15.11.2023 йилдаги 4-1001-2303/51087-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 15.11.2023 йилдаги 4-1001-2303/51087-сон
Кучга кириш санаси
15.11.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш. Ахроров
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А. Мамараимов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил ноябрь ойининг 15 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раислик қилувчи — судья Р. Рашидов,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари — судьялар Б. Кеунимжаева ва А. Мамараимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М. Холиковнинг котиблигида, «T» АЖ вакили Ш.Н., «O» МЧЖ вакили адвокат Б.Р., «B» МЧЖ раҳбари Ж.М., вакили адвокат Ф.У. иштирокида «O» МЧЖнинг апелляция шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«B» МЧЖ (жамият) 2021 йилнинг 20 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 7-уйда 861876-реестр рақами билан (СТИР 307 492 468) Тошкент шаҳар Юнусобод туман давлат хизматлари марказида (ДХМ) давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, жамиятнинг устави ва таъсис шартномасига кўра, устав фонди 13 000 000 000 сўм этиб белгиланган ва иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«AS» МЧЖ — 3 900 000 000 сўм, яъни 30 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«O» МЧЖ (жавобгар) — 9 100 000 000 сўм, яъни 70 %.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«AS» МЧЖ томонидан жамиятнинг устав фондидаги 3 900 000 000 сўмлик улуши Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 7-уй манзилидаги 5000 кв.м. ер майдонида жойлашган Литер 0010 ва 0011 бинолар кўринишида тўлиқ шакллантирилган (кадастр рақами 10:07:05:02:01:0143).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«AS» МЧЖ қайта ташкил этилиб, унинг ҳуқуқий вориси «T» АЖ бўлганлиги сабабли жамиятнинг янги таҳрирдаги таъсис шартнома ва устави ДХМда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг устав фонди шакллантирилганлигини қайта кўриб чиқиш юзасидан 2023 йил 10 августда ўтказилган жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида жамият иштирокчиси «O» МЧЖ жамият устав фондидаги улушини белгиланган муддатларда ва ҳажмда шакллантирмаганлиги сабабли унга жамият устав фондидаги улуш миқдорини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги қилинган таклиф «O» МЧЖ томонидан рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг «T» АЖ (даъвогар) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар — «B» МЧЖ ва учинчи шахс — «O» МЧЖга нисбатан жамият устав фондини шакллантирилмаган 9 100 000 000 сўм миқдорга камайтириш ва 3 900 000 000 сўм миқдорга шакллантирилганлигини эълон қилиш ҳамда жамиятнинг таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклашни, шунингдек қўшимча ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризада учинчи шахс сифатида эътироф этилган «O» МЧЖни асосий жавобгар сифатида эътироф этишни ва «O» МЧЖни жамият таъсисчилари сафидан чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 8 сентябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризасига қўшимчаси иш юритишга қабул қилинган ва ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинган «O» МЧЖ мазкур иш бўйича жавобгарга алмаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 12 сентябрдаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилишда «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Қонун)да жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши кераклиги белгиланган бўлса-да, жамият иштирокчиси жавобгарнинг жамият устав фондига ўз улушини киритмаганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлигидан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар «O» МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, юзаки ва асоссиз суд ҳужжатини қабул қилганлиги, жамиятнинг устав фонди (устав капитали) шакллантирилганлигини қайта кўриб чиқиш юзасидан 2023 йил 10 августда ўтказилган жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида «O» МЧЖга устав фонди тўлиқ шакллантирилмаганлиги бўйича таъсисчилар томонидан ўзаро келишув имзоланмаганлиги сабабли ушбу масалани судда кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, даъво аризасининг предмети сифатида учта талаб, «B» МЧЖ устав