Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг
буйруғи
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3065-4]
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 9 июлдаги 10-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3065, 2018 йил 5 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/3065/1849-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 17 ноябрь,
15-мҳ-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К. КАРИМОВ
2023 йил 8 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазири Х. УМАРОВА
2023 йил 6 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 17 ноябрдаги 15-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1-банднинг олтинчи хатбошисидан «ҳамда тегишли паспортга эга бўлган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 2-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» ва «ўтказиш талабларига» деган сўзлар тегишли равишда «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» ва «ўтказиш қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2023 й., 10/23/3065-4/0884-сон)