Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси томонидан 2019 йил 2 августда ишчи тартибда имзоланган 1992 йил 15 майдаги Даромаддан ва мол-мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишининг олдини олиш тўғрисида битимларни тузиш ва ёндашувларни унификациялаштириш ҳақидаги баённома амал қилишини тугатиш тўғрисидаги баённома тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 21 ноябрь,
ПҚ-368-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2023 й., 07/23/368/0886-сон)