фондини 9 100 000 000 сўм шакллантирилмаган миқдорга камайтириш, устав фондини 3 900 000 000 сўм миқдорда шакллантирилганлигини эълон қилиш ҳамда қонун доирасида ўрнатилган тартибда жамиятнинг таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини жамиятга юклаш билдирилганлиги, суд 2023 йил 24 августдаги ажрими билан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиб, суд мажлисини 2023 йил 12 сентябрь кунига тайинлаганлиги, даъвогарнинг даъво аризасига қўшимчаси иш юритишга қабул қилиниб, 2023 йил 12 сентябрдаги суд мажлисида кўриш учун тайинланганлиги, даъво аризасига қўшимчанинг асоси сифатида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси кўрсатилганлиги, даъво аризасига қўшимча аризанинг предмети сифатида «O» МЧЖни «B» МЧЖнинг таъсисчилари таркибидан чиқариш кўрсатилганлиги, биринчи инстанция суди эса ИПКнинг 157-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарорлари талабларига зид равишда, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилганлигини инобатга олмасдан, даъво аризасига қўшимчани иш юритишга қабул қилганлиги, «O» МЧЖ ва «B» МЧЖлар томонидан мажбуриятлари виждонан бажарилганлиги эътиборга олинмаганлиги, «AS» МЧЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 4 май кунидаги мажлис баёни ҳамда 11 июнь кунидаги мажлис баёнида жавобгар «O» МЧЖга устав капиталида назарда тутилган 9 100 000 000 сўмлик улушдан ташқари яна 1 250 000 000 сўмлик инвестицион мажбуриятларни бажариш мажбурияти ҳам юклатилганлиги, «B» МЧЖ 2023 йил 20 июнда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб мажбуриятларни бажаришга фаол киришилганлиги, 2020 йилнинг июль-август ойларида даъвогар ҳудудида жами 1 250 000 000 сўмлик замонавий дизель ёқилғи қуйиш шохобчаси, операторларга янги бино, иншоотлар ва автобус саройининг 8,0 минг кв.м. ер майдонига янги асфальт қопламасини капитал ётқизиш ишлари бажарилганлиги, «B» МЧЖ таъсисчиларининг 2020 йил 9 сентябрдаги 2-сонли йиғилиш баёни билан 1 250 000 000 сўмлик инвестицион мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги қайд этилиб, АГТКШ қуриш ишларини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, ушбу 2-сонли йиғилиш қарори маъқулланганидан сўнг 2020 йил 19 сентябрда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 22120282-сонли «Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома» ва 30 сентябрда 22419990/109-сонли «Архитектура-режалаштириш топшириғи» олинганлиги, 2020 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри ҳудудларига ташрифи давомида берган топшириқлари бўйича 77-сонли баёнининг 13 ва 16-бандларига асосан «AS» МЧЖни кўчириш режа қилинаётганлиги сабабли Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 10 февралдаги 14-сонли буйруғи билан «B» МЧЖга берилган «Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома» ва «Архитектура-режалаштириш топшириғи» ўз кучини йўқотган деб топилганлиги, шу сабабли АГТКШ қурилиши ишлари тўхтатилганлиги, бу ҳақида даъвогарга 2023 йил 19 январда хат йўлланганлиги, қурилиш ишлари 2023 йил март ойида тикланиб, 2023 йил 18 июлда «Архитектура-режалаштириш топшириғи» олинганлиги ва белгиланган тартибда объектда ишларни бажаришга киришилганлиги, «O» МЧЖ томонидан 771 290 807 сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилганлиги, ушбу бино-иншоотлар баҳолаш ҳисоботи, топшириш-қабул қилиш далолатномаси, улушнинг балансга қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотнома асосида «B» МЧЖ томонидан устав фондига улуш сифатида жамият балансига қабул қилинганлиги, «B» МЧЖнинг дастлабки таҳрирдаги таъсис шартномаси ва уставида тарафлар «O» МЧЖ томонидан ўз улушини қонунда белгиланган тартибда АГТКШ қуриш ҳисобига киритишга келишганлиги, бироқ таъсис ҳужжатларида «O» МЧЖнинг ўз улушини тўлиқ киритиш муддатини АГТКШ объектини қуриб битказиш муддати билан белгилаганликлари, қурилиш ишлари жавобгарга боғлиқ бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан 2020 йил 16 октябрдан 2023 йил март ойига қадар тўхтаб қолганлиги сабабли устав фондидаги улушни шакллантириш учун белгиланган бир йиллик муддат ўтмаган ҳисобланиши, жамиятнинг таъсис ҳужжатлари 2023 йил 1 августда янги таҳрирда қабул қилинганлиги сабабли устав фондини шакллантириш муддати 2023 йилнинг 1 август санасидан