг бошқа ҳужжатларда ҳам даъвогар томонидан айни кўринишдаги имзолар қўйилганлиги, улар бугунги кунда ўз кучида эканлиги ҳақидаги ва бошқа важлари даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги, чунки бу ҳолатлар шартномадаги имзони қалбаки эканлигини истисно эта олмаслиги тўғрисидаги хулосаси билан тўлиқ келишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятидаги МЧЖ ягона таъсисчиси даъвогарнинг 2021 йил 17 апрелдаги жамият таъсисчиси сафидан чиқиш ҳақидаги аризаси, жамият устав фондидаги унинг 100 фоизлик улуши жавобгарга ўтказиш ҳақидаги 1-сонли қарори, тарафлар ўртасида тузилган МЧЖдаги улушни топшириш-қабул қилиш далолатномаларига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги борасидаги важлар билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, даъвогарнинг жамият таъсисчиси сафидан чиқиш, жамият устав фондидаги унинг 100 фоизлик улуши жавобгарга ўтказиш ҳақидаги 1-сонли қарори, МЧЖдаги улушни топшириш-қабул қилиш далолатномалари даъво аризаси предмети бўлмаган, суд эса даъво талабидан четга чиқиш ваколатига эга эмас. Қолаверса 2021 йил 17 апрелдаги тарафлар ўртасида тузилган МЧЖдаги улушни топшириш-қабул қилиш далолатнома мавжуд эмас, ушбу сана билан даъвогар билан З.М. ўртасида 2021 йил 17 апрелдаги 1-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномасига мувофиқ жамиятнинг таъсис ҳужжатлари, шартномалар, «Ипак йўли» банк мижоз калити ва бурча, юмалоқ муҳрини топширилиши назарда тутилган бўлса-да, далолатнома жавобгар томонидан МЧЖ таъсисчиси сифатида имзолаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек шикоятда низоли ҳадя шартномани тузиш фикри даъвогардан чиққанлиги ва шартномани уйига олиб келиб имзолатганлиги, агар даъвогар ўзини ушбу жамиятда таъсисчиси деб ҳисобласа, қандай қилиб 1,5 йил давомида МЧЖ таъсисчиси сафидан чиқиб кетганлигини билмай қолиши мумкинлиги, даъвогар аввалдан режалаштирган ҳолда вақт ўтишини кутиб, жамият ночор аҳволдан чиққандан сўнг ушбу даъво аризаси билан мурожаат қилганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги борасидаги важлар билан ҳам судлов ҳайъати келиша олмайди. Боиси, ИПК 3-моддасининг биринчи қисмида ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. Қолаверса жавобгар юқорида келтирган важларини исботловчи далилларни судга тақдим қила олмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳолбуки, ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонун 18-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилингандан ортиқча миқдорда тўланганида қайтарилиши белгиланган. Ушбу қонунинг иловасидаги «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари» иккинчи қисмининг д) бандига кўра биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи давлат божи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар шикоят тақдим қилишда тўланиши лозим бўлган 1 500 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари) ўрнига 3 000 000 сўм давлат божи тўлаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни шикоят тақдим қилишда тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 1 500 000 сўм суд харажатларини жавобгар қайтаришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 1-банди, 280-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ортиқча тўланган 1 500 000 сўм суд харажатлари {{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{{ қайтарилсин ва маълумотнома берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Р. РАШИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари А. УСМАНОВ
А. МАМАРАИМОВ