09.11.2023 йилдаги 4-1802-2302/900-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 09.11.2023 йилдаги 4-1802-2302/900-сон
Кучга кириш санаси
09.11.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанцияда кўрган судья — А. Қодиров
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Ҳ. Турсунов

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанциясида маърузачи судья — Б. Сайфуллаев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р. Сагатов ва И. Таджиевдан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят суди ходими З. Қушшаевнинг кўмагида, даъвогар _____нинг вакили ______, «А-С» масъулияти чекланган жамияти раҳбари _____, «К А-С» хусусий корхонаси вакиллари _____ (2023 йил 5 январдаги 25-сонли ордер асосида), _____ (2023 йил 26 майдаги 26-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «К» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси ________нинг жавобгар «А-С» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан «К» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари номидан 2009 йил 24 майда чиқарилган 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 12 сентябрдаги қарори устидан «К А-С» хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«К» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси _____ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар «А-С» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «К» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари номидан 2009 йил 24 майда чиқарилган 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «А-С» хусусий корхонаси, Давлат хизматлари маркази Китоб туман бўлими ҳамда жамият таъсисчилари ___, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, _____, _____, _____, _____, ____, ____, ____ ва вилоят матлубот савдо ташкилоти жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, суднинг 2023 йил 5 июндаги ажрими билан «К А-С» хусусий корхонаси иккинчи жавобгар ва ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «А-С» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари ___, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, ____, _____, _____, _____, _____, ____, ____, ____ жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Ғузор туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«К А-С» хусусий корхонаси (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади)нинг кассация шикоятида апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга асос қилиб, апелляция инстанцияси суди қарор чиқаришда даъвогарга очиқдан очиқ ён босганлиги, биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган арзимаган хато туфайли ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги, ушбу низо 2018 йилдан буён фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят судларида давом этиб келаётганлиги, 2018 йилдан буён хусусий корхонанинг мол-мулкини ноқонуний йўл билан қўлга киритиб олган «А-С» МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари _____ ушбу мулкларни ўз эгасига қайтаришни истамасдан, бор таниш билишларини ўртага солиб олти йилдан буён хусусий корхонани овора қилиб келаётганлиги, ____ барча низоларда ютқазиб бўлганлиги, унинг кўчмас мулк билан боғлиқ барча ҳужжатлари ноқонуний ва ҳақиқий эмас деб топилганлиги, даъвогар ҳам ____ фойдаланиб келаётган қўғирчоқ одамлардан биттаси эканлиги, ____ судда жавобгар бўла туриб, даъвогар тарафидан қатнашганлиги, биринчи инстанция суди ўз қарорида хусусий корхонани адашиб, МЧЖ деб ёзганлиги, апелляция инстанцияси суди шу фурсатдан фойдаланиб, ўз қарорида МЧЖни топиб, уни тараф сифатида жалб қилиш керак деб кўрсатганлиги, бу техник хато эканлиги апелляция инстанцияси судига айтилганлиги, даъвогар 2021 йилда маъмурий судда кўрилган низода худди шу даъво предмети бўлган «К» МЧЖнинг 2009 йил 24 майдаги умумий йиғилиш баёни ва ушбу баённома ижроси бўйича қабул қилинган Китоб туман ҳокимининг 2009 йил июнь ойидаги қарори бўйича суд мажлисида эътироз билдирганлиги, унинг ушбу эътирози маъмурий судининг 2021 йил 9 апрелдаги қарорида аниқ акс эттирилганлиги, фақат маъмурий суд қарорида ҳам техник хатолик билан 24 май эмас, 25 май кунидаги баённома деб кўрсатилганлиги, ваҳоланки «К» МЧЖни тугатиш ва хусусий корхонага бирлаштириш масаласида фақат битта баённома тузилганлиги, бундай мазмундаги қарор 2009 йилда ҳам ундан кейин ҳам қабул қилинмаганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган хусусий корхона вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ҳамда «А-С» масъулияти чекланган жамияти вакиллари шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинганлар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, ишни