бошлаб ҳисобланиши, «T» АЖ ягона акциядорининг 2021 йил 11 октябрдаги 4-сонли қарорига асосан 8 та автобус саройларининг юридик шахс мақоми тугатилиб, филиалларга айлантирилган бўлсада, бу ҳақида «O» МЧЖга 2023 йил 1 августда маълум қилинганлиги ва 2021 йил 11 октябрда «T» АЖ «AS» МЧЖнинг ҳуқуқий вориси сифатида жамият иштирокчилари сафига киритилганлиги сабабли 2021 йил 11 октябрдан 2023 йил 1 августга қадар даъвогар жамият фаолиятида умуман иштирок этмаганлиги, даъво аризасида «O» МЧЖ айнан қайси ҳаракатлари билан жамият фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки қийинлаштираётганлиги асослаб берилмаганлиги, аксинча даъвогар илгаридан ўзининг фойдаланувида бўлган ер майдонини устав фондига улуш сифатида киритишдан бошқа бирорта ҳаракатни амалга оширмаганлиги, биринчи инстанция суди томонидан қарши даъво аризасини қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги билдирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризасини ва даъво аризасига қўшимчани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи шахс Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор бўлсада, апелляция инстанцияси суди мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Бироқ, ариза билан мурожаат қилиб ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахслар апелляция инстанцияси суди мажлисида иштирок этмаган ҳолларда, агар улар суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, шикоятни берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг апелляция инстанцияси судининг мажлисига келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 26-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар «O» МЧЖ вакили Б.Р. ўз тушунтиришида апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларга бирма-бир тўхталиб, уларни шарҳлаб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар «B» МЧЖ вакили Ф.У. ўз тушунтиришида апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларга бирма-бир тўхталиб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар «B» МЧЖ раҳбари Ж.М. ўз тушунтиришида апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, жавобгар вакили Ф.У.нинг фикрларига тўлиқ қўшилишини билдириб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили Ш.Н. апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, процессуал ва моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини таъкидлаб, апелляция шикоятининг қаноатлантирилишини рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, шикоят ва ёзма фикрда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «AS» МЧЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 4 май куни «AS» МЧЖ ҳудудида автотранспорт воситаларига газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) қуриш лойиҳасини кўриб чиқиш, АГТКШ қуриш лойиҳаси доирасида янги корхона ташкил этиш, корхона устав капиталини шакллантириш тўғрисида мажлис баёни тузилган бўлиб, унда «AS» МЧЖ ва «O» МЧЖ инвестицияси ҳисобига шерикчилик асосида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 7-уй манзилида АГТКШ қуриш ҳамда «AS» МЧЖнинг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 7-уй манзилида АГТКШ қурилиши учун ажратилиши кўзда тутилган 5000 кв.м. ер майдонида жойлашган Литер 0009 (ер ости иншооти 256 кв.м.), Литер 0010 (АЁҚШ иншооти майдони 899 кв.м.) ва Литер 0011 (АЁҚШ биноси майдони 69 кв.м.) кўчмас мулк объектларини янги таъсис этиладиган корхона устав капиталига киритиш масаласи кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «AS» МЧЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 11 июнь кунидаги АГТКШ қуриш лойиҳаси доирасида «AS» МЧЖ иштирокида янги корхона ташкил этиш, корхона устав капиталини шакллантириш тўғрисида мажлис баёнида «AS» МЧЖ ва «O» МЧЖ шерикчилиги асосида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 7-уй манзилида АГТКШ қуриш, «B» МЧЖни таъсис этиш, «B» МЧЖнинг Устав капиталини 13.000.000.000 сўм миқдорида белгилаш, Устав капиталидаги 30 фоиз улуш «AS» МЧЖ томонидан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган Литер 0010, 0011 бинолар ва улар эгаллаган 50 сотих ер майдони қийматини 3.900.000.000 сўм миқдорида белгилаш ва «B» МЧЖ устав капиталини шакллантириш учун киритиш, қолган 70 фоиз улуш «O» МЧЖ томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета асосида АГТКШ қурилиши ва АГТКШни компрессор ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига шакллантирилиши ва ушбу улушни 9.100.000.000 сўмга баҳоланиши кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг, «B» МЧЖ таъсисчиларининг 2020 йил 19 июнда 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиши баённомаси тасдиқланган бўлиб, унга кўра «B» МЧЖни таъсис этиш, «B» МЧЖ устав фонди 13.000.000.000 сўм миқдорида белгилаш, шундан «AS» МЧЖ улуши 30 фоиз ёки 3.900.000.000 сўмни ташкил этиши ва ушбу улуш Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 7-уй манзилидаги 5000 кв.м. ер майдонида жойлашган Литер 0010 ва 0011 бинолар ҳисобига шакллантириш, «O» МЧЖ улуши 70 фоиз ёки 9.100.000.000 сўмни ташкил этиши ва бу улуш лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида АГТКШ қуриши ва АГТКШни компрессор ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига шакллантириши, «B» МЧЖнинг Устави ва Таъсис шартномаси тасдиқланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, «B» МЧЖ 2020 йилнинг 20 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 7-уй манзилида 861876-реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, фаолият йўналиши ихтисослашган дўконларда мотор ёқилғиси чакана савдоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг устави ва таъсис шартномасига кўра, устав фонди 13.000.000.000 сўм этиб белгиланган ва иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«O» МЧЖ — 9.100.000.000 сўм, яъни 70 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«AS» МЧЖ — 3.900.000.000 сўм, яъни 30 %.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«AS» МЧЖ, «B» МЧЖ ва «O» МЧЖ ўртасида 2020 йил 22 июндаги кўчмас мулкларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан, «AS» МЧЖ томонидан баҳолаш қиймати 3.719.272.303,03 сўм, қабул қилиш қиймати 3.900.000.000 сўм, 5000 кв.м. ер майдонида жойлашган Литер 0010, майдони 899 кв.м. АЁҚШ иншооти ва Литер 0011, майдони 69 кв.м. АЁҚШ биноси «B» МЧЖ устав жамғармасига берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«T» АЖ ягона акциядорининг 2021 йил 11 октябрдаги 4-сонли қарорига асосан, «AS» МЧЖ «T» АЖга қўшилиб, «T» АЖнинг филиалига айлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилган ҳолда, «B» МЧЖ 2023 йилнинг 1 август куни қайта давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, унга кўра жамиятнинг устав фонди иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«O» МЧЖ — 9.100.000.000 сўм, яъни 70 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«T» АЖ — 3.900.000.000 сўм, яъни 30 %.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг устав фонди шакллантирилганлигини қайта кўриб чиқиш юзасидан 2023 йил 10 августдаги жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилган. Мазкур йиғилишда жавобгар устав фондидаги улушини белгиланган муддатларда ва ҳажмда шакллантирилмаганлиги сабабли, унга жамият устав фондидаги улуш миқдорини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинган, бироқ жавобгар «O» МЧЖ томонидан бу таклиф рад этилганлиги натижасида ушбу низо келиб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«B» МЧЖ Устави ва таъсис шартномасига кўра, жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир йил мобайнида иштирокчиларнинг ҳар бири устав фондидаги улушини тўлиқ киритиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар «O» МЧЖ томонидан жамиятга киритилиши лозим бўлган ўз ҳиссаси киритилмаган. Шунга кўра, даъвогар жамият иштирокчиси жавобгар «O» МЧЖ томонидан таъсис шартномасида белгиланган ўз ҳиссасини киритмаганлиги сабабли таъсисчилар сафидан чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунинг 9-моддасида жамият иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари шартлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 19-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар «O» МЧЖнинг жамиятдаги улуши ҳисобидан 771 290 807 сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилганлиги, ушбу бино-иншоотлар баҳолаш ҳисоботи, топшириш-қабул қилиш далолатномаси, улушнинг балансга қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотнома асосида «B» МЧЖ томонидан устав фондига улуш сифатида жамият балансига