Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2247-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 9 июндаги 484-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247, 2011 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 318-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 ноябрь,
12-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 12-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида тренерлик, тренер-ўқитувчилик ва тренер-инструкторлик фаолиятини (бундан буён матнда тренерлик фаолияти деб юритилади) амалга ошириш тартиби ва йўналишларини белгилайди.».
2. 13, 23 ва 28-бандлардаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар» деган сўзлар «профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2247-2/0876-сон)