Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1052-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, «Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1058-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқароларга янада қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1060-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, «Маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1061-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳамда «Давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1062-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирсин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 16 октябрь,
3591-IV-сон