улар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар даъво аризасида «Китоб нон» МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)нинг таъсисчиси эканлиги, ушбу МЧЖнинг собиқ раиси ____ ва бошқалар 2009 йил 24 майда МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши ҳақида унинг таъсисчиларини хабардор қилмасдан, МЧЖнинг мол-мулкини бошқа шахсларга бериб юбориш ҳақида қарор қабул қилганлиги, ушбу қарор «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 30 — 34 моддаларига зид равишда қабул қилинганлигини билдириб, уни (қарорни) ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг даъво муддатларига оид 150,151-моддаси ҳамда Қонунинг 41-моддасига асосланган ҳолда даъвогар низоли қарор устидан икки ойлик муддат ичида даъво аризаси билан мурожаат қилиши лозим бўлганлиги, даъвогар ушбу қарор ҳақида 2021 йил 9 апрель куни билганлиги, натижада даъво муддатини ўтказиб юборганлиги ҳақида хулосага келган ва даъвони қаноатлантиришни рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан иккинчи жавобгар «К А-С» МЧЖнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Ваҳоланки, мазкур ишда «К А-С» МЧЖ ишда иштирок этувчи шахс ҳисобланмайди. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати хусусий корхонанинг ҳал қилув қарорида техник хатолик туфайли хусусий корхона МЧЖ деб кўрсатилганлиги ҳақидаги важи билан келиша олмайди. Чунки, хусусий корхона ва МЧЖнинг субъект сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли бир — биридан фарқ қилади. Қолаверса, агар ушбу хатолик ёзувдаги хатолик сифатида қаралган тақдирда, биринчи инстанция суди қонунда белгиланган тартибда ушбу хатоликни тузатиш ҳақида ажрим чиқармаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвогар низолашилаётган таъсисчилар йиғилиши қарори ҳақида 2021 йил 9 апрель куни билганлиги ҳақида ҳам барвақт хулосага келган. Суд ўзининг ушбу хулосасини даъвогар Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан 4-1801-2104/236-сонли ишни кўриш жараёнида, яъни 2021 йил 9 апрелдаги суд муҳокамасида иштирок этиб, 2019 йил 25 (24) майдаги йиғилиш қарори ҳақида ўз фикрини билдирганлиги билан асослаган. Бироқ, Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 9 апрелдаги ҳал қилув қарорида суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар МЧЖнинг таъсисчиси эканлиги, унинг МЧЖда 0,26 фоиз улуши борлиги, 2009 йил 25 майдаги умумий йиғилиш қарори ноқонуний эканлиги ҳақида тушунтириш берганлиги баён этилган. Яъни, биринчи инстанция суди даъвогарнинг маъмурий судда берган кўрсатмаси айнан 2009 йил 24 майда ўтказилган умумий йиғилиш қарори ҳақида эканлигини ўз ҳал қилув қарорида асослантириб бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан дастлаб, 2023 йил 26 майдаги ажрим билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида 42 та фуқаро, 2023 йил 5 июндаги ажрим билан эса 40 та фуқаро, жами 82 та фуқаро, шунингдек вилоят матлубот савдо ташкилоти жалб қилинган. Суд ушбу фуқароларни ва вилоят матлубот савдо ташкилотини ишга жалб қилган бўлса-да, улар нима сабабдан ишга жалб қилинганлиги суд ажримларида асослантириб бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Даъвогарнинг апелляция шикоятида суд томонидан жалб қилинган 5 та фуқаро вафот этганлиги, яъни суд марҳумларни ишга жалб қилганлиги баён этилган.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда ушбу ҳолатларни ҳам ўрганиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятидаги хусусий корхонанинг мол-мулкини ноқонуний йўл билан қўлга киритиб олган «А-С» МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари Б.Рахмонов ушбу мулкларни ўз эгасига қайтаришни истамасдан, бор таниш билишларини ўртага солиб олти йилдан буён хусусий корхонани овора қилиб келаётганлиги тўғрисидаги важлари суд қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, ушбу масалалар мазкур иш предмети ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати хусусий корхонанинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатларини хусусий корхона зиммасида қолдиришни, ундан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 12 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, «К А-С» хусусий корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«К А-С» хусусий корхонасидан Олий суднинг депозит ҳисоб варағига ишни видеоконференцалоқа режими орқали кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И. ТАДЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 9 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1802-2302/900-сон