Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг
Қарори
«Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларини эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1613-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 30 октябрь,
28-сон
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 октябрь,
258-мҳ-сон
Келишилди:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2023 йил 17 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 28-сон ва Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 26 октябрдаги 258-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси «Ўздавтемирйўлназорат» ҳамда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2006 йил 17 июлдаги GI 1/6-7-16-сон ва 01-8/2319-сон «Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларини эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1613, 2006 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 336-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 12 апрелдаги 37-сон ва 16/1-мх-сон «Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларини эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1613-1, 2013 йил 10 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 19-сон, 249-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2023 й., 10/23/1613-2/0891-сон)