22.11.2022 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Франция Республикаси Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида Аҳдлашув Декларацияси
Кучга кириш санаси
22.11.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Франция Республикаси Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашув Декларацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда француз тили таълими ва ўқитилиши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 2023 йил 14 ноябрда 4532-FR-2023-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Франция Республикаси Европа ва ташқи ишлар вазирлиги, кейинги ўринларда «Имзоловчилар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 27 октябрда Париж шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида маданий, илмий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим доирасида ҳамкорликни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлигини қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда француз тилини ўқитиш Ўзбекистон ва Франция ўртасида ривожланиб бораётган академик ҳамкорликнинг устунларидан бирини ташкил этишини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

тобора кенгайиб бораётган Тошкент шаҳридаги Француз лицейи фаолиятини олқишлаган ҳолда,

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда француз тили таълими ва ўқитилиши соҳасида ҳамкорликни қуйидаги шартларга мувофиқ жадаллаштириш бўйича умумий истак билдирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Франция ўзбек мактабларида, хусусан, ихтисослаштирилган мактабларда француз тили ўқитилишини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди ва француз тили ўқитиши янги таълим муассасаларига ҳам татбиқ этилишини рағбатлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ва Франция Тошкентдаги Француз алянсининг Ўзбекистонда француз тилини ўқитиш ва француз тили сертификатларини ривожлантириш йўлида олиб бораётган фаолиятини олқишлайдилар ҳамда Самарқанд шаҳрида янги Француз алянси ташкил этилишига кўмаклашишни таклиф қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон ва Франция келажакда Ўзбекистон-Франция олий таълимини мужассам этувчи бир лойиҳа ташкил этиш имконини берувчи шарт-шароитлар яратилишини таклиф қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4. Мазкур Аҳдлашув декларацияси асосида амалга ошириладиган ҳар қандай фаолият Имзоловчилар тегишли қонунчилигига мувофиқ олиб борилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Париж шаҳрида 2022 йил 22 ноябрда, икки нусхада, ҳар бири ўзбек, француз ва инглиз тилларида имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)