қабул қилинганлиги тўғрисидаги важлари асоссиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, юқорида қайд этилган Қонуннинг 14-моддасига кўра, жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 15-моддасига кўра, жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар томонидан юқоридаги қонун талаблари ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган қоидаларга риоя қилинмаган, яъни жавобгар томонидан пулсиз қўшилган ҳисса жамият барча иштирокчилари умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланмаган. Қолаверса, устав фондининг бошқа кўринишда шакллантирилганлиги тўғрисида жамият томонидан жавобгарга гувоҳнома берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, жавобгарнинг апелляция шикоятидаги «AS» МЧЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 4 май кунидаги мажлис баёни ҳамда 11 июнь кунидаги мажлис баёнида жавобгар «O» МЧЖга устав капиталида назарда тутилган 9 100 000 000 сўмлик улушдан ташқари яна 1 250 000 000 сўмлик инвестицион мажбуриятларни бажариш мажбурияти ҳам юклатилганлиги, «B» МЧЖ 2023 йил 20 июнда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб мажбуриятларни бажаришга фаол киришилганлиги, 2020 йилнинг июль-август ойларида даъвогар ҳудудида жами 1 250 000 000 сўмлик замонавий дизель ёқилғи қуйиш шаҳобчаси, операторларга янги бино, иншоотлар ва автобус саройининг 8,0 минг кв.м. ер майдонига янги асфальт қопламасини капитал ётқизиш ишлари бажарилганлиги, «B» МЧЖ таъсисчиларининг 2020 йил 9 сентябрдаги 2-сонли йиғилиш баёни билан 1 250 000 000 сўмлик инвестицион мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги қайд этилиб, АГТКШ қуриш ишларини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, ушбу амалга оширилган ишлар шикоятнинг ўзида таъкидланганидек, жавобгар «O» МЧЖга устав капиталида назарда тутилган 9 100 000 000 сўмлик улушдан ташқари юклатилган 1 250 000 000 сўмлик инвестицион мажбуриятлар бўлиб, унинг кўриб чиқилаётган корпоратив низога алоқаси йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида жавобгар ўзининг таъсисчи сифатида қонунда белгиланган мажбуриятларини бузганлиги ҳолатлари ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятидаги биринчи инстанция суди эса ИПКнинг 157-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарорлари талабларига зид равишда, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилганлигини инобатга олмасдан, даъво аризасига қўшимчани иш юритишга қабул қилганлиги ҳақидаги важлар билан ҳам келишиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган даъво аризасига қўшимчада апелляция шикоятида таъкидланганидек «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг фақатгина 8-моддасига эмас, балки аввало 14-моддасига асосланилган ҳамда жавобгарнинг устав фондини белгиланган муддатларда шакллантирилмаганлигига асосланилган ҳолда Қонуннинг 8-моддасига асосан жавобгарни таъсисчилар сафидан чиқариш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатни даъвогар томонидан даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилган деб ҳисоблаб бўлмаслиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан процессуал қонун нормалари тўғри қўлланилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, апелляция шикоятидаги даъво аризасида «O» МЧЖ айнан қайси ҳаракатлари билан жамият фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки қийинлаштираётганлиги асослаб берилмаганлиги ҳақидаги важлар асоссиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, жавобгар томонидан устав фонди иш бугунги кунга қадар тўлиқ шакллантирилмаганлиги ҳамда АГТКШ қуриб якунига етказилиб, компрессор ускуналари ўрнатилмаганлиги, яъни «B» МЧЖнинг бевосита фаолияти бошланмаганлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг кўрсатувлари билан ўзининг тасдиғини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, шикоят тақдим қилишда тўланган 1 683 000 сўм суд харажатларини жавобгар «O» МЧЖ зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 1-банди, 280-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Р. РАШИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Б. КЕУНИМЖАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. МАМАРАИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1001-2303/51